6– маъруза иссиқлик алмашиниш қурилмаларини


-расм. Кесиб олинадиган белбоғ жойларида колоннанинг кучланиши


Download 352.88 Kb.
bet9/10
Sana18.06.2023
Hajmi352.88 Kb.
#1591079
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
6-Maruza.Issiqlik almashinish qurilmalarini ta’mirlash (1)

6.3-расм. Кесиб олинадиган белбоғ жойларида колоннанинг кучланиши.
а- ички устунли; б- ташқи устунли; в- устунларни маҳкамлаш схемаси, 1-панжа; 2- устун.

Аниқланган нуқсон характерига қараб, қобиқни таъмирлаш усули ва таркиби аниқланади. Нозик бўлган пайванд чоклари ёриб ташланади ва тегишли электродлар билан пайвандланади. Янги ва эски чокларни тўғри ёпиш жуда муҳимдир.


Емирилган штуцер ва люкларни янгилари ва албатта уларга маҳкамловчи халқалар ўрнатилган бўлиши керак. Иложи бўлса, янги штуцерларнинг маҳкамловчи халқалари эскиларига қараганда бирмунча каттароқ диаметрга эга бўлиши керак: бу уларни янги жойда пайвандлаш имконини беради.
Барча штуцерлар, маҳкамловчи халқалардаги эксплуатация вақтида беркитиб пробкалар қўйилган сигнал тешиклари ҳам таъмирланишга мухтож бўлади.
Ҳар бир таъмирлашда эксплуатация қилинаётган колонна қурилмаси қобиғи фактик девор қалинликлари ўлчанади. Клонна қобиғининг кўпроқ емирилган участкалари кесиб ташланади, уларнинг ўрнига аввалдан колонна радиуси бўйлаб жуваланган, янги участкалар қўйилади.
Пайвандлаш туташган ҳолда амалга оширилади. Қобиқнинг катта участкаларини кесиб ташланиши оқим сусайишига ва барқорорликни йўқолишига олиб келади. Шунинг учун нуқсонли участкани олиб ташлашдан олдин, уни ё ичкарида ё ташқарида қўйилган устунлар билан маҳкамланади (6.3-расм). Устунлар сони, кесими ва таянч панжаларининг ўлчамларини уларнинг қаршиликларини кесилган кесим қаршилигига тенглиги шартидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Оралиқ обечайкаларни қуйидагича алмаштириш қулайдир. Юқориги шикастланмаган қисмни ушлаб турувчи, кўтарувчи мачталарни, ушбу қисмни шикастланган участкадан газкескич ёрдамида ажратиб олинади ва ерга туширилади. Колоннанинг шикастланган қисми строповка қилинади ва ўша мачталар ёрдамида туширилади. Аввалдан тайёрлаб қўйилган колоннанинг янги қисми кўтарилади ва колонна қуйи қисми билан туташтирилади, сўнгра унинг юқориги қисми кўтарилади. Монтаж қилинган қисмларни текширилгандан сўнг иккала туташ чоклар пайвандланади.
Кўпинча қобиқ участкасини бундай алмаштириш ишлари оғирлигини ҳисобга олиб, емирилган колоннани бутунлай алмаштириш мақсадга мувофиқлигига амин бўлади. Емирилган колонналарни демонтажлаш, монтаж қилишга қарама-қарши тартибда амалга оширилади. Тегишли текширувлардан сўнг демонтаж қилинаётган колонна худди янги колоннани демонтаж қилиш учун ишлатилганидек, монтаж мачталарини ўрнатиш учун фойдаланилади.


Download 352.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling