2-мавзу. Ички аудит хизматини ташкил этиш рeжа


Бўйсуниши ва мустақилликнинг таъминланиши


Download 51.06 Kb.
bet9/11
Sana29.01.2023
Hajmi51.06 Kb.
#1139157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу (2)

3. Бўйсуниши ва мустақилликнинг таъминланиши
3.1. Ички аудит хизматини ички аудит хизмати бошлиғи бошқариб боради.
3.2. ИАХнинг мустақиллиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида ички аудит хизматининг бошлиғи Кузатувчи кенгашнинг раисига бўйсунади. ИАХнинг директори ИАХнинг ишини ташкил этиш ва қўйилган масалаларни бажариш учун Кузатувчи кенгаш олдида жавобгар бўлиб ҳисобланади.
3.3. Компаниянинг Кузатувчи кенгаши ички аудит хизматининг бошлиғини ишга тайинлаш/ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорлар, меҳнат шартномасининг шартларини аниқлаш, меҳнат ҳақи, мукофотлар (бонуслар), ундириб олишларнинг даражасини аниқлаш масалалари бўйича Директорлар кенгашига тавсияларини ишлаб чиқади ва унга этказади.
3.4. Ички аудит хизмати бошлиғи ҳар йили аудит бўйича Қўмита эътиборига ИАХнинг ташкилий тузилмаси ва бюджети ҳамда ИАХнинг фаолият режаси бўйича таклифларни киритиб туради.
3.5. Ички аудит хизмати бошлиғи Кузатувчи кенгашга қуйидаги маълумотларга эга бўлган ИАХ ишининг натижалари бўйича ҳар чораклик ва ҳар йиллик ҳисоботларини такдим этиб туради:

  • ИАХ фаолиятининг тасдиқланган режаси бажарилиши тўгрисида;

  • ички назорат рискларни бошқариш тизимининг муҳим даражадаги рисклари, камчиликлари ҳамда менежментнинг уларни бартараф этиш бўйича тегишли режалари тўгрисида;

  • ўтказилган аудиторлик текширувлари натижалари бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар (тузатувчи амаллар)нинг менежмент томонидан бажарилиши натижалари тўгрисида;

  • ички аудит хизматининг олдига қўйилган вазифаларии самарали бажарилишида тўсқинлик қиладиган аҳамиятли даражадаги чекловлар тўғрисида.

4. Ваколатлар
4.1. Ички аудит хизматининг бошлиғи қуйидаги иаколатларга эга:

  • Кузатувчи кенгашнинг Раисига бевосита мурожаат қилишига;

  • Компания ва унинг ШҚЖларининг мансабдор шахсларидан ўз лавозим мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган қар қаидай маълумотлар ва материалларни талаб қилиб олишга;

  • Компания ва унинг ШҚЖларининг ижро этувчи органлари қарорлари ва лойиҳалари, фаолиятнинг жорий хамда истиқболли режалари билан танишиб олишга;

  • Кузатувчи кенгаш ва Бош директор эътиборига амал қилаётган тизимлар, жараёнлар, стандартлар, фаолиятини юритиш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар, шунингдек, ИАХнинг ваколатига кирувчи ҳар қандай саволлар бўйича шарҳларни этказиб беришга;

  • Кузатувчи кенгашнинг раиси билан келишилган ҳолда аудиторлик топширикларни бажаришда қатнашишга Компания бўлинмалари ходимлари, шунингдек, бошқа ташқи экспертларни жалб этиш.

4.2. Ички аудит хизмати ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- Компаниянинг, унинг ШҚЖларининг мансабдор шахсларидан Компания ва унинг ШҚЖларининг ҳар қандай активлари, ҳужжатлари, бухгалтерия ҳисоби ёзувлари ҳамда фаолият тўғрисида бошқа маълумотларни сўрашга ва улардан тўсқинликсиз фойдаланишга, ҳужжатлардан нусхалар олишга;

Download 51.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling