2-мавзу. Ички аудит хизматини ташкил этиш рeжа


Файл ва активларга рухсациз киришга йўл қўйилмаслик


Download 51.06 Kb.
bet4/11
Sana29.01.2023
Hajmi51.06 Kb.
#1139157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу (2)

Файл ва активларга рухсациз киришга йўл қўйилмаслик. Маълумотларга рухсатсиз киришга тўсқинлик қилиш ва назоратни ўрнатиш учун қуйидаги чораларни кўриш лозим:

-бинога рухсатсиз кирмаслик (қўриқлаш, рухсат бериш режими, сигнализация, кузатув тизимини йўлга қўйиш);
-компютер ва бошқа маълумотлар базасига рухсатсиз кирилишига (компютер тизимини пароллаш) ҳамда техник воситалар орқали маълумотларнинг четга чиқишига йўл қўймаслик (ешитиш ва кузатув мосламаларини ҳамда фотоапаратнинг рухсатсиз олиб кирилиши);
-корхонанинг хўжалик сирларини ходимлар томонидан олинишида белгиланган тартибда рухсатнома олиш орқали берилишини йўлга қўйиш. Бунда корхонанинг тижорат сирларининг четга чиқишини олди олинади.
14. Файл ва активларнинг хавфсизлиги. Табиий офат ходисалари рўй бериши мумкин бўлган холларда энг мухимроқ бўлган хужжатларни ёнмайдиган сейфларда сақлаш, ўт ўчириш мосламаларига эга бўлиши, ёнғин пайтида харакатланиш тартибини аниқлаб берадиган керакли қўлланмалар бўлиши керак. Электр тизимининг узилиши ёки техника тизимининг ишдан чиқишини ҳисобга олган ҳолатда, керакли маълумотлар ва файлларни қўшимча хотирада сақлаб бориш ва захира электр таъминоти билан таъминлаш лозим.
15. Хўжалик муомалаларини кетма-кетлиги махсус схемалар асосида фаолиятни қатъий белгилаб бериш. Бу каби схемалар бўлимларнинг жавобгарлиги, рухсат этилган фаолиятлар бўйича, назорат жараёнини ҳамда ҳар бир фаолиятнинг қоидалари бўйича маълумотни ўз ичига олган бўлиши лозим. Схемадаги маълумотлар тушунарли ҳолатда бўлиши лозим ва бу ҳолатда маълумотни ходимларга ўз вақтида етказиб бериб туриш зарур ҳисобланади.
16. Ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимига янги ахборот технологияларини жалб қилиш. Корпоратив турдаги йирик иқтисодий салоҳиятга эга бўлган йирик корхоналар, янги ва сифатли дастурлар билан таъминланган технологияларга босқичма-босқич ўтиш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳолат қуйидагиларга ёрдам беради:
-мижозлар талабларини бажариш қувватидаги муаммоларни ҳал этиш;
-ходимларнинг фаолият тизимидаги салоҳиятини оширади;
-корхонанинг бошқариш режимини реал масштабдаги вақтда амалга оширишини таъминлайди;
-тармоқлар ўртасидаги ўзаро алоқадаги фаолиятни амалга оширилиш самарасини оширади;
-маълумотларни компютер тизимига қўл билан киритилишида йўл қўйиладиган камчиликларни бартараф этади.

Download 51.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling