1-мавзу. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти
Download 403.33 Kb.
|
Маъруза 1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари – 1.2.
Компьютер ва санъат. Композитор мусиқа яратишда компьютердан унумли фойдаланиши мумкин. Бунинг учун кичик реал ёки электро орган ёрдамида компьютерга уланиб ёзаётган мусиқа ноталарини экранда кўриб турган ҳолда янги асар яратиши ва шу ернинг ўзида, шу онда эшитиб кўриши ҳам мумкин. Компьютерлар рассомларга ҳам кўп ёқиб қолган. Компьютер графикаси бўйича биринчи кўргазма 1956 йили ўтказилган. Турли эскизлар, чизмалар ва расмлар чизишда рассомлар компьютердан фойдаланиб келмоқдалар. Бундан ташқари, кино ва телевиденияни ҳам компьютерларсиз тасаввур этиш қийин. Ҳозирги даврда турли жойларда, минтақаларда, ҳатто қитъаларда яшайдиган инсонлар иштирокида телеконференсиялар ўтказиш анъанага айланиб қолмоқда.
Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологияларининг мақсади – иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологиялари тушунчаларининг моҳиятини тушунтириш ҳамда талабаларда иқтисодиётнинг турли соҳаларида иқтисодий жараёнларга замонавий ахборот комплексларини, коммуникация воситаларини татбиқ этиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Ахборот технологиялари юқорида санаб ўтилган соҳалардан ташқари бошқа соҳаларда, деярли барча соҳаларда кенг қўлланилади. Лекин автоматлаштирилган ахборот тизимлари, ахборот технологиялари энг кўп талаб қилинадиган соҳа – иқтисодиёт ҳисобланади. Чунки жаҳонда мавжуд (компьютерда сақлаш ва қайта ишлаш мумкин бўлган) ахборотларнинг 80 фоизини иқтисодий ахборотлар ташкил қилади. Шу сабабли иқтисодиётда ахборот технолгияларининг ўрни ва ахамияти жуда катта. Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологияларини фанининг вазифаси – талабаларга иқтисодиётнинг турли соҳаларида замонавий ахборот комплекслари ва технологияларини қўллаган ҳолда масалаларни таҳлил етишга, мустақил фикрлашга, ихтисослик фанларини ўрганиш учун тайёрлашдан иборат. Назорат саволлари – 1.2. 2020 йил қандай номланган? Робот сўзи нима маънони англатади? Қаерда, ким томонидан муомалага киритилган? Компьютер ижодий фаолият билан шуғулланиши мумкинми? Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологияларини фанининг вазифаси нима? Download 403.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling