2-мавзу. Ички аудит хизматини ташкил этиш рeжа


Ички аудит бўлимининг корхонанинг бошқа бўлимлари билан ўзаро алоқадорлиги


Download 51.06 Kb.
bet11/11
Sana29.01.2023
Hajmi51.06 Kb.
#1139157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2-мавзу (2)

3.5. Ички аудит бўлимининг корхонанинг бошқа бўлимлари билан ўзаро алоқадорлиги
Ҳозирги замон шароитида ички аудитга тегишли баъзи вазифалар турли хил бўлимлар ва раҳбарларга юклатиб қўйилган. Аммо бу бўлимлар назорат функциясини қониқарли ва тўлалигича бажара олмайдилар. Бу эса корхонанинг юқори риск билан ишлаётганлигидан далолат беради. Солиқ органлари корхона молиявий-ҳўжалик фаолиятидан камчиликлар топган ва санкция қўлланган ҳолда, корхона жуда катта зарар кўради ва бу нарса унинг келажакда ҳамкорлари билан ишлашида салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Ички аудит бўлими тизимли тарзда бошқарувнинг барча объектларини назорат қилиб боради ва стандартлардан, шу жумладан корхона олдига қўйган мақсадлардан оғишишлар кузатилган тақдирда, уларни бошқарувга маълум қилади ва тезкор тарзда бу хатоликлар олди олинади.
Ички аудит бўлимининг корхонанинг бошқа бўлимлари билан ўзаро алоқадорлиги

Бўлим номланиши

Ўзаро алоқадорлиги элементлари

1

2

Директорат

Ички аудит бўлими раҳбариятдан буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар, режалар олади ва шу билан бирга уларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботлар топширади, корхона фаолиятга бахо, таклиф ва хулосалар беради.

Таъминот ва сақлаш бўлими

Ички аудит бўлими моддий-техник ҳолатини текширади, ТМЗ сотиб олиш бўйича тузилган шартномалар самарадорлиги билан танишиб чиқади, ишлаб чиқаришга берилган материаллар ҳисоботларини ўрганиб чиқади, қабул қилиш ва ҳисобдан чиқариш далолатномаларини текширади, ТМЗ қабул қилиниши қонунийлигини назорат қилади.

Омборхона

Ички аудит бўлими ТМЗ ҳаракатини, кирим ва чиқим ўз вақтида ҳисобда акс эттирилганлигини, материал ҳисоботларни, юк хатларини, ҳисоб-фактураларни, моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартноманинг тузилганлиги, сақлаш меъёрларига риоя қилинганлигини назорат қлилиб боради

Ишлаб чиқариш тцехлари

Ички аудит бўлими ишлаб чиқариш ҳисоботларини, хом ашёни ишлаб чиқаришга берилганлигини тасдиқловчи юк хатлари, режа ва ҳақиқатда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулот миқдорини назорат қилади. Харажатларни маҳсулот таннархига тўғри олиб борилаётганлигини, техник кўрик ва сифат қайд қилиш журналлари тўлдирилишини текширади ва ишлаб чиқариш фаолиятига баҳо беради.

Режалаштириш бўлими

Ички аудит бўлими меъёрлар ўрнатилганлигини, ишлаб чиқариш, молиявий ва тижорат фаолиятида режадаги ишлар бажарилаётганлигини тўғрисидаги ҳисоботларни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бўйича сотиш нархининг режалаштирилганлиги, штатлар жадвалининг мавжудлигини назорат қилади.

Бухгалтерия ҳисоби бўлими

Ички аудит бўлими бухгалтерия, молиявий ва статисика ҳисоботларидаги маълумотлар ҳаққонийлигини текширади, дебитор ва кредиторлар, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича ҳисоботларини текширади ва бошқалар. Таҳлил ва инвентаризация материалларини тақдим этади. Солиқ қонунчилигида бухгалтерия соҳасига тааллуқли ўзгаришлар, янгиликлар билан таништириб боради.

Download 51.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling