Рақамли иқтисодиётда давлатнинг ўрни. Дунё тажрибасини ўрганиш натижасида шу нарса аниқ бўлдики, рақамли иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда рақамли иқтисодиётда давлат (ҳукумат) бозор "ўйин" қоидаларини ўйиннинг барча иштирокчилари учун белгилайди ва бунда давлатнинг енг муҳим вазифаси сифатида ўйин иштирокчилари учун бир хил, тенг ҳуқуқли ва имкониятли шароит яратиб бериш ҳисобланади. Яъни, бозорда катта компания бўладими ёки кичик бизнес, улар тенг ҳуқуқли ҳисобланади. Уларга бир хил имкониятлар берилади. Давлат қоидаларга амал қилиниши ва охир оқибатда оддий истеъмолчи сифатли, замонавий хизмат ёки маҳсулот олиши таъминланади. Демак, рақамли иқтисодиёт ривожланиши учун давлат ҳамма учун тенг шароит яратиб бериши, иложи борича бозор қоидалари, қонунлар, шартномалар шаффоф бўлиши, қонунлар бозор талабидан келиб чиққан ҳолда (яъни бозордаги ривожланиш тенденсияларини олдиндан аниқлай олиши ва керакли норматив ҳужжатларни қабул қилиши) ўйин иштирокчилари учун еркинлик бериши зарур.
1.2-расм. Рақамли иқтисодиёт ишлатиладиган соҳалар
Дунё мамлакатлари каби Ўзбекистонда ҳам рақамли иқтисодиёт ривожланмоқда. Кундалик ҳаётимизга ахборот технологияларни татбиқ қилиниши сабабли кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Ўйлаймизки, ҳукуматимизнинг рақамли иқтисодиёт соҳасида олиб бораётган оқлона сиёсати, яқин йилларда мамлакатимизни рақамли иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар қаторига қўшилишига сабаб бўлади.
Назорат саволлари – 1.4.
“Рақамли иқтисодиёт” тушунчаси ким томонидан киритилган?
“Рақамли қуллик” нима?
Рақамли иқтисодиётнинг афзалликларини санаб беринг.
Рақамли иқтисодиёт келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |