1-мавзу. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти


Рақамли иқтисодиётнинг афзалликлари


Download 403.33 Kb.
bet9/10
Sana17.06.2023
Hajmi403.33 Kb.
#1530608
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза 1-мавзу

Рақамли иқтисодиётнинг афзалликлари. Албатта, ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши, замонавий технологияларнинг ҳаётимизга татбиқ этилиши ҳар бир инсон ҳаётида кўплаб ижобий имкониятлар бериши мумкин. Рақамли технологиялар ривожланиши ортидан инсон, унга керакли хизматдан тезроқ фойдаланиши, интернет орқали ўзига керакли маҳсулотларни арзон сотиб олиш билан кўплаб пул маблағларини тежаши мумкин. Масалан бирон бир китобнинг электрон кўринишда сотиб олиш Сизга, шу китобни чоп этилган кўринишини сотиб олиш анча арзонга тушиши мумкин. Ёки бўлмаса оддий истеъмолчи ўзи ҳам тадбиркор бўлиши, уйидан чиқмаган ҳолда онлайн савдо-сотиқ билан шуғулланиши мумкин.
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланишини бошқа афзалликлари қуйидагича бўлиши мумкин:

  • ишлаб чиқаришда меҳнат самадорлигини ошиши;

  • компанияларнинг рақобатбардошлигини ўсиши;

  • ишлаб чиқаришдаги ҳаражатларнинг камайиши;

  • янги иш ўринлари яратилиниши;

  • янги замонавий касблар пайдо бўлиши;

  • камбағалликни енгиш ва ижтимоий тенгисизликни йўқолиши.

Бу ерда рақамли иқтисодиётнинг айрим афзалликлари санаб ўтилди, ҳолос. Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши бизнинг кундалик ҳаётимизга ижобий таъсир қилади, оддий фойдаланувчига кўплаб қўшимча имкониятлар беради ва қолаверса, бозорнинг ўсиши ва ривожланишини ҳам таъминлаб беради.

1.1-расм. Рақамли иқтисодиётнинг ишлаш структураси
Рақамли иқтисодиёт келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфлар:

  • Кибер ҳужум хавфи, шахсий маълумотлар ҳимояси билан боғлиқ муоммолар;

  • "рақамли қуллик" (миллионлаб инсонлар маълумотларидан кейинчалик уларни ўзларини тутишини бошқариш учун фойдаланиш);

  • ишсизликни ошиши, ахборот технолоияларини ривожланиши ва уни татбиқ қилиниши ортидан бир қанча соҳалар ва касблар йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Рақамли иқтисодиёти ривожланган дунё давлатлари. "Рақамли" давлатлар бугунги кунда Норвегия, Швеция ва Швецария ҳисобланишади. Рақамли иқтисодиёт ривожланган 10 та давлатлар қаторига АҚШ, Буюк Британия, Дания, Финландия, Сингапур, Жанубий Корея ва Гонконг киради.

Download 403.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling