2-мавзу. Ички аудит хизматини ташкил этиш рeжа
Корхонада ички аудитни ташкил қилиш босқичлари
Download 51.06 Kb.
|
2-мавзу (2)
3.3. Корхонада ички аудитни ташкил қилиш босқичлари
Корхоналарда самарали фаолият юритувчи ички аудит хизматини ташкил қилиш – мураккаб, кўп босқичли жараёндир ва унинг қуйидаги босқичларини келтириб ўтиш мумкин: Танқидий фикрлаш ва корхона фаолияти турлари бўйича унинг олдига қўйган мақсадлари, стратегияси, тактикаси, унинг имкониятлари ва ташкилий тузилиши билан танишиб чиқиш; Корхонанинг янгича ишлаш консепсиясини яратиш ва уни корхона ички қонунлари билан меёрий хужжатлари тасдиқлаш. Ушбу янгича ишлаш услуби корхонанинг мақсадларидан, фаолият кўрсатиш соҳаси ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда унинг янада ривожланиши, тараққий этиши, белгиланган мақсадларга эришиши, бозорда янада мустаҳкам ўрин эгаллаши учун хизмат қилиши лозим. Бу консепсиялар таскилотнинг молиявий, технологик, инновацион, инвестицион, ҳисоб ва кадрлар сиёсатида акс этиши лозим. Бу каби қоидалар чуқур таҳлилий амаллар, этарли даражада ҳисоб-китоблар ўтказилгандан сўнг, кўриб чиқилган вариантлар ичида энг мақбули танланган ҳолда амалга киритилиши лозим бўлади. Ушбу консепсиянинг корхона ички қоидалари билан мустаҳкамланиши корхона молиявий-хўжалик фаолиятини белгиланган омиллар асосида жорий ва келажакдаги фаолиятини назорат қилишга асос бўлади. Мавжуд бошқарув тизимининг самарадорлигини аниқлаш ва уни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Бошқарув тузилмаси бўйича низом ишлаб чиқиш ва унда ҳар бир бўғим бўйича бошқарув, функсионал, услубий бўйсиниш қоидаларини яратиш, ким кимга бўйсуниш кераклигини аниқ кўрсатиш, уларнинг бир-бирлари олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгиланиши талаб этилади. Худди шу талабларга корхонанинг бошқа филиаллари (бўлимлари, гуруҳлари) ҳам ходимлар иш тақсимоти жараёнида амал қилиши керак бўлади. Ҳар бир ходим ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгиловчи лавозим кўрсатмаларини ишлаб чиқиш, штатлар рўйхати, ҳужжатлаштириш режалари ва ҳужжатлар айланиши аниқ қонун қоидаларини ишлаб чиқиш лозим. Бундай жиддий қоидаларсиз графигини корхона барча бўлимларида этарли даражада ички назоратни ўрнатиш жуда мушкул. Корхонада маълум бир молиявий ва хўжалик муомалалари бўйича аниқ ички назорат услубини яратиш. Бу ходимларнинг ўзаро ички назорат тизмида қатнашиши, ресурслардан самарали фойдаланиш ва бошқарув қарорларини қабул қлишида ахборотнинг хаққонийлигини тўғри баҳолашга ёрдам беради. Ички аудит бўлимини ташкил этиш. Умумий тарзда ички аудит бўлимини ташкил этишда қуйидаги асосий босқичлардан фойдаланиш таклиф этилади: 1) ички аудит бўлимини ташкил этишдан мақсадни ва у амалга ошириши лозим бўлган ишларни корхона олдига қўйган мақсаддан четга чиқмаган ҳолда аниқ қилиб белгилаб қўйиш лозим; 2) белгиланган мақсадга эришиш учун асосий функсияларини аниқлаб олиш; 3) бир хил турдаги функсияларни гуруҳларга ажратиш ва у асосида ушбу функсияларни бажаришга қаратилган бўлим бирликларини шакллантириш; 4) ҳар бир ташкилий тузилма ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи ўзаро алоқалар схемасини яратиш ҳамда буни лавозим кўрсатмалари ва ички аудит хизмати йўриқномасида қонунийлаштириб қўйиш; 5) юқорида кўрсатилган таркибий бирликларни бир жойга жамлаш – ички аудит бўлими, корхона мақсадларидан, вазифа ва функцияларидан келиб чиққан ҳолда унинг мақомини белгилаш ва ички аудит бўлими йўриқномасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; ички аудит бўлимини корхонанинг бошқа маъмурий бўлинмалари билан интеграциялаштириш; ички аудит бўлимининг ички стандартларини ва ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш; ички аудит бўлимининг стратегик режаларини ишлаб чиқиш; ҳисобот топшириш тизимини ташкил этиш; мустақил аудит хизмати билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида йўриқномани қабул қилиш. Ички аудит бўлимини ташкил этишда ички аудит ходимлар таркибини аниқлаш зарур бўлади. Филиаллари кўп ва узоқда жойлашган бўлимлари мавжуд йирик корхона ички аудит бўлими ходимлари қуйидаги таркибдан иборат бўлиши лозим: Бўлим мудири. Бу лавозимга юқори малакали, иқтисодий ёки юридик олий маълумотга эга, малакали аудитор ёки малакали бухгалтер сертификатига эга шахсларни тайинлаш мақсадга мувофиқ; Бош корхона билан ҳисоб-китоблар бўйича мутахассис; Филиаллар ҳисоботларини ҳужжатли текшириш бўйича мутахассис; Ҳудудий бухгалтер-услубиётчилар; Солиқ бўйича мутахассис; Ҳуқуқшунос; Молиявий таҳлил бўйича мутахассис. Ички аудит ходимлари ўз соҳаларига мос равишда маълумотга эга бўлишлари лозим. Ички аудит хизмати лозим пайтда эксперт хизматидан фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши керак. Download 51.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling