6– маъруза иссиқлик алмашиниш қурилмаларини


Ички мосламаларни таъмирлаш


Download 352.88 Kb.
bet10/10
Sana18.06.2023
Hajmi352.88 Kb.
#1591079
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-Maruza.Issiqlik almashinish qurilmalarini ta’mirlash (1)

Ички мосламаларни таъмирлаш.

Таъмирлаш вақтида колоннанинг ички қурилмаларини ифлосликлардан, коксдан ва бошқа чўкиндилардан тозаланади. Қаттиқ ва хамирсимон массани лопаткачалар ёки қиргичли тозалагичлар ёрдамида сидириб олинади, коксни пневматик урувчи болғачалар ёрдамида чиқариб ташланади. Чўкиндиларни чиқариб ташлаш доимо колоннада зарарли газлар концентрациясини ошиши билан кузатилади, бу даврда колонна ичида газниқоблар билан ишлаш тавсия этилади.


Ички қурилмаларни таъмирлаш кўп маротаба янги деталларни кўтариш ва емирилган деталларни тушириш билан боғлиқ; бундай операцияларни иложи борича механизациялаш зарур. Колонна қобиғининг юқори қисмига айланувчи ёки қўзғалмас кран – укосинали маҳкамланади (6.4-расм). Кранни шунингдек, зинапоянинг марказий устунларига маҳкамлаш мумкин. Портлашга хавфсиз қилиб ишланган электродвигателли электролебедкани ёки пневмолебедкани кран-укосинига колонна асоси ичида ёки кран-укосин хизмат кўрсатаётган майдончага ўрнатилади.



6.4-расм. Қурилма қобиғидаги кран-укосин.
1-устун; 2- кронштейн; 3- блок; 4- ролик.

Емирилишни аниқлаш ва ички қурилмаларни отбраковкалаш амалдаги усул ва нормаларга кўра амалга оширилади. Емирилган деталлар, баъзан эса яхлит қисмларни ҳам янгилари билан алмаштирилади.


Қурумланган тарелкалар ва қайтаргичларни қисмларга ажратиш билан боғлиқ бўлган операциялар анчагина сермеҳнат операция ҳисобланади. Аввал уларни коксдан (қурумдан) механик тозалаш билан тозалаб (скребок ёрдамида), сўнгра колонна ичида пухта конструкцияларга осилган (масалан: таянч балкалари) занжирли таллар ёрдамида ҳар бир элементни киргизилган жойидан олиб ташланади. Бундай операциялар учун лебедкали трослар кўллаб бўлмайди: троснинг эгилувчанлик кучи ҳисобига узиб олинган элемент тезда сакраши ва колоннага зарар етказиши мумкин ёки колонна ичидаги ишчига жароҳат етказиши мумкин.

Колоннали қурилмаларни синаш.

Янги ва қайта таъмирлашган колоннали қурилмалар албатта гидравлик синовдан ўтказилади. Синов босими ишчи босимдан катта бўлади ва у қурилманинг паспортида ёки технологик харитада кўрсатилган бўлади. Гидравлик синов ўтказишдан мақсад, қурилманинг мустаҳкамлиги ва ажралувчан бирикмаларнинг зичланишини текширишдир. Гидравлик синов қуйидагича ўтказилади: колонна энг тепа қисмида жойлашган ҳаво чиқариш штуцери очиқ қолдирилиб, колонна ичига сув тўлдирилади. Ҳаво чиқариш штуцеридан сув чиқиб бошлаши, колонна сувга тўлганидан далолат беради. Сўнг, ушбу штуцер ёпилади ва аста - секин колоннада босим ошириб борилади ва синов босимига етганда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда қурилма 5 минут давомида ушлаб турилади, сўнг эса босим секин ишчи босим қийматигача тушурилади. Бир вақтнинг ўзида қурилманинг ташқи кузатувдан ўтказилади ва пайванд чоклари массаси 1-1,5 кг бўлган болғача билан уриб чиқилади.


Колоннали қурилмаларни гидравлик синашда унинг ичидаги суюқликнинг гидростатик босимини ҳам инобатга олиш шарт. Шунинг учун, гидравлик синашдан аввал қурилманинг паспорти ёки ҳисоблаш усули билан ишчи ҳолатда гидравлик синов ўтказиш мумкинлиги рухсат этиладими ёки мумкин эмаслиги текширилади. Агарда, синов температурасида қурилманинг пастки қисми деворидаги юклама суюқлик устуни босими ва синов босимларнинг йиғиндиси қобиқ металлининг оқувчанлик чегарасини 0,8 қийматидан катта бўлмаса гидравлик синаш мумкин.
Агарда, юқорида келтирилган шартлар бажарилмаса, қурилма пойдеворига катта юклама тушиш ҳавфи туғилади. Бундай ҳолларда, Давлат техник назорат агентлиги инспекторининг рухсати билан колоннани ҳаво ёки бирорта инерт газ ёрдамида пневматик синовдан ўтказиш мумкин. Пневматик синашда, колоннада сувнинг бўлиши технологик жараён шартларига кўра ишчи режимларда ҳалокат ҳолатини вужудга келтириши мумкин бўлган ҳолларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Пнекматик синаш алоҳида эҳтиёткорликни талаб қилади. Чунончи, пневматик синашдан аввал, қурилмада портлаш ва ёнгин хавфи бор суюқлик, газ ва буғлар йўқлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш керак. Бунинг учун, даставвал қурилма инерт газ ёки сув буғи билан пуфлаб тозаланади. Пневматик босим остидаги қурилмани болғача билан пайванд чокларини уриб текшириш мумкин эмас. Пайванд чокларни пневматик синовдан аввал, болғача билан уриб кўриш мумкин. Босим ортиши жараёнида колонна яқинида туриш ман этилади.
Вакуум остида ишлайдиган колонналар 0,2 МПа синов босимда гидравлик синалади ёки 0,11 МПа пневматик босимда текширилади. Босим остида ишлайдиган колонналар, оддий сув тўлдириб гидравлик синалади.
Пайванд чокларини текшириш учун унинг бир томонига бўр сурилади, иккинчи томонига эса керосин суртилади. Сўнг, 20-40 минут давомида бўр суртилган томонида керосин доғлари пайдо бўлиши орқали текширилади.
Download 352.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling