11-боб. Аудиторлик танлаш
Ностатистик ва статистик танлаб олишларни таққослаш
Download 161.56 Kb.
|
Audit kurs ishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ностатистик танлаш Статистик танлаш 1
- 11.4.Атрибут танлаш ва унинг моҳияти
Ностатистик ва статистик танлаб олишларни таққослаш
Статистик танлаб олишни қўллайдиган аудитор танлов ҳажмини хисоблаб чиқиш учун жадваллар ва формулалардан фойдаланади, шу билан бирга статистик бўлмаган танлаб олишни куллайдиган аудитор еса факат касбий мулоҳазаларидан фойдаланади. Одатда танлаб олишнинг ностатистик ҳажми статистик танлаб олишнинг моҳирони ва самарали тўзилган танлов ҳажмидан кам бўлиши мумкин емас. Статистик ва ностатистик танловларнинг иккаласидан ҳам зарур ҳолатда фойдаланилганда, аудиторнинг хулосаси учун етарлича далиллар такдим етиши мумкин. Статистик танлаб олиш аудиторга жамланганлик ҳақидаги нотўғри хулоса рискини аниқ бошқариш ва ўлчаш имконини беради, статистик бўлмаган танлаб олиш еса бундай нозорат ва ўлчовлар қилишга имкон бермай. Иккала ёнда шу учун ҳам аудитор назоратга лаёқацизлик ёки танлаб олишда топилган хатоликларнинг моҳиятини хисоблаб чиқишни ва танлаб олиш натижаларини жамланмаларга спектрлаштириши ва бутун жамланганликни якунламоғи зарур. Танлаб олишнинг миқдорий баҳоланишига қушимча равишда аудитор назорат ва хатоликлар лаёқацизлиги томонларини кўриб чиқиши керак. Танлаб олишлар натижалари хатолар туфайли келиб чиққанлиги ёки улар фирибгарлик ехтимолини кўрсатаяптими ва назоратнинг лаёқатқизлиги аудитнинг бошқа фазаларига қандай таъсир етади? Аудит мулоҳазалари билан комбинацияланган статистик танлаб олишлар одатда факат аудиторлик битта мулоҳазасидан фойдаланганликга нисбатан анча юқори сифатли аудиторлик хулосаларин яратади. Бундан ташқари, статистик танлаб олиш регуляторлар ёки ҳакамлар йигилишининг иккинчи нуқтаи назари (фарази) дан қочишга имкон бериши мумкин, бошқа томонлар танлаб олишнинг фойдаланилаётган усулларига нисбатан шубҳани бартараф етиш лозим. 11.4.Атрибут танлаш ва унинг моҳиятиАудитор молиявий хисоб устидан бошқарувнинг муҳим воситаларини текшира бориб, мижознинг ички назорат тизими ишларининг самарадорлиги ҳақида далиллар йигади. Аудитор ишнинг самарадорлигига қаратилган бошқарув воситаларига тестларни аудиторнинг конструкцияланиши счетлар салдосидаги жиддий хатоликлар ехтимоли камайтирилгандагина самарали бўлиши мумкинлиги аниқлангандан кейингина бажаради. Назорат самарадорлигини баҳолаш қуйидагиларга асосланган бўлиши мумкин. Ички назорат самарадорлигини амалда текшириб кўриш учун танлаш. Аудиторнинг бошқарув воситаларини муҳим бизнес жараёнлар доирасида кўзатиши. Мижоз компютер тизимида мавжуд ички назоратни тестлаш. Сўровнома ва мониторинг ҳисоботларини шарҳлаш. Танлаш концепцияси бошқарув ички назоратни тестлашнинг ҳаммасига таъллуқли емас. Бошқарувнинг самарали умумий компютер воситалари ештирок етганда, бошқарувнинг автоматлаштирилган воситаларига тестларни қўллаш, одатда танлаб олишнинг бир ёки бир неча елементлари ҳажми билан бажарилади. Танлаб олиш, одатда мажбуриятларни мос ҳолда бўлишини аниқлаш учун қўлланилмайди, ҳамда назорат атроф муҳити самарадорлигини бошқариш тестларига тегишли бўлмаслиги мумкин. Танлаб олиш мос келувчан бўлса, аудитор танлаб олишдан жамланганлик назорати самарали ишлаётганлиги йўклигини кўриш учун фойдаланиши мумкин. Одатда бошқарув воситаларига тестлар учун фойдаланадиган статистик ёндашув танлаб олиш атрибутлари хисобланади. Танлаб олиш атрибутлари танлаб олишнинг статистик усули бўлиб, бир танлаб олиш саралашга асосланган назорат процедуралари лаёқацизлик кўрсаткичларини баҳолаш учун фойдаланилади. Атрибут аудитор кизакаётган жамланганликнинг ҳарактеристикаси хисобланади. Қоидаги кўра, аудит текшириб курмокчи бўлган атрибут назоратни самарали бошқариш хисобланади, масалан, мижоз сотувчининг буюртмага счетининг деталларига рози бўлди, буюртма етказиб берилиши ва савдо қўллаб-қувватланишидан олдин хисобот олиши ва улар олинган товарларга тўловларга, аввало мос келиши далиллари. Танлаб олиш атрибутларида қадамлар. Танлаб олиш атрибутлари бошқарув воситалари самарадорлиги ишларини текширишда фойдаланилади. Бу «Кредит зарур тарзда маъқулландими?» ёки «Мижознинг буюртмаси юк хати берилишидан олдин жунатилдими?» ёки «Раҳбар томонидан тасдиқланган Харажатлар компания сиёсатига мосми?» каби саволларга жавоб бериш учун далиллар йигишда фойдаланилади. Танлаб олиш атрибутлари режаларини реализация қилиши бўйича қадамлар қуйидагилар хисобланади. Қизикувчи атрибутларни ва лаёқацизлик нималарни билдиришини аниқланг. Танлаб олиш олиниши лозим бўлган жамланганликни аниқланг. Танлаб олиш ҳажмини аниқланг. Танлаб олишни саралаш усулларини аниқланг. Танлаб олиш елементларини тангланг ва назорат учун тестлар тўлдиринг. Танлаб олиш натижаларини баҳоланг ва режалаштирилган мустақил процедуралар самарадорлигини куриб чикинг. Танлаб олиш жараёнининг ҳамма босқичларини ҳужжатлаштиринг. 1-қадам. Қизикувчи атрибутларни ва лаекацизлик нималарини билдиришини аниқланг. Кўплаб атрибутлар текшириб чиқилиши мумкин еди, аммо аудитор фақат бошқарувнинг муҳим воситаларини текширади. Назоратнинг лаекацизлиги, аудитор танлаб олишларсиз билан боғлик рисклар қандай тарзда пасайишини қидираетганлигига аниқ тушунишига ишониши учун, аниқ аниқланган болмоғи зарур. Масалан, янги счет учун кредитни маъқуллашни қидириш лаекатли емас, чунки бундай маъқуллашни компания сиёсати танлаб қилади, бунда назорат лаёқациз хисобланади. Назоратнинг лаёқацизлиги автоматик тарзда хатоликлар юз берганини билдирмайди. Масалан, кўпчилик компаниялар кредитини маъқуллаш жараёнини кредитни беришдан олдин талаб қилади. Вақт етишмаётганлигини бошдан кечираётган маркетинг бўйича менеджер кредитга тегишли маъқуллашни олмай туриб савдони маъқуллаши мумкин. Кредитни маъқуллашни талаб қилувчи назорат омадсизликка учради, лекин бунда, а) агар жараён тугаган бўлса, кредит берилармиди ёки б) мижоз тўлайдими – ехтимоли кам. Ва ниҳоят, ушбу назоратнинг лаёқацизлиги бошланғич операцияларининг тегишли ёзувига емас , лекин бу йил охирида дебиторлик қарздорлигини баҳолашга таъсир етиши мумкин. 2-қадам. Танлаб олиш имкони бўлган жамланмани аниқланг. Жамланганликни аниқлашда қуйидаги омиллар куриб чиқилиши лозим. Тест билан қамраб олиниши керак бўлган давр, масалан, назоратни баҳолашда йўл. Танлаб олиш бирлиги, масалан, назорат операциясини кўрсатиши мумкин бўлган елемент. Жамланганликнинг тўлиқлиги. Текширув билан қамраб олинган давр. Текшириладиган давр аудитининг мақсадига боғлиқ. Кўпчилик ҳолларда давр – бу молиявий хисоботларни адиторлик текшируви билан қамраб олинган давр. Амалиётда бошқарув воситаларига тестлар баланс тўзиладиган санагача бажарилади ва йилнинг дастлабки ун ёки ун биринчи ойида қопланиши мумкин. Агар бошқарув воситаси самарали деб хисобланса, аудитор бошқарув воситалари йилнинг қолган даври мобайнида ҳам самарали бўлишида давом етишига ишонч ҳосил қилиш учун қушимча қадам қуйиши лозим бўлади. Қўшимча чоралар ва суровларни йўналтириш, бошқарув воситаларининг келгуси тестлаштирилиши ёки кенгрок, текширув давомида ўтказилган мустақил процедуралардан назорат самарадорлиги далилларини йиғиш кабиларни ўз ичига олиши мумкин. Агар аудитор молиявий хисобот таёрлаш учун ички назоратга нисбатан фикрлар берса, аудиторда бошқарув воситаси мижознинг хисобот санаси бўйича самарали хисобланишига оқилона ишонч ҳосил бўлади. Танлаб олиш бирликлари. Танлаб олиш бирликлари жамланмада текширув учун асосий сифатида белгиланган елемент хисобланади, бу ҳужжат, компютер тизимидаги ёзув ёки ҳужжатлардаги қатор елементлар бқлиши мумкин. Бир компания бир неча счет – фактураларни инициаллар билан тулашга назорат қилиб, маъқуллашни талаб қилиши мумкин, танлаб олиш бирлиги счет – фактураларага рухсат берувчи ҳужжат бўлиши мумкин еди. Бошқа компания ҳар бир счет – фактура учун ёзма рухсатнома сураши мумкин, танлаб олиш бирлиги алоҳида тўлов учун ишлов берилган счет фактура бўлиши мумкин еди. Бош ҳажмнинг тўлиқлиги. Аудитор танлаб олишда фойдаланиладиган жамланганлик бош (асосий) жамланганлик еканига ишонч ҳосил қилиш учун қадамларни қўллаши зарур. Аудитор, одатда файлларни йигиш ва балансни бош китобга тартибга солиш ёки жамланганликни тўлиқлигини кафолатлаш учун рақамланган ҳужжатлар ёклигини куриб чиқиш каби айрим процедураларни бажаради. 3-қадам. Танлаб олиш ҳажмини аниқланг. Танлаб олишнинг оптимал ҳажмини танлаб олиш рискини минималлаштиради, аудитнинг самарадорлигига ердам беради. Навбатдаги аудиторлик мулохазалари танлаб олиш миқдорини аниқлашга таъсир етади. 1. Танлаб олиш риски, 2. Оғишнинг йўл қўйиладиган даражаси ва 3. Жамлангалнлик оғишининг кутилаётган даражаси. Танлаб олиш риски – танлаб олиш риски кўпинча аудиторлик риски сингари аниқланади, (масалан 1% еки 5%) чунки ички назоарт аудиторнинг баҳоси бошқа тестлаштиришнинг ҳарактер ива кўламини белгилайди. Оғишнинг йўл қўйиладиган даражаси – аудиторлик танлаб олинишни АИCПА бўйича рахбарият 2012 йилда оғишнинг йўл кўйиладиган даражасини аудитор томонидан унинг олишга урунувчи ишончлиликнинг мос келувчи даражаси сифатида аниқланган оғиш даражаси жамланганликдаги ҳақиқий оғиш даражасидан ортиқча емас. Бу атама баъзида лаёқацизликнинг йўл қўйиладиган кўрсаткичи сифатида есга олинади. Амалиётга янада яқинроқ маънода аудиторнинг йўл қўйиладиган оғиш даражаси назоратни бошқариш лаёқацизлиги аудиторнинг назорат самарасиз ва чамаси, аудитор счетлар салдосини тестлаштиришни бажаришда назорат рискининг режалаштирилган баҳосини ўзгартиргандир, деган хулосага келишга мажбурлаган бўлар еди. Жамланганликдаги оғишнинг кутилаётган даражаси – бу оғиш даражасини бош жамланганликдан кутиш хисобланади. Бу атама баъзан лаекацизликнинг кутилаётган кўрсаткичи сифатида ҳам ишлатилади. Баъзан назорат муваффакияцизликга чидайди ёки ўтиб кетади. Ходимлар шошқалоқ ёки ехтиёткор бўлмаса, ваколациз ёки зарур тарзда ўқитилмаган бўлса, лаекацизлик келиб чиқади. Аудиторда, чамаси, асосий назорат аввалги тажрибага асосланиб тизимдаги ҳар қандай ўзгаришлар ва ҳодимларга ўхшаб мувоффаккияцизликга учрагани ҳакида даражага далиллар бор. Умуман, жамланганликдаги елементлар сони, агар жамланганлик унча катта бўлмаса, танлаб олиш ҳажмига нисбатан унча катта бўлмаган самарага ега. Аудиторлар баъзан танлаб олишнинг унча катта бўлмаган миқдори билан боғлиқ муаммоларни янгиб ўтиш учун танлаб олишнинг минимал ҳажмидан фойдаланади. Кўп марта такрорланадиган атрибутлар. Аудиторлар дастлабки манбаларинг ўзидан фойдаланиб бир қанча бошқарув воситаларини ёки атрибутларини тез-тез текширадилар. Шундай қила бориб, аудитор ҳамма тестлар учун танловнинг ўша рискини ўзидан фойдаланиши керак. Бироқ оғишнинг йўл қўйиладиган даражаси ва бу атрибутлар учун жамланганлик оғишнинг кутилаётган даражаси, чамаси танловнинг турли ҳажмлари натижасида фарқланади. Масалан, сотиш операциялари тоифаси тўғри таснифланганлиги, улар тартиб билан рўйхатдан ўтказилганли ва оғишнинг йўл қўйиладиган даражаси- 5%, 3 % ва мос холда 3% фойдаланиб ва кредит учун тегишли тарзда ва маъқулланганлигини текшириб кўриши ва мос холда 2 %, 1 % ва 0 % жамланганлик учун оғиш даражасини кутиши мумкин. Агар аудитор юқори ишончлилик рискини 10 % деб белгиласа, танлов ҳажмлари юқори даража -176 - 2 атрибутлар учун кичик даражаси 76 – 3 атрибутлар учун тебраниб туради (ўзгариб туради)
Бу тестлар учун елементлар саралаш учта оқилона ёндашув бор: - аудитор савдо бўйича (сотиш бўйича)176 та операцияни танлаб олиши (танловнинг енг катта ҳажми) ва уларнинг ҳаммасини 2 атрибут учун тўрттасини 1 атрибут учун ва хохлаганини 3 атрибут учун текшириш мумкин. Бироқ бу жараён анчагина оғир. - аудитор дастлабки 76 тартибсиз олинган ҳужжатларни ҳамма 3 атрибут ва ҳужжатларни, 77-132 танлов елементларини 1 ва 2 атрибутлар учун, қолганини факат 2 атрибут учун тадқиқ етиши мумкин еди. Бу жараён ҳам оғир. -кўпгина енг самарали ёндашув сифатида учала атрибутга ҳам 176 елементга текшириш лозим. 1 ва 3 атрибутлар айрим маъноларда текширилгандан ортиқча(юқори) бўлади, лекин юқори даражада текширилганлар, танлов елементлари қайси атрибут учун текширилиши керак бўлса, уни кўзатишдан кўра камроқ вақтни банд қилиши мумкин. 1 ва 3 атрибутларга тестлаштириш аудитор танлов учун ҳужжатларни танлаб олганидан, ўзок вақт егалламайди. Назорат баҳоси аудитор томонидан ушбу 176 та тадбиқ етилган елементларга асосланган ва назорат риски даражаси баҳоси аниқлигини яхшилайди. 4-қадам. Танлаб олинганларни саралаш усулини аниқланг Танлаб олиш ҳажми аниқланиши биланоқ аудитор танлаб олиш елементларини танлаши зарур, шу тариқа танлов жамланганлик учун репрезентатив бўлишликни кутиши мумкин ва шу тарзда натижалар жамланганликка лойиҳалаштирилган бўлиши мумкин. Аудитор оддий тасодифий танлов тизимли (мунтазам) танловдан, тасодифий ёки блокли танловлар фойдаланиши мумкин. Оддий тасодифий танлов. Оддий тасодифий танлов компютер томонидан ишлаб чиқилган ёки жадвалдан танлаб олинган тасодифий сон каби тасодифий сонларга мос тасодифий танловни саралашни ўз ичига олади. Масалан ҳужжатлар рақамлари, счет фактуралар ёки етказиб беришга бюртма рақами каби. Ушбу усул билан ҳар бир танлов бирлигида танловнинг бошқа ҳар қандай бирлигини саралаб олиниши ехтимоли бор. Оддий тасодифий танлаб олиш танловнинг статистик бўлмаганига ҳам, статистика ҳам қўллашга тўғри келади. Тизимли (мунтазам) танлов. Ушбу танлов бир хил интервални аниқлаш учун танлаб олиш ҳажми ёрдамида сонларни жамланмалардаги физик бирликларга бўлишни ўз ичига олади; тасодифий юбориладиган нуқта биринчи интервалда танлаб (саралаб) олинган ва бир елемент юбориладиган нуқтадан кейин бир хил интервалларнинг ҳар бирининг жамланмаси бўйича ҳамма ердан танлаб (саралаб) олинган. Тизимли (мунтазам) танлаб олишдан фойдаланиш учун аудитор жамланганлик тўлиқлигини аниқлаши ва жамланганликда тизимли (мунтазам) наъмуна юклигига ишонч ҳосил қилиш керак.р Масалан, фараз қилинқи, жамланма тўлов ведомостлари журналидаги ходимлар сони буюртмаларда санаб утилган тўлов операциялардан иборат. Бу сонлар ходимлар қўнимсизлиги туфайли изчилликда емас. 1.300 тўлов операциялари мавжуд ва аудитор танлаб олиш ҳажмини 26 деб белгилади. Ҳар 50-операция (1.300/26 ¼ 50) тестлаштириш учун танлаб олинган бўлиши керак. Танловни тартибсиз жараёнга келтириш учун 1 дан 50 гача тасодифий сонлардан танлаб олиш елементларини аниқлаш учун фойдаланиш керак. Бу масалан, доллар банкнотасининг рўйхатга олинганлик рақамидаги охирги икки рақам ёрдамида қилиниши мумкин еди. Агар ўша цифр (рақам)лар 87 га тенг бўлса, 50 хисоблаб чиқилади, 37 еса дастлабки наъмунали пункт сифатида чиқиб кетади. Шундан кейин ҳар бир 50-операция танлаб олишга қўшилади. Биринчи елемент интервалдан тартибсиз равишда олингандан кейин танловнинг ушбу усули тизимли тасодифий танлаб олиш деб номланган. Тизимли танлаб олиш қонунчилиги жамланмадаги елементлар тартибсиз тақсимланган, деган фаразга асосланган. Аудитор жамланмадаги ҳеч қандай такрорланишлар ёки мос келувчи наъмуналар танловни репрезентатив бўлмасликка мажбурлай олмаслигига қатъий ишонч ҳосил қилиш учун жамланма табиатидан (мазмунидан) яхши хабардор бўлмоғи лозим. Кўпчилик аудиторлар танлаб олишнинг тизимли (изчил) сараланиши кўп марталик ишга туширишлар ёрдамида жамланма имкониятларини кенгайтиришга уринадилар. Тасодифий танлаб олиш. Тасодифий танлаб олиш танловни саралашнинг статистик бўлмаган методи (усули) хисобланиб, ҳеч қандай онгли оғишларсиз ва танловдан маълум елементларни қўшиш ёки чиқариб ташлаш сабабларисиз танлов бирлигини танлаб олиш билан тасофий саралашни яқинлаштиришга уринади. Тасодифий сўзи танланган елементлар еътиборсизлик билан танлаб олинганини билдирмайди. У саралаб олинган танлов елнментлари жамланганлик учун репрезантатив бўлишини билдиришга мўлжалланган. Бу техника статистик танлаб олиш учун мумкин емас, чунки у аудиторга танлов бирликлари комбинациясини саралаш еҳтимолини ўлчаш имконини бермайди. Блокли танлов. Ушбу танлов жамланганликнинг бир кун ёки ҳафта учун операциялар тоифасини саралаб олиш каби аралаш елементлардан иборат бўлади. Бундай ёндашувда кўплаб самарадорлик бор, лекин операцияларга ўша кун ёки ҳафтада ишлов берилган усул улар бошқа 364 кун ёки 51 ҳафта учун қандай ишлов берилганлигига кўра репрезентатив бўлмаслигидан риск келиб чиқиши мумкин. Ушбу ечим иккинчи фаразга тегишли чунки бундай танлов репрезентатив бўлиши мумкин емас. Блокли танлов (танлаб олиш) кўпрок йил охиридаги қисқартирилган тестларга тўғри келади. 5-қадам. Танлаб олиш елнементларини танланг ва назорат учун тест тўлдиринг. Аудитор танловни танлаб, тўғри келмайдиган бекор қилинган ёки фойдаланилмайдиган ҳужжатлар билан қандай муносабатда бўлишни хал қилади. Туғри келмайдиган ҳужжатларга телефон счети мисол бўла олади. Уни нақд пул билан тўлов битими сифатида аниқланган хатога текшира бориб, олинганлик хақидаги хисобот йўқлигича (хисоботга тегишли емаслигига) дуч келинади. Агар тўғри келмайдиган ҳужжат текшириладиган назоратни кўрсатмаса у бошқа тартибсиз танлаб олингани билан алмашрирлиши керак . Танлланган елементни топиб бўлмаса, аудитор назорат процедураси ўтказилмаганлиги фараз қилиши ва уни мувоффақияцизлик сифатида боҳолаши лозим . Агар ушбу танловни аудиторлик текшируви тугатилишидан олдин бу турдаги кўплаб лаёқацизликлари аниқланган бўлса аудитор текширилган назорат процедураларига ҳеч қандай ишонч йўқлиги ҳақида хулосага келиши лозим. Бундай вазиятда аудитор вақтни бекор кетказмаслик учун тестни тугатиши ва уни бошқарув (бошқарма) ва аудиторлик қўмитаси билан муҳакама қилиши лозим. 6-Қадам. Танловлар натижаларини боҳаланг ва режалаштирилган мустақил процедураларнинг самарадорлигини кўриб чиқинг Танлов натижаларини боҳалаҳ аудитор аудиторлик хулосасини чиқаришдан олдин ушбу натижаларни жамланганликка лойиҳалаб олишни талаб қилади. Миқдорий баҳолаш. Аудитор оғишларининг йўл қўйиладиган даражаси устидан оғишининг еҳтимолий даражаси юқори чегарсини ошириб юбормаяптими, аниқлаши зарур. Агар оғишнинг еҳтимолий даражаси юқори чегарси йўл қўйиладиган оғиш даражасидан ортиб кеца , аудитор 1) ушбу рискнинг пасайтириш учун ишлаб чиқилган турлича назоратни текшириб кўриш ва 2) маҳиятни тартибга солиш вақтни танлаш ёки назоратга боғлиқ счетларни мустақил тестлаштириш талаб қилинади. Download 161.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling