Биринчи даражали назоратни бир кишига юкламаслик. Бу ҳолат, яъни назоратни бир кишига юклаш, ўз фаолиятини суистеъмол қилиш ёки бошқа нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Маъмуриятни манфаатдор бўлиши. Ички назорат тизимининг амал қилиши бошқарувнинг мансабдор шахсларини ҳалоллигисиз, етарли тартибдаги манфаатдорлигисиз ва қатнашишисиз самарали бўла олмайди.
Ички назорат субъектларининг ваколатлилиги, виждонли эканлиги ва ҳалоллиги. Агар хизмат қилиш функцияларига назорат қилишни амалга оширадиган қиладиган корхона ходимлари, ушбу санаб ўтилган тавсифларга эга бўлмаса, унда ички назорат тизимида хатто идеал равишда ташкил этилган ҳам самарали бўла олмайди.
Ички назорат услубиятининг қабул қила олинадиган даражалиги (қўлланиш мумкинлиги). Текширув мақсади, вазифаси ва оқилона бўлиши лозим. Назорат функциясининг тақсимланиши, ички назорат тизими ва қўлланиладиган методлар мақсадга мувофиқ бўлиши керак.
Устуворлик. Оддий (жорий равишда амалга ошириладиган) катта ахамиятга эга бўлмаган муомалалар (масалан, миқдори маҳаллий низомлар билан тасдиқланганмайдиган харажатлар) устидан мутлақ назоратни ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас ва у фақатгина энг мухим бўлмаган масалалардан кучни чалғитишга олиб келади. Стратегик ахамиятга эга бўлган сохаларда эса, гарчанд ушбу соха “харажатлар-натижа” тамойили бўйича ўлчаниши жуда қийин бўлсада, бу соха устидан назорат ўрнатилиши лозим деб ҳисобланади.
Оптимал марказлаштириш (ташкилй тузилманинг адекватлиги, мос келиши). Ички назорат доимий ҳаракатда бўлиши, барқарорлик, узлуксизлик талаблари асосида ташкил этилиши бу корхона таркибий тузилишини оптимал даражада ташкил этилганлигини ҳамда ички назорат тизими корхонанинг ҳажми ва мураккаблик даражасига жавоб бериши лозим. Ҳар бир тизимда ўзига хос камчиликлар мавжуд. Масалан, маълумотнинг секин ҳаракати, қарорнинг кеч қабул қилиниши ёки юқори ва қуйи ўриндагиларнинг эътиборининг бир бирига мос келмаслиги. Ҳар бир вариантнинг кучли ва кучсиз томонларини баҳолаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |