6– маъруза иссиқлик алмашиниш қурилмаларини


Колонна қурилмаларини таъмирлашга тайёрлаш


Download 352.88 Kb.
bet8/10
Sana18.06.2023
Hajmi352.88 Kb.
#1591079
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-Maruza.Issiqlik almashinish qurilmalarini ta’mirlash (1)

Колонна қурилмаларини таъмирлашга тайёрлаш. Колонна қурилмаларини технологик қурилмани режавий огоҳлантирувчи таъмирлаш вақтида таъмирланади. Қурилмаларни таъмирлашга тайёрлаш тартиби ва таъмирлаш ишларини олиб бориш қурилма хусусиятларига боғлиқ.
Кўп ҳолларда колонна қурилмаларини таъмирлашга қуйидагича тайёрланади. Колонна босимини атмосфера босимигача етказилади ва қурилма ичидан ишчи муҳит чиқариб ташланади. Ундан сўнг уни сув буғи билан буғлатилади, бунда колоннада қолиб кетган буғ ва газлар сиқиб чиқарилади. Буғлатилгандан сўнг колонна сув билан ювилади. Баъзи ҳолларда буғлатиш ва ювиш бир неча марта такрорланади. Операция вақти ҳар бир технологик блокнинг ишлаб чиқариш инструкциясида (технологик регламентда) айтиб ўтилади.
Колоннани сув билан ювиш, колоннанинг тезда совишига ҳам таъсир кўрсатади. Агар ювилган сувнинг температураси 50°С дан ошса, таъмирлаш ишларини бошлаб бўлмайди.
Буғлантирилган ва ювилган колоннани барча қурилмалардан ва коммуникациялардан щтуцерларнинг фланецли бирикмаларида ўрнатилган ёпувчи қопқоқлар ёрдамида ажратиб олинади. Ҳар бир қопқоқни ўрнатиш ва уни олиш махсус журналда кайд қилинади.
Таъмирлаш технологияси. Қурилмани таъмирлашни уни очишдан бошланади. Бу иш қуйидаги қонунларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Аввал юқориги люк очилади, бундан аввал қурилмаларга бир неча муддат давомида ҳаво сурилиши мумкинлигини олдини олиш мақсадида сув буғи берилади. Бунинг натижасида портлашга хавфли бўлган аралашма ҳосил бўлиши мумкин. Кейин навбатма-навбат (юқоридан пастга) қолган люклар очилади. Юқориги ва пастки люкларни бир вақтнинг ўзида очиш қатъиян маън этилади. Шунингдек аввал қуйи, кейин юқориги люкни очиш ҳам мумкин эмас, чунки температуралар фарқи натижасида колоннага кучли ҳаво оқими кириб кетиши мумкин, бу эса портлашга хавфли аралашма ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Таъмирлаш муддатини қисқартириш мақсадида колоннани сув билан ювиш вақтидаёқ герметиклигини бузмасдан очиладиган люклардаги бир қисм болтлар бўшатилади.
Люклар очилгандан сўнг колонна бир қанча вақт табиий ҳаво конвекцияси натижасида шамоллатилади. Колоннада таъмирлаш ишларини олиб бориш мумкинлигини, ундан синаш учун олинган ҳавони лаборатория анализидан сўнг аниқланади. Колоннага одамларни қўйиш, синаш учун олинган ҳаводаги углеводород конвекцияси 300 мг/м дан ошмаганда, водород сульфиди таркиби 10мг/м бўлиши керак. Бошқа моддаларнинг йўл қўйса бўладиган концентрацияси ҳар бир қурилма, блок ёки бўлимнинг технологик картасида (технологик регламент) кўрсатилади.
Колонна ичида ишлаганда техника ҳавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур. Ишчи арқонли муҳофазаловчи белбоғ кийиш керак, унинг учи ташқарига чиқариб қўйилади ва мустаҳкам боғланади. Колонна ичкарисида ишлаётган ишчини, ташқарида назорат қилиб туриш учун қўйилган махсус ишчи назорат қилади. Колонна ичида ишлаш муддати 15 минутдан ошмаслиги керак. Ундан сўнг худди шунча муддат колоннадан ташқарида бўлади (одатда ишчи ва назоратчи бир-бири билан жой алмашади).
Таъмирланаётган қурилманинг ичида портлашга хавфли ёнувчан ёки зарарли суюқликлар, буғлар ва газлар борлигини илк сезилган вақтиданоқ, ҳар кандай ишлар тўхтатилади.
Агар колонна қурилмаларида ўт олувчи (пайванд) ишлари бажарилаётган бўлса, колоннани тайёрлашга алоҳида юқори талаблар қўйилади:
Пайванд ишлари олиб борилаётган колонна участкаси кошма билан қопланган, сув шимдирилган ёғоч ёки металл тўшама билан ажратилади. Колонна ичини ёритиш учун 12 В дан юқори бўлмаган лампалар билан ёритилади. Кўчма ёритилиш портлашга хавфли бўлмаслиги керак.
Колонна қобиғи, шунингдек, ички қурилмалар диққат билан текширилади. Зарур бўлганда қобиқ юзаси ялпи кўригида, ички қурилма ёки уларнинг қисмлари қисмларга ажралади. Масалан: ректификацион колонналарда тарелкаларга етиб бориш учун, уларнинг сатхида люклар бўлмагани сабабли, юқорида ётган тарелкалардаги очилган жойлар қисмларга ажратилади.
Юқори малака талаб қиладиган қобиқдаги нуқсонларни аниқлаш, кўпроқ емирилишга дуч келган участкалар ва қобиқнинг умумий ҳолатини аниқлаш учун кўз билан кўриладиган кўрикни ўз ичига олади; тешикларни контрол пармалаш йўли билан ультратовушли дефектоскоп ёрдамида қобиқнинг очқичи қалинлигини ўлчаш; пайванд чокларини ва ажратгич бирикмаларини зичлигини текшириш ва ҳ.


Download 352.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling