6– маъруза иссиқлик алмашиниш қурилмаларини


Download 352.88 Kb.
bet3/10
Sana18.06.2023
Hajmi352.88 Kb.
#1591079
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-Maruza.Issiqlik almashinish qurilmalarini ta’mirlash (1)

Қурилмаларни ювиш. Труба ва труба оралиғи ичидаги таркибни, штуцерлар ёки махсус қобиқ ва қопқоқдаги махсус чиқариб ташловчи муфталар орқали бўшатилади. Сўнгра ишчи муҳитнинг физик-кимёвий хоссаларига кўра мўлжалланадиган вақт оралиғида улар сув билан ювилади, кейин буғлантирилади. Бунинг учун иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг трубалар боғламига буғ линиясини улаш имкониятлари кўриб чиқилади. Бу линия қурилмалар ишчи режимда мустаҳкам бириктирилган бўлиши керак. Ювиш ва буғлатиш орқали икки мақсадга эришилади: портлаш ва ёнғиндан хавфсиз ёки захарли моддалардан хавфсиз ҳосил қилиш йўли билан қурилмани очишга тайёрлашга ва юзаларни чўкиндилардан тозалашга. Шуни назарда тутиш керакки, ювиш - бу трубалар ташқи юзасидан чўкиндиларни ажратиб олишнинг бирдан-бир мумкин бўлган усулидир. Шунинг учун иссиқлик алмашинув қурилмаларининг трубалараро бўшлиғини ювишга алоҳида эътибор қаратиш керак.
Қурилмаларни мумкин қадар буғ билан иситиладиган иссиқ сувда ювиш керак. Нефтни қайта ишлаш қурилмаларини иссиқ сув ва керосин аралашмаси билан ювиш амалга оширилмокда. Керосин нефт маҳсулотларини эритади, кокс ва бошқа механик аралашмалар эса аралашма оқими билан бирга чиқиб кетади. Агар труба бўшлиғига бир вақтнинг ўзида буғ ҳам юборилса, бундай ювишнинг самараси яна ҳам ортади. Керосинни ва иситишга кетадиган иссиқлик сарфини камайтириш мақсадида ишлатиб бўлинган аралашмани маълум сиғимга солинади ва ундаги чиқиндилар тиндирилади, сўнгра яна фойдаланилади. (6.2- расм). Ювувчи суюқлик сифатида 100-120°С гача иситилган соляр мойи ишлатилса ҳам бўлади.


6.2- расм. Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини кимёвий тозалаш усули.
1-ювувчи суюқликни тиндирш учун сиғим; 2-иситкич; 3- деворли сиғим;
4-насос; 5- чўкмани чиқариш штуцери.
Юзалардаги чиқиндилар ва чўкиндилар керосин ёки соляр мойида яхши эримаса, у ҳолда махсус ингибиторлардан фойдаланиб, кислотали тозалаш қўлланилади. Улар труба ва қобиқ металлари интенсив коррозиясини олдини олади. Одатда хлорид кислотасининг «уникол» ингибитори билан аралашмаси қўлланилади. Ювиш давомийлиги йиғилган тажрибага асосланиб, иссиқлик алмашиниш қурилмасининг ҳар бир гуруҳи учун чўкиндиларнинг физик- кимёвий хусусиятларига қараб аниқланади.
Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини ювишни ифлосланиш даражасига кўра ва ювилаётган вақтдаги келадиган гидравлик қаршиликка кўра, биттадан ёки алоҳида участкалар бўйича амалга оширилади. Ҳамма иссиқлик алмашиниш қурилмаларини бир вақтда ювиш осонроқдир, бунинг учун ишлатилаётган трубалар боғламидан фойдаланилади (6.2-расм).
Ажратиш. Ювилгандан сўнг, қурилмаларни ҳаммаёғи берк қопқоқлар билан коммуникациядан ажратиб олиниб, кейин уни ажратишга ўтилади. Тагликларни ажратиш учун баъзан трубали боғламнинг бир қисмини демонтаж қилишга тўғри келади. Қаттиқ қобиқ трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг оғирлиги анчагина. Шунинг учун уларни қисмларга ажратиш ва кейинчалик ўрнатиш учун кранлар, учоёқлар, стационар кўтариш қурилмаларидан фойдаланилади.

Download 352.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling