5. Бошқарув услублари ҳақида тушунчалар беринг


Download 249.05 Kb.
bet4/11
Sana14.04.2023
Hajmi249.05 Kb.
#1357036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Psixologiya javoblari

Гигиеник омиллар – меҳнатни амалга оширишда атроф-муҳитдаги шарт-шароитлар билан боғлиқ;
Мотивацион омиллар – «мотивация» ишнинг характери ва моҳияти билан боғлиқ.

  • гигиеник омилларга - ташкилот ва маъмуриятнинг сиёсати; меҳнатни техник назорат этиш; бевосита раҳбар билан ходимлар ва шунингдек, ҳамкасабалар билан бўлган муносабат; қийин вазиятларда иш жойидаги хавфсизлик шароити; маош; меҳнат шароитлари; гуруҳдаги мавқе; шахсий ҳаёт.

  • мотивацион омилларга - ходимнинг фикри билан ҳисоблашиш; масъулият ва мустақиллик бериш; ўз-ўзини такомиллаштириш ва қобилиятларини ривожлантириш учун имконият яратиш. Шуниси аҳамиятлики, ходимлар иккинчи тоифа шароитлардан қониққан пайтида ва меҳнатга юксак мотивация кузатилганда гигиеник омилларга хос камчиликлар таъсирига берилмас эканлар. Эътибор берилса, Маслоу ва Херцберг таълимотларидаги ўхшаш томонни кўриш қийин эмас: Мотивацион омилларни Маслоу таълимотидаги ўз-ўзини такомиллаштириш ва ҳурмат-эътиборга бўлган эҳтиёжларга қиёслаш мумкин. гигиеник омиллар эса – физиологик, хавфсизлик ва ижтимоий эҳтиёжларга мос келади.

В.Врумнинг кутиш назарияси
Мазкур назария кўра, фаол эҳтиёжлар инсонни маълум бир мақсадларга эришиши учун мотивация бўла олмайди. Мотивациянинг шаклланиши учун инсоннинг кутиш (умид) омили ҳам жиддий таъсир кўрсатади, у ўзи танлаган ахлоқ чиндан ҳам кутилган натижага олиб борадими ва истаганига эриша оладими? Шундай қилиб, Виктор Врумнинг «кутиш назарияси» деганда, мазкур шахснинг маълум бир воқеа эҳтимолини субъектив баҳолаши кўриб чиқилади.
Ҳар бир ишчи ишни бажариб бўлгандан сўнг, ўзининг нимага эриша олиши (ёки эриша олмаслиги) хусусида маълум бир маънода ниманидир кутади. Бу ўринда «фойда»ни кутиш фақатгина моддий рағбатлантириш билан чекланиб қолмайди, у муҳим бир одамнинг мақташи, истиқболдаги касбий ўсиши, шахсий профессионал ўсиши ва бошқалардан иборат бўлиши ҳам мумкин. Мазкур «фойда»нинг айнан шу ходим учун қанчалик қадрли экани муҳим (бу эса А.Маслоунинг назариясига тўла мувофиқ келади). Шу пайтнинг ўзида ходим зарур натижага эришиш учун ишда сарфлаши зарур бўлган шахсий қобилиятини баҳолайди.
В.Врум бўйича фаолиятга умумий мотивация учта асосий унсурдан ташкил топади:

  • Сарфланган меҳнат ва олинган натижалар ўртасидаги мутаносибликни кутиш (сарфланган кучлар – натижалар);

  • Натижаларнинг тегишли даражасига етгандан сўнг бунга жавобан маълум бир рағбатлантириш ёки мукофотларни кутиш (натижа - рағбатлантириш);

  • Ходим учун мазкур мукофотнинг баҳоси (валентлик).

  • Мазкур формулага кўра, ходимнинг меҳнатга нисбатан мотивациясини шакллантиришда юқоридаги унсурларнинг ҳар бири муҳим аҳамиятга эга. Агар уларнинг қайсидир кам таъсир кўрсатса, бу умумий мотивацияга ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, меҳнат кўрсаткичлари паст бўлиши мумкин. Ходимнинг мазкур унсурлардан бирортасини кутиш даражаси «нол»га тенг бўлса, бошқа унсурларнинг юқори даражада бўлишига қарамасдан, мотивация «нол»га тенг бўлиши мумкин.


Ходимларни мотивациялашда Мак-Грегор назарияси


  • Х назарияси бошқарувга ёндашувнинг маъмурий-буйруқбозликка асосланган тамойилларини назарда тутади, Y назарияси эса, бунга мутлақо тескари ёндашув ҳисобланади. Шулардан келиб чиққан ҳолда Мак-Грегор янги Х ва Y назарияларининг тамойилларини илгари сурган. Х назариясининг тамойилларига ташкилотни қаттиққўллик билан изчил тарзда бошқариш лозимлиги, қонуний расмий ваколатларни марказлаштириш, қарорлар қабул қилиш жараёнига ходимларни минимал тарзда жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги киради.

  • Y назариясининг тамойилларига эса ташкилотни умумий тарзда эркин бошқариш, расмий ваколатларнинг бўлимларга бўлиниши, мажбурлаш ва назоратнинг камлиги, индивидуал фаолик ва ўз-ўзини назорат қилишга ўтиш, бошқарувнинг демократик услуби, қарорлар қабул қилиш жараёнига барчанинг жалб этилиши киради.

  • Z назариясининг тамойилларига эса ходимни аниқлаштирилган мақсад сари ҳаракатлантириш, қарорлар қабул қилиш жараёнининг эркинлаштирилиши, ҳар доим ходим илгари сурган ташаббуснинг қўллаб-қувватланиши, эркин ҳаракатлар танловида фаолиятга нисбатан юқори даражадаги ёндашув.


  • Download 249.05 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling