6– маъруза иссиқлик алмашиниш қурилмаларини


Нуқсонларни аниқлаш ва бартараф қилиш


Download 352.88 Kb.
bet4/10
Sana18.06.2023
Hajmi352.88 Kb.
#1591079
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-Maruza.Issiqlik almashinish qurilmalarini ta’mirlash (1)

Нуқсонларни аниқлаш ва бартараф қилиш. Тагликлар ва улардаги секция тўсиқлари деворларининг фактик қалинлигини, тешикларни пармалаш йўли билан ўлчанади, шунингдек ултратовушли қалинлик ўлчагичлар ёрдамида ҳам ўлчанади. Секция тўсиқларини тагликларга пайвандлаш сифати, уларга сув солиб текширилади. Сувни навбатма-навбат ҳар бир секцияга узатилади, бунинг учун қопқоқдаги барча штуцерлар беркитилади, қопқоқни эса очиқ томони билан юқорига қаратиб ўрнатилади. Труба панжараларидаги трубалар учларини маҳкамланиш ҳолатини аввал кўз билан кузатиш орқали текширилади. Труба учларини труба панжаралари уяларида тешик оғзини юмалоқлаш орқали маҳкамлаш кенг тарқалган. Иссиқлик алмашиниш трубаларининг алоҳида хусусиятлари: уларнинг кичик қалинликда эканлигидир. Шунинг учун трубалар учларининг маҳкамланиши алоҳида эътибор билан текширилади. Тешикларни юмалоқлаб маҳкамлаш сифатини, юмалоқлаш орқали маҳкамланган юзалар ҳолати бўйича баҳоланади. Юзалар бир текис деформацияланган бўлиши, шунингдек юмалоқлаб беркитилган трубалар учлари ички диаметри ўлчамлари натижалари бўйича бўлиши керак. У труба девори қалинлиги бошланғич диаметрдан 15-30% га кўп бўлиши керак. Янги юмалоқлаб ёпилган бирикмалар сифати, юмалоқлаб беркитиш даражаси орқали характерланади. Уни қуйидаги формула орқали аниқланади:
(6.1)
бу ерда k - развальцовка даражаси, (%); иссиқлик алмашиниш қурилмалари учун k=0,5-1%; ва dв - развальцовкагача ва развальцовкадан кейинги труба диаметри, мм; D - тешикли панжарадаги труба развальцовкаси уясининг диаметри, мм; dн - труба учининг развальцовкагача бўлган диаметри, мм.
Труба учлари панжара юзасидан труба девори қалинлигига тенг бўлган узунликда чиқиб туриши керак ва бортовка қилинган бўлиши зарур. Труба учининг қўнғироқчаси (бортовка қилинган участка) бутун, ёриқларсиз ва дарзларсиз бўлиши керак. Труба деворининг юмалоқлаб маҳкамланган юзасидан юмалоқлаб маҳкамланмаган участкаларига ўтадиган жойларига эътибор бериш зарур: улар силлиқ, деворларининг учли кесикларисиз бўлиши керак.
Йиғиш ва синаш. Таъмирдан сўнг иссиқлик алмашиниш қурилмаларини босим билан текширишга қопқоқлари очилган ҳолда берилади, сўнгра қопқоқ осилади ва маҳкамланади.
Қобиқ ва қопқоқдаги барча муфталар тозаланган бўлиши керак.
Йиғилган қурилмаларни сув билан якуний босим остида текширишга юборилади. Аввал трубалараро бўшлиқни (қобиқ) қопқоқларидаги туширувчи муфталарни очиқ ҳолатда назорат босимида босим билан текширилади. Кейин ундан сув батамом чиқариб ташланади ва карпусдаги очиқ туширувчи муфталарда труба бўшлиғи босим билан текширилади. Назорат босими катталиги одатда қурилма паспортида кўрсатилган бўлади. Бундай кўрсаткич мавжуд бўлмаган ҳолларда қурилма қобиғи (трубалараро бўшлиқ)ни сиғим сифатида синалади, труба бўшлиғини эса-иккиланган ишчи босимга текширилади.
Туширувчи ва фланецли бирикмалар орқали томчилашларнинг йўқлиги, мустаҳкамлик ва зичликнинг ишонарли эканлигидан дололат беради. Тиқинларни олиб ташлангандан кейин қурилмани эксплуатация қилишга берилади.

Download 352.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling