2-мавзу. Ички аудит хизматини ташкил этиш рeжа


Ички аудит бўлимининг ташкилий тузилмаси тўғрисида низом


Download 51.06 Kb.
bet8/11
Sana29.01.2023
Hajmi51.06 Kb.
#1139157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу (2)

3.4. Ички аудит бўлимининг ташкилий тузилмаси тўғрисида низом
Умумий қоидалар

  1. Ички аудит хизмати тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда - Низом деб аталади) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Компания Низомига, Директорлар кенгаши тўғрисидаги Низомга (кейинги ўринларда - Директорлар кенгаши деб аталади), Кузатувчи кенгаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ва шунингдек, корпоратив бошқарувнинг илғор тажрибасига асосан ишлаб чиқилган.

  2. Мазкур Низом Компаниянинг ички аудит хизматининг (кейинги ўринларда - ИАХ деб аталади) ролини ва вазифаларини, унинг ходимларипинг мажбуриятлари ва ваколатларини ҳамда шунингдек, ИАКнинг бўйсунишини белгилаб беради.

  3. Компанияиииг ички аудит хизмати Компаниядаги ва унинг шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг ички назорати тизими ва рискларни бошқаришнинг самарадорлигини оширишга имконият туғдириш учун мўлжалланган.

  4. Ички аудит хизмати Компаниянинг бўлинмаларида ҳамда унинг шўба ва қарам жамиятларида ички аудиторлик текширувларини амалга оширади ва бошқа аудиторлик топшириқларини бажаради.

  5. Ички аудит хизмати Компаниянинг таркибий жиҳатдан бўлинмаси бўлиб ҳисобланади. Ички аудит хизмати Компания филиалларида, шўба ва қарам хўжалик жамиятларида бўлинмаларини шакллантириши мумкин. Бундай ҳолатда филиаллар, шўба ва қарам хўжалик жамиятларидаги ички аудит хизмати бўлинмалари функционал жиҳатдан Компаниянинг ички аудит хизмати Раҳбарига ҳисобот берувчи хисобланади ҳамда унга бўйсунади.

  6. Кузатувчи кенгаш ИАХнинг ташкилий тузилмасини, бюджетини, фаолияти режасини тасдиқлаб беради.

  7. Ўзининг фаолиятида ИАХ мустақиллик, ҳаққонийлик, тегишли ваколатга эгалик ва ишга нисбатан профсссионал ёндашув каби тамойиллар ва шунингдек, Ички аудитнинг халқаро профессионал стандартлари ҳамда Ички аудиторлар профессионал ташкилотларинннг ахлоқ Кодексларига амал қилади.

2. Ички аудит хизматинннг функциялари
2.1. ИАХ Компаниянинг на унинг шўба ва қарам жамиятларнинг ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолашни ўтказади ҳамда баҳолаш натижалари бўйича тегишли равишдаги тавсияларни ишлаб чиқади. Мазкур баҳолаш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
-молиявий - хўжалик фаолиятининг самарадорлиги ва натижавийлиги;
- активларнинг сақланиши;
-ҳисоботнинг (ташқи ва ички) ҳақконийлиги;
- фаолиятнинг қонунчилик меъёрларига, ички ташкилий - фармойиш ҳужжатлари ва стандартларга мувофиқлиги.
2.2. ИАХ Компаниянинг ва унинг шўба ва қарам жамиятларнинг рисклар бошқариш тизимининг самарадорлигини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижалари бўйича тегишли равишда, тавсиялар ишлаб чиқади.
2.3. ИАХ Компаниянинг ва унинг шўба ва қарам жамиятларнинг ахборот тизимларининг (кейинги ўринларда - АТ - ахборот тизимлари деб аталади) хавфсизлиги ва самарадорлиги баҳоланишини ўтказади.

  1. ИАХ Компаниянинг ва унинг шўба ва қарам жамиятларнинг менежментига ўтказилган аудит текширувлари натижалари бўйича чора-тадбирлар (тузатувчи ҳатти-ҳаракатлар) режасини ишлаб чиқишда маслаҳатлар беради, шунингдек, чора-тадбирлар бажарилишининг назоратини амалга оширади.

  2. ИАХ Компаниянинг ва унинг шўба ва қарам жамиятларнинг менежментига мазкур Низомда белгиланганидек, ИАХнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича (шу жумладан, ички назорат тизимини ҳамда рискларни бошқариш тизимини ташкил этиш масалалари бўйича) маслаҳатлар беради.

2.6. ИАХ Кузатувчи кенгаш, Компаниянинг ва унинг шўба ва қарам жамиятларнинг ижро этувчи органлари талабномаси бўйича махсус лойиҳаларни бажаради, шу жумладан, суиистеъмолликларнинг ва Компаниянинг иш ҳулқи-атвори Кодекс бузулишининг тергов қилинишида қатнашади.
2.7. ИАХ Кузатувчи кенгашнинг топшириғи бўйича бошқа вазифаларни ҳам бажаради ва бошқа лойиҳаларда ҳам қатнашади.

Download 51.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling