Сезги ва идрок
Ҳаёл – инсоннинг муҳим ҳоссаси
бўлиб, тафаккур оқимида етишмаётган
кўргазмалилик ўрнини тўлдиради.
Хотира ўтмиш ҳозирги
замонни бирлаштиради,
уларнинг бир-бирига ўтишини
таъминлайди
Тасаввурлар –бир пайтлар
инсоннинг сезги аъзоларига таъсир
кўрсатган, мияда сақланиб қолган
алоқалар бўйича гавдаланадиган
нарсаларнинг образларидир
Сезги – бу объектив дунёдаги нарса
ва ҳодисаларнинг сезги органларимизга
бевосита таъсирининг маҳсули бўлиб,
уларнинг алоҳида, айрим хусусиятларининг
оддий хиссий образларидир.
Идрок деганда турли сезги аъзолари
маълумотлари асосида мияда буюм
ва ҳодисанинг яхлит хиссий образи
ҳосил бўлиши тушунилади.
Мантиқий билим ва унинг асосий шакллари
Тафаккур - (араб. фикрлаш, ақлий билиш)
предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим
хусусиятларини аниқлайдиган ва қонуний
боғланишларини акс эттирадиган
билишнинг рационал босқичи.
Тушунча – нарсалар ва ҳодисаларнинг
умумий, муҳим белгиларини акс этирувчи
тафаккур шаклидир
Мулоҳаза – предметга маълум бир
белгининг (хоссанинг, муносабатнинг)
хослиги ёки хос эмаслигини
ифодаловчи тафаккур шаклидир.
Хулоса – бир ва ундан ортиқ
чин мулоҳазалардан маълум
бир қоидалар ёрдамида янги
билимларни келтириб чиқаришдан
иборат бўлган тафаккур шакли
Эмпирик билим ва унинг шакллари.
Кузатиш – билиш объектининг муҳим хоссалари
ва муносабатларини аниқлаш мақсадида атайлаб
амалга ошириладиган изчил идрок этишдир.
Эксперимент – бу шундай тадқиқот методики,
унинг ёрдамида объект ё сунъий тарзда яратилади,
ё тадқиқот мақсадларига мос
келадиган маълум шарт-шароитларда ўрганилади
Далил – билимининг тасдиқланган бойлигига
айланган моддий ёки маънавий дунё ҳодисаси,
бирон-бир ҳодиса, хосса ёки муносабатни қайд этиш
Do'stlaringiz bilan baham: |