6– маъруза иссиқлик алмашиниш қурилмаларини
- расм. Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини монтаж қилиш усуллари
Download 352.88 Kb.
|
6-Maruza.Issiqlik almashinish qurilmalarini ta’mirlash (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қаттиқ конструкцияли иссиқлик алмашиниш қурилмалари.
6.1- расм. Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини монтаж қилиш усуллари.
а- 2 та кран ёрдамида; б – қувур ўтказгич ёрдамида; в – иситкич блокларини кран ёрдамида; г - вертикал иситкичларни монобалка ёрдамида; I – горизантал иссиқлик алмашиниш қурилмалар таянчи; II – вертикал иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг таянчлари. Кўп ҳолларда иссиқлик алмашиниш қурилмаларини лойиҳа нуқтасига ўзи юрар кранлар ёрдамида ўрнатилади. Агар, айрим ҳолларда краннинг юк кўтариш қобилияти етарли даражада бўлмаса, иссиқлик алмашиниш қурилмалари иккита кран ёрдамида ўрнатилади. 6.1-расмда иссиқлик алмашиниш қурилмаларини кўтариш ва ўрнатилиши кўрсатилган. Иккита ва ундан ортиқ ярусда жойлашган иссиқлик алмашиниш қурилмалариини бир неча қурилмалардан иборат йирик блокларда, ўзаро трубалар билан боғланган ҳолда, кўтариш мақсадга мувофиқ. Бир турдаги иссиқлик алмашиниш қурилмаларини кўтариш ва уларнинг трубали боғланишларини унификациялаш учун уларни тайёрлашда қобиқ ва тақсимловчи камера штуцерларининг лойиҳадаги ўлчамлари аниқ бажарилиши зарур. Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ҳолатини сатҳ ёки шовун билан текширилади. Иссиқлик алмашиниш қурилмалари горизонтал ўрнатилганда қобиқ ва таянчлар оралиғидаги температуралар деформацияси бир неча миллиметрга етиши мумкин. Шунинг учун таянчлардан бири қўзғалувчан бўлиши мумкин. Сирпанувчи юзаларни шундай муҳофазалаш керакки, бунда қисиб қолиш ҳолатлари бартараф қилиниши керак. Қаттиқ конструкцияли иссиқлик алмашиниш қурилмалари. Қаттиқ конструкцияли иссиқлик алмашинувчи қурилмада қўзғалмас труба панжаралари қобиқ билан маҳкам боғлангандир. Уларнинг асосий камчилиги температуралар кучланишларни қабул қила олмаслиги ва қобиқларнинг ички юзалари ва иссиқлик алмашинувчи трубаларнинг ташқи юзаларини ифлосликлардан ва чўкиндилардан механик тозалаш мумкин бўлмаганлигидир. Бундай иссиқлик алмашиниш қурилмаларини таъмирлаш йўли билан қайта тиклаш бир мунча чегаралангандир. Айнан шунинг учун ҳам узоқ муддат хизмат қилиши, тегишли эксплуатация режимига қатъий риоя қилингандагина таъминланади. Масалан, қурилма паспортида кўрсатилган иссиқлик алмашинаётган муҳитлараро температуралар фарқини ошириб бўлмайди, чунки бу труба панжарали труба бирикмаларининг бузилишига ёки труба ёрилишига олиб келиши мумкин. Икки иссиқлик алмашинаётган оқимларнинг, ифлосликлардан холи бўлган, коррозион актив моддалар ва иссиқлик алмашиниш жараёнини ёмонлаштирувчи ҳамда қурилманинг гидравлик қаршилигини кучайтирувчи муаллақ заррачалардан холи бўлган биттасини трубалар орасига юборилади. Шуни назарда тутиш керакки, труба ташқи юзаларининг ва қурилма қобиғининг ички деворини кўрикдан ўтказиш имкони йўқ, бундан келиб чиқадики, қурилма ҳолатини эксплуатация қилинаётган вақтда назорат қилиш мумкин бўлмай қолади. Таъмирлашнинг зарурийлиги, таъмирлаши ва механик тозаланиши мумкин бўлган трубаларнинг ички юзаларини текшириш орқали аниқланади. Download 352.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling