2-мавзу. Ички аудит хизматини ташкил этиш рeжа


Download 51.06 Kb.
bet3/11
Sana29.01.2023
Hajmi51.06 Kb.
#1139157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу (2)

Ягоналашган жавобгарлик. Ҳар бир назорат фақатгина битта жавобгарлик маркази учун бириктирилиши лозим. Маъсулияцизликдан кечиш мақсадида алохида бир функцияни иккита ёки бир нечта жавобгарлик марказларига бириктириб қўймаслик керак. Аммо бир нечта назорат қилиш функцияларини битта жавобгарлик марказига бириктириб қўшимча рухсат этилади.

Мисол
Бош бухгалтернинг алоҳида назорат функцияси бўлиб амалга оширилган хўжалик муомалалари Ўзбекистон Республика қонунчилиги талабларига мос келишини назорат қилиш ҳисобланади. Бош бухгалтер қонунчилик холатлари бузилиши тўғрисидаги маълумотларни рахбариятга етказмаганлиги учун жавогарликка тортилиши лозим. Ички аудиторнинг назорат функцияси эса бундай ҳолларда, бухгалтер томонидан ўз назорат функцияларининг сифатли бажарилиши устидан текширишларни амалга ошириб бориш ҳисобланади. Аудитор акс эттирилган хўжалик муомаларини баҳолайди, бироқ у бухгалтерия ҳисобида қонун бузилишини аниқламаганлиги учун жавобгарликка тортилиши мумкун.

  1. Функционал ўрин алмашиш. Ички назоратнинг алохида субъектларнинг ва вақтинчалик чиқиб кетиши назорат қилиш амалларининг узилиб қолишига олиб келмаслиги зарур. Бунинг учун, ўз навбатида, ҳар бир ходим (ички назорат субъектга) ўзидан юқори турувчи, ўзидан қуйи турувчи ва ўз даражасидаги бир ёки иккита ходимнинг назорат қилиш ишларини бажара олиши лозим, бу эса уларнинг чиқиб кетиши даврида назорат қилиш объекти билан мос бўлган алоқа йўқотмаслигининг олдини олишга имконият яратади.

  2. Қатъий белгиланганлик. Ички назорат тизимининг амал қилиш самарадорлиги корхонада назорат тизимининг қатъий белгиланган қоидага қай даражада бўйсунишига боғлиқ. Албатта, ҳамма нарсани назоратга олиш қийин, бу вазиятда назоратни ўрнатиш учун қатъий қарор қабул қилишга тўғри келади.

  3. Ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш. Назорат ташкил этилиши жараёнида, корхонанинг барча бўлимларининг аниқ ҳамкорлиги асосида амалга оширилиши лозим.


  4. Download 51.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling