2-мавзу. Ички аудит хизматини ташкил этиш рeжа
Назорат фаолиятини амалга оширилишининг ҳужжат билан тасдиқланиши
Download 51.06 Kb.
|
2-мавзу (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18. Ички назоратчиларнинг мажбуриятларини доимий равишда қайта тақсимлаш
- 19. Ҳар томонлама ошириладиган назорат.
17. Назорат фаолиятини амалга оширилишининг ҳужжат билан тасдиқланиши. Муҳим назорат фаолиятини амалга оширувчи ҳар бир масъул шахс назоратни амалга оширилаётганлигини тасдиқлаш мақсадида мунтазам равишда ёзма шаклда имзо билан тасдиқлаган ҳолатда ҳисобот бериб бориши лозим. Бу каби ҳисобот белгиланган мувофиқлаштирувчи марказга тақдим этилиши лозим. Ҳисоботни текширган шахс томонидан ушбу ҳисобот текширилганлигини тасдиқлаш мақсадида имзо қўйилиши лозим. Бу қоиданинг амалга оширилиши ички назоратнинг ҳар бир поғонаси назоратини текшириб бориш имконини беради.
18. Ички назоратчиларнинг мажбуриятларини доимий равишда қайта тақсимлаш Назоратнинг самарадорлигини ошириш ҳамда ўз вазифаларини суистеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида ходимлар ўртасидаги мажбуриятлар қайта тақсимланиб борилиши лозим. Бухгалтер мажбуриятларининг доимий равишда қайта тақсимланиши қуйидагиларга ёрдам беради: -бухгалтер томонидан ҳар бир фаолиятнинг ўзаро назорати туфайли камчиликларнинг юзага келиши эҳтимоли камаяди; -битта учаскада ишлаш орқали бир хил ишдан толиқишни олдини олади ва бухгалтер ишининг самарасини оширади; -бухгалтерия ходимларининг уддабуронлигини оширади. Мисол Бухгалтериянинг бир-бирига тенг бўладиган ходимларининг мажбуриятларини ҳар йили қайта тақсимлаш мақсадга мувофиқдир. Ҳар хил участкаларга ишга ўтказиш бухгалтернинг ўз малакасини юқори даражада ушлаб туришига ёрдам беради. Агар бухгалтерга янги участкада қўшимча билимни ўрганиш тўғри келса, бунда арзимаган харажат билан бу ходимлар ўзаро алоқадор ва хўжалик ишларини амалга оширишда янада эпчилроқ ходимга айланади. 19. Ҳар томонлама ошириладиган назорат. Корхонанинг бошқаруви ва унинг ривожи учун ҳар бир тармоқнинг ҳар томонлама назорати муҳимдир. Текширув тадбирини режалаштиришда, иқтисодий, юридик, илмий-техникавий ҳамда ижтимоий бўлимларини ҳар томонлама ўрганиш лозим. Йўриқномани нотўғри тушуниш, муҳокамаларда хатолик, шахснинг бепарволиги, жавобгар шахснинг паришонхотирлиги ёки чарчаганлиги, жамоа ўртасида келишмовчиликлар, ўз лавозимини суистеъмол қилиш ва одобсизлик қилиш ҳаммаси ички аудит менежери ёки ходимлар бўлими эътиборида бўлиши лозим. Мисол Бухгалтерия бирор-бир ходимнинг иш фаолият сифатини текшириш кутилмаганда текширганида ўтказиш, ўша ходимга психологик томондан ёмон таъсир кўрсатади ва ўзаро келишмовчилик юзага келишига асос бўлади. Ҳар бир ходимнинг ўзига хос характерга эгалиги туфайли, иш жараёнида низонинг юзага келиши ходимнинг асабийлашишига олиб келади, натижада эса ходимнинг ишга бўлган эътиборини кучсизлантиради ва ишда юз берадиган хатоликларнинг ошишига сабаб бўлади. 20. Назорат қилиш обектларнинг ўзаро боғлиқлигини тушуниш. Агар бирор-бир объектнинг назоратида оқсоқлик юзага келса, бевосита муаммони юзага келтирган вазият билан иш олиб боориш лозим. Бундай ёндашиш оқсоқликнинг юзага келиши сабабини аниқлаш ҳамда келгусида такрорланмаслигини таъминлайди. Текширув жараёнида ички аудит томонидан, компъютер хотираларига сақлаб қўйилган бухгалтерия муомалалар пул ҳаракатлари нотўғри ҳисоб рақамларда акс эттирилганлиги аниқланса, бу ҳолатда қуйидаги чоралар амалга оширилади: а) бухгалтерия ҳисоби шакли бўйича йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш; б) амалий бухгалтерия дастурининг сифати ёки ҳажми, дастур-техника комплексига баҳо бериш; в) хатони эътибордан четда қолдирган бухгалтернинг профессионал билимига баҳо бериш. 21. Олдиндан ўтказиладиган назоратнинг устуворлиги. Бошқарилаётган объектнинг аҳволининг ёмонлашуви ёки оқсоқланиши борасида текширувнинг бошланғич босқичларида огоҳлантириши лозим. Бу ҳолат назоратдаги объектнинг талаб қилинган ахволга олиб келишда юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар ва харажатларнинг олдини олишда ёрдам беради. 22. Олдинги текширувда камчиликлар бўйича аниқланган маълумотлардан фойдаланиш. Ҳар бир назорат жараёнида олдинги текширувда аниқланган камчиликлардан фойдаланиш, ушбу камчиликларнинг қайтарилмаслигини таъминлайди. 23. Ривожланиш ва такомиллаштиришнинг узлуксизлиги. Вақт ўтиши билан ҳаттоки бошқарувнинг илғор усуллари ҳам эскириб боради. Ички назорат тизимини шундай ташкил этиши керакки, у корхона фаолиятининг ички ва ташқи ўзгаришлари натижасида юзага келиши мумкин бўлган янги муаммоларни ҳал этишда мослашувчан бўлиши керак ҳамда корхонанинг кенгайишида замонавийлашишини таъминлаб бериши керак. Корхонада ички аудит тизимининг муваффақиятли фаолиятини таъминлашнинг асосий йўли қуйида келтирилган тамойилларга риоя қилишдадир: Масъулиятлилик тамойили: Корхонада фаолият олиб борувчи ҳар бир ички аудит ходими ўз фаолиятини олиб боришда иқтисодий, маъмурий ва интизомий масъулиятни ҳис қилиши керак. Агар ходим томонидан масъулият ҳис қилинмаса, назорат талаб даражасида олиб борилмайди. Мувозанатни ушлаб туриш тамойили. Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхонанинг назорат функцияси қандай тарзда олиб борилиши, ресурслар билан таъминланиши ва бажарилиши бўйича аудитор томонидан буйруқ берилмаслиги лозим. Назорат субъектлари томонидан мажбуриятлар корхонанинг иш ҳажми ва имкониятидан келиб чиқиб белгиланиши лозим. Юзага келган камчиликлар бўйича ўз вақтида маълумот бериш. Юзага келган камчиликлар бўйича маълумот, ушбу камчиликлар бўйича қисқа вақт ичида қарор қабул қилиш ваколатига эга кишига ўз вақтида этказилиши лозим. Агар маълумот кечиқтирилса, салбий оқибатларга олиб келади. Дастлабки назоратда оқибатларнинг юзага келиш эҳтимоли бўйича малумот ўз вақтида этказилмаса, бу назоратни амалга оширилишидан маъно қолмайди. Назоратга олувчи ва назоратга олинган тизимнинг мутаносиблиги: Ички аудит тизимининг мураккаблик даражаси назоратдаги тизимнинг мураккаблик даражасига мутаносиб бўлиши керак, яъни объект бўйича текширувни муваффақиятли олиб бориш учун ички аудит шу даражада мураккаб бўлиши лозим. Бутлик тамойили: Ҳар хил турдаги объектлар бир-бирига алоқадор бўлган ички аудитни ўзига қамраб олган бўлиши керак, яъни аудит тор доирадаги объектлар билангина чегараланмаслиги керак. Жавобгарликнинг тақсимланиш тамойили: Ходимлар ўртасида вазифалар шундай тақсимланиши керакки, бир ходимга бир вақтнинг ўзида қуйидаги вазифалар юклатилмаслиги керак: белгиланган активлар бўйича операцияларга рухсат бериш, берилган операцияларни рўйхатга олиш, операциялар бўлганлигини таъминлаш ҳамда уларни инвентаризациядан ўтказиш. Салбий оқибатлар юзага келмаслигини олдини олиш мақсадида бу функцияларни бир неча ходимлар ўртасида тақсимлаш лозим. Рухсат бериш ҳамда маъқуллаш тамойили: Ҳар бир хўжалик операцияларининг амалга оширилишида ваколатли шахс томонидан рухсат берилиши расмий равишда таъминланган бўлиши керак. Расмий рухсат бу умумий турдаги хўжалик операциялар ёки аниқ бир операция бўйича расмий қарор ҳисобланади. Расмий маъқуллаш бу бошқарув томонидан берилган рухсатидир. Юқорида қайд этилган тамойилларнинг барчаси бир-бирига боғлиқдир, уларнинг бирикиши аниқ бир вазиятдан келиб чиқади. Download 51.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling