6– маъруза иссиқлик алмашиниш қурилмаларини
Конденсатор ва совуткичлар
Download 352.88 Kb.
|
6-Maruza.Issiqlik almashinish qurilmalarini ta’mirlash (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмалари.
Конденсатор ва совуткичлар
Кимё ва нефтни қайта ишлаш заводларида турли конструкциялардаги музлатгичлар ва конденсаторлар қўлланилади. Қобиқ-трубали конденсаторлар ва музлатгичларни таъмирлаш ва монтаж қилиш, шунга ўхшаш иссиқлик алмашиниш қурилмаларини таъмирлаш ва монтаж қилишдан сира фарқ қилмайди. Музлаткичлар конденсаторлардан фақатгина трубаларни змеевикларга бирикиши схемаси билан ва змеевикларни труба қувурларига улаш усуллари билан фарқ қилади. Уларнинг таъмирланиши ва монтажи ўхшашдир. Қуйида ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг кенг тарқалганлари кўриб чиқилган. Кўпгина конденсаторлар метоллоконструкциялар ёки темир-бетон пастоментларда жойлаштирилади. Музлатгичларни кўпинча ер боробарида жйлаштирилади. Нефтни қайта ишлаш қурилмаларида, одатда уларни конденсатлар учун пастоментлар остига ўрнатилади. Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмалари. Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларини кўллашни асосан, уларни трубаларининг ташқи юзаларини ҳаво кислороди таъсирида интенсив каррозияланиши учунгина чегаралаб қўйилгандир. Айниқса, пўлат трубалар тез ишдан чиқади. Ювилиб турувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларини таъмирлаш ва монтаж қилиш нисбатан содда. Монтаж майдонида йиғилган змеевикларни кран ёрдамида фундамент ёки постаментга ўрнатилади. Змеевикларнинг умумий баландлиги жуда катта бўлганда, уларнинг барқарорлиги, пойдеворга панжалари билан маҳкамланган металл каркаслари (устунлари) орқали амалга оширилади. Змеевиклар устига труба юзаси бўйлаб, сувни тақсимлаш учун тарновлар монтаж қилинади. Тарновларнинг горизонталлиги сатх бўйича ва уларга синаш учун сув қуйиш йўли билан текширилади. Агар бу қурилмаларни бассейн ва градирня йиғма комплексида монтаж қилинса, уларнинг монтаж қилиш кетма-кетлиги қуйидагича бўлади: бассейн – совуткич - градирня. Трубаларни алмаштиришдаги қийинчилик шундаки, карозияга учраган болтлар ажратиб олинмайди; уларни зубило ва токқайчилар ёриб олинади. Кучли агрессив муҳитни совитиш учун АТМ-1 маркали антегмит (иссиқлик ўтказувчи материал бўлиб, графит ва фенолформалдегид смоласидан иборат) дан ясалган трубали совуткичлари қўлланилади. Антегмитдан тайёрланган деталларни арзамит суртма мойи билан бирлаштирилиб, кейин киритилади. Совуткич остига сувни йиғиш учун поддон ўрнатилади. Музлатгичнинг ён томонларини, труба остидан сувни шамол олиб кетишини олдини олиш мақсадиди, ясси шитлар билан ёпилади. Download 352.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling