1-мавзу. Иқтисодиётда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти


Download 403.33 Kb.
bet7/10
Sana17.06.2023
Hajmi403.33 Kb.
#1530608
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Маъруза 1-мавзу

4. Маълумотлар омбори. Ҳар қандай ахборот технологиясининг мажбурий елементи маълумотлар омборидир (МО). Автоматлаштирилган ташкилотда МО фирманинг ишлаб чиқариш тизими ҳақидаги барча маълумотларни ўзида сақлайди.
5. Электрон почта (E-mail) – компьютерлардан тармоқда фойдаланишга асосланган бўлиб, ҳамкорларга маълумотлар жўнатиш ёки улардан маълумот олиш имкониятини яратади. Аудиопочта – бу маълумотларни клавиатура ёрдамида эмас, балки товуш орқали узатувчи электрон почтадир.
Ахборот технологиялари фақат фан ва техника ҳодисаси бўлмасдан, иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилига айланмоқда. Ахборот билан қамраб олинмаган бирор муҳим хўжалик соҳага (масалан, таълим, ишлаб чиқариш, транспорт, кредит-молия, савдо, қишлоқ хўжалик) мисол келтириш қийинмас. Айни пайтда компьютерлар ва алоқа воситалари асосида ахборотни тўплаш, сақлаш ва тақдим етишнинг замонавий усуллари, янги ахборот технологиялари ва хизматларни сотиш (тарқатиш) мақсадларида ишлаб чиқариш мустақил тармоқ сифатида шаклланди ва ажралиб чиқди. Шундай қилиб, халқ хўжалигини ахборотлаштириш келгусига ахборот технологиясининг инқилобига ўтиш демакдир.
Ахборот технологиялари, шу жумладан, компьютерлар кенг қўлланилиб келаётган айрим соҳаларни санаб ўтамиз.
Бизнес соҳаси. Ахборот технологиялари янги корхона ёки фирманинг муваффақият билан фаолият кўрсатишида катта рол ўйнайди. Масалан,

  • бизнес режа тузишда ва кутилаётган даромад ва чиқимларни ҳисоблашда;

  • ташкилот ёки фирманинг ёрлиғини ва тегишли ҳужжатларини тартибга келтиришда;

  • ташкилот ёки фирманинг тақдимот маросимини ўтказишда;

  • рекламаларнинг лойиҳасини тузиш ва реклама материалларини тайёрлаш, ҳисоботлар, шартномаларни тайёрлашда;

  • мижозлар ҳақидаги маълумотлар рўйхатини сақлаш ва у билан ишлашда;

  • бошқа фирмалар, потенсиал таъминотчи, улгуржи харидорлар билан боғланишда;

  • мижозлар ва таъминотчилар билан музокара олиб бориш ва ҳоказоларда.

Ташкилот ёки фирманинг тараққий етиши учун албатта ахборот технологияларининг имкониятлари ва ўрни жуда катта.
Банк соҳаси. Банк тизими ўзининг иш фаолиятида ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш имкониятига ега бўлган ташкилот ҳисобланади. Масалан,
- йил давомида бир суткасига 24 соат мижозларга алоқа учун ва тегишли маълумотларни олиш, маълумотномани текшириш, ҳисобни тўлаш имкониятини яратиш;
- мижозларга хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш;
- кредит карточкалари ёрдамида телефон ёки Интернет орқали хизматни йўлга қўйиш;
- мижозлар ҳақидаги маълумотларни сақлаш;
- Банкнинг ҳисоб рақамлари ҳақидаги маълумотлар ва бошқалар.



Download 403.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling