1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
- §. Меҳнат таълими дарси жараѐнида тарбия
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат тарбияси
22 - §. Меҳнат таълими дарси жараѐнида тарбия
Ёшларимизни тарбиялаш учун биринчи галда Шарқ мутафаккирларининг мерослари дастурамал бўлиб хизмат қилади. Ал- Форобий, А.Яссавий, Б.Нақшбандий, Ал-Бухорий, Беруний, Ибн Сино, Ал- Хоразмий, Ал-Фарғоний, Фирдавсий, А.Темур, А.Навоий, Бобур сингари жаҳонга таниқли бир неча ақл эгаларининг ижтимоий-сиѐсий, фалсафий қарашларига таяниб иш кўрилса тарбия таъсирчанлиги янада мукаммаллик касб этади. Ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш – бизнинг муқаддас бурчимиз, ор- номусимиз. Лекин, баркамол инсонни тарбиялаб етиштириш, осон эмас. Ойлаб, йиллаб, сабр-тоқат, чидам ва қатъиятлилик, ирода талаб этади. Ҳозирги пайтда жуда кўплаб иқтидорли ѐшларимиз олий мақсадларни кўзлаб чет эллардаги нуфузли ўқишларда таҳсил олмоқдалар. Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури таълим тизимини тубдан ислоҳ этиб, Республикамиз истиқболини белгиловчи ѐшларни ҳар томонлама етук, баркамол шахс, ривожланган демократик давлатлар даражасида рақобатбардош кадрлар этиб тайѐрлашни олий мақсад қилиб қўйди. Бундай инсон, касб-ҳунар эгаси оилада, мактабда ва бошқа таълим тизими жабҳаларида таълим-тарбия олади. Тарбияда олий мақсадга эришиш учун, маълум вазифаларни бажаришимиз лозим бўлади. Бу вазифаларни эса тарбиянинг таркибий қисмлари деб аташ ҳам мумкин. Меҳнат тарбияси – бу тарбиянинг олдида турган асосий вазифа ўқувчиларга меҳнат таълимига оид илмий билимлар бериш, меҳнат қуроллари билан муомала қилишга ўргатиб бориш, ҳаѐтга, ижтимоий фойдали меҳнатга тайѐрлашдир. Меҳнат ва меҳнат тарбияси инсон камолотининг асоси, ҳаѐт манбаи, умр мазмуни ҳисобланади. Меҳнат тарбиясидан кўзланган мақсад аввало меҳнатнинг моҳиятига, мазмунига, теран нигоҳ ташламоқ, муайян хулоса чиқармоқдан иборат. Меҳнат қилаѐтган киши ўзи бажараѐтган ишнинг натижаларини кўрса, ҳис қилса, ўша натижалардан айниқса, роҳатлансагина меҳнат тарбиявий аҳамият касб этади. Меҳнат жараѐнида кишиларда дўстлик, биродарлик, жамоа бўлиб ишлаш маданияти, барча тарбиявий сифатлар шаклланади. Энг муҳими, меҳнат муҳтожликдан, бекорчиликдан, юрак сиқилишидан, ахлоқий бузилишидан сақлайди. Меҳнат орқали инсон ўзини, ўз қадрини билади, уни эл-юрт улуғлайди. 99 Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурининг бош вазифаларидан бири ҳам ѐш авлодни ҳаѐтга, меҳнатга тайѐрлаш, уларни аниқ бир касб-ҳунар эгаси қилиб тарбиялашдир. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling