2-мавзу. Ички аудит хизматини ташкил этиш рeжа


Download 51.06 Kb.
bet6/11
Sana29.01.2023
Hajmi51.06 Kb.
#1139157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу (2)

3.2. Ички назоратнинг турлари
Ички назорат тизими қуйидаги омиллар таъсири остида бўлади:

  • Бошқарувнинг ички назоратга бўлган муносабати;

  • Корхона фаолиятининг ички шароитлари, унинг ҳажми, кўлами ва фаолият тури;

  • Унинг сони ва ҳудудий жиҳатдан ҳар хил жойлашганлиги, унинг бир қисмли ёки шуба корхоналарига эга бўлиши;

  • Мақсад ва вазифаларининг стратегик ўрнатилганлиги;

  • Фаолиятнинг механизациялашганлиги ва компютерлашганлиги даражаси;

  • Ресурс билан таъминланганлиги;

  • Ходимлар таркибининг билим даражаси;

Ички назорат қуйидагича ташкил этилиши мумкин:

  1. йиллик ҳисоботни тасдиқлаш мақсадида йиғилган акциядорлар йиғилишида сайланган тафтиш комиссияси шаклида;

  2. бевосита раҳбарга буйсунувчи ички аудит бўлими шаклида

  3. назорат гурухи шаклида

  4. инвентаризация бўлими шаклида;

  5. ички аудит текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти билан шартнома шаклида бўлиши мумкин.

Савол: корхона раҳбарига ёки бошқарувига ички аудит керакми? Корхоналарда ҳозирда анъанага кўра фаолият кўрсатаётган ички назорат хизмати ва назорат-тафтиш хизмати фойдалироқми? (шуни таъкидлаш кераки ҳозирда Ғарб мамлакатлари корхоналарнинг амалиётида ички аудит хизмати кўпроқ тарқалган; ички назорат хизмати кам қўлланилади ва назорат-тафтиш хизмати эса умуман қўлланилмайди.
Корхонага нечта назорат органи кераклиги ва қайси бири муҳимроқ эканлигини корхона раҳбари ва менежери аниқлайди. Қарор қабул қилишда корхонанинг назорат бўлими муҳим аҳамиятга эгадир, агар ички назорат ёки рискларни бошқариш тизими тўғри йўлга қўйилмаган ёки самарасиз ишлаётган бўлса, ички аудит фаолиятнинг майдони кескин торайиб боради, чунки унинг вазифаси ички назорат тизимининг самарани баҳолашдан иборатдир. Бу ҳолатда корхона менежерининг асосий вазифаси корхонада назорат тизимини такомиллаштириш ҳисобланади.
Тафтиш. Корхонада ички назорат тизимини ишлаб чиқиш жараёни мураккаб ва узоқ вақтни олади ҳамда корхонада назорат тафтиш бўлими ташкил этилиши зарурияти туғилади, бу ҳолатда назорат-тафтиш хизмати хатоликларни ёки лавозимни суистеъмол қилиниши холатлари юзага келишини аниқлайди. Шуни таъкидлаш жоизки, тафтиш фаолияти амалга ошириб бўлинган фаолият устидан ўтказилади. Ички аудит эса корхонанинг умумий истиқболини кўра олади ва келгусида бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларни таҳлил қилади. Бошқача қилиб айтганда, тафтиш ишлари бўлиб ўтган камчиликлар бўйича хулоса беради, ички аудит эса имкониятни баҳолайди ҳамда юзага келиши мумкин бўлган рискни камайтиришга ҳамда салбий оқибатларга олиб келмасликни олдини олиш бўйича таклифлар беради. Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки, корхонада ички тафтиш тизимининг мавжудлиги ички аудитнинг кераги йўқ деган фикрни инкор этади.
Штат бўйича ички аудит хизмати. Ички аудит хизматининг корхона раҳбарларига бўйсунишига ҳар хил ёндашилади. Энг яхши йўл ички аудит хизмати бошлиғининг кузатув кенгаши бўйсунишидир. Айнан шундай ёндашиш замонавий корпоратив бошқарув тамойилларига тўғри келади. Бу вазиятда ички аудит тизимининг ижро бошқарувидан мустақиллиги анча ошади. Бу ҳолатда ички аудит хизмати салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш имконини беради. Ҳар хил сабабларга кўра бу вариантни амалга ошириш имкони бўлмаса, ички аудит хизмати директорлар кенгашига бўйсунади.
Ички аудит хизматининг таркибий тузилиши ва ходимлари сонига аниқ бир чеклов берилмаган, бу қуйидаги омилларга кўра ҳар хил бўлади: биринчи омил бу корхонанинг ички аудит олдига қўйган вазифаси. Иккинчи омил бу ички аудит хизматининг тузилишига таъсир этувчи омиллар, корхонанинг хар хил турдаги рискларга дуч келганлиги. Учинчи омил корхонада назорат тизимининг етуклиги. Тўртинчидан, корхона шоҳобчаларининг кўплиги ва ҳар хил жойда жойлашганлиги.
Ички аудит хизмати тизимини ишлаб чиқишдан олдин, аввало ички аудит хизматининг объективлигини ҳамда эркинлигини таъминлаш лозим. Шўъбалари кўп ва ҳар хил жойда жойлашган холдинг компаниялари учун марказлашган ички аудит хизмати тўғри келади. Унинг ходимлари ҳудудий ҳолатда корхонанинг бош офисида ёки шўъба корхоналарида жойлашиши мумкин. Аммо нима бўлганда ҳам улар функционал равишда корхонанинг раҳбарига бўйсунади. Ички аудит хизмати ишчиларнинг марказлашган структураси корхонанинг қайси бир филиал ёки шўъбасида жойлашмасин, корхонанинг ички аудит хизмати бошлиғига ёки корхона раҳбарига бўйсунади. Бу турдаги корхоналарга бошқарув кучсизланиш эҳтимоли юзага келади ҳамда ички аудит хизматининг эркинлиги ва объективлигида юзага келиш мумкин бўлган рискни камайтиради.
Ауцорсинг ва косорсинг. Ички аудит текширувидан ташқари текширувчи, четдан аудит текшируви бўйича шуғуланувчи корхонани жалб қилган ҳолда ёки ташқи маслаҳатчи жалб қилиш орқали амалга ошириш ҳам мумкин. Бу аутсорсинг вариантидир, аммо корхонанинг ички аудит масалаларини ташқи аудит ҳал этишига тавсия этилмайди. Яна косорсинг варианти ҳам мавжуд бўлиб бунда корхона ички аудит хизмати тизимини ташкил этиши ва баъзи ҳолларда ташқи эксперт корхоналарини ёки ташқи маслаҳатчиларни жалб қилиш мумкин. Аутсорсинг ва косорсиндан фойдаланишнинг афзаллиги қуйидагича:

  • Ҳар хил доирадаги экспертлар хизматидан фойдаланиш;

  • Юқори малакали аудит ходимлари хизматидан фойдаланиш;

  • Аудит ресурсларини жалб қилишда танлай олиш.

Аутсорсинг ва косорсингдан фойдаланиш кўпгина корхоналарга маъқул келади, чунки кўпгина йирик ва кичик корхоналар ўзининг шахсий аудит хизмати тизимини ташкил эта олмайди Ички аудит тизимини ташкил этиш қўшимча ходимларини жалб этиш, уларга шароитлар яратишни талаб этади. Бу эса корхонага молиявий зарар келтиради.

Download 51.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling