6– маъруза иссиқлик алмашиниш қурилмаларини
Ҳаво билан совитиладиган конденсатор - совуткичлар
Download 352.88 Kb.
|
6-Maruza.Issiqlik almashinish qurilmalarini ta’mirlash (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қобиқларни тамирлаш. Емирилиш характери
Ҳаво билан совитиладиган конденсатор - совуткичлар. Бу турдаги совуткичлар кенг тарқалмокда. Уларни таъмирлаш нисбатан содда ва ортиқча сарф талаб қилмайди.
КОЛОННАЛИ ҚУРИЛМАЛАР. Колоннали қурилма деганда, баландлиги кўндаланг ўлчамларидан бирмунча катта бўлган, вертикал жойлашган қурилма тушунилади. Колонналарга: ректификацион колонналар, абсорберлар, десорберлар, дистилляторлар, скрубберлар, экстракторлар ва ҳ.к.лар киради. Санаб ўтилган қурилмаларни таъмирлаш ва монтаж қилиш усуллари бир хилдир. Бундан ташқари бу усулларни реакторлар, регенераторлар, турли таянч конструциялари, мўри трубалари, миноралар ва ҳ.к. учун қўлланилса бўлади. Колонна қурилмаларини, одатда, очиқ майдонда ердан турли белгиларда (пойдеворларда, темирбетон пестаментларда, металл этажеркаларда) ўрнатилади. Цилиндрик шаклдаги колонна қурилмаларини углеродли ва легирланган пўлатдан пайвандлаб тайёрланади. Колонна қурилмаларининг ички ва ташқи қурилмалари оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Ректификацион колоннанинг ички мосламаларига колосник, турли конструкциядаги барботаж тарелкалари, қайтаргичлар, улиталар, маточниклар, ва ҳ.к. киради. Колонна қурилмаларининг ишлаш сифати худди қобиқнинг аниқ монтаж қилинишига боғлиқ бўлганидек, унинг ички қурилмаларининг ҳам аниқ монтаж қилинишига боғлиқ. Колоннали қурилмалар монтаж майдонига максимал тайёр ҳолатда келтирилиши керак. Агар буткул егилган қурилмани ташиб олиб келишнинг иложи бўлмаса, уни максимал йирик блокларда ёки алоҳида деталларини келтирилади. Барча ҳолларда ҳам тайёрловчи-завод монтаж участкасига олиб келишдан аввал унда назорат егиш ишлари ўтказиш керак, барча туташувларга егувчи ўқлар ва назорат белги чизмаларини қўйиши керак. Қобиқларни тамирлаш. Емирилиш характери. Кўпгина колонна қурилмалари юқори температурада ва босим остида ёки вакуум остида ишлайди ва портлашга хавфли муҳитлардан таркиб топган. Колонна қурилмаларининг қобиқлари ва уларнинг ички қурилмалари коррозион, эрозион ва термик муҳит таъсири натижасида емирилиши мумкин. Емирилиш тезлиги кўпгина факторларга боғлиқ, биринчи навбатда - муҳитнинг физик-кимёвий хусусиятларига, жараён олиб борилиши шароитларига, қобиқ металлининг сифати ва конструктивишланиши, тегишли коррозия ингибиторларини қўлланилишига боғлиқ. Колонналар нархи одатда жуда юқори, уларни монтаж ва демонтаж қилиш - кўп меҳнат талаб этадиган, узоқ давом этадиган жараён. Колонна қурилмаларини алмаштириш кўп ҳолларда қобиқ емирилиши натижасида амалга оширилади. Шунинг учун эксплуатация вақтида қобиқларни муддатидан аввалроқ емирилишдан асраш учун пухта чора-тадбирларни қабул қилиш керак. Рекцификацион колонна қобиқлари коррозион чидамлилиги ўн балли шкала бўйича баҳоланганда, етти баллдан ошмаслиги керак. Колонналар диаметри ва баландлиги катта бўлганда эса, беш баллдан кичик бўлмаслиги керак, яъни коррозия тезлиги 0,1 мм/йилдан ошмаслиги керак. Колонна қурилмалари турли кўринишдаги коррозияларга учрайди. У қобиқ юзасининг ҳаммасини ёки унинг алоҳида участкаларини қамраб олади. Нефтни қайта ишлаш заводларининг ректификацион колонналарида, юқори температуралар шароитида ишловчи асосий учусткалар коррозияга дуч келади. Колонналарда муҳитнинг агрессив ташкил этувчилари - булар олтингугурт бирикмалари ва уларнинг парчаланиш маҳсулотлари ҳисобланади. Улар нефтларда нафтен кислоталаридан ташкил топган бўлади. Шунингдек, дегидраторларда туриб қолган бурғулаш сувлари тузларидан таркиб топади. Гальваник буғ ҳосил бўлиши мумкин бўлган ва коррозион электр токи юзага келадиган ректификацион колонна участкалари электрокимёвий коррозияга учрайди. Бундай коррозия, аксари ҳолларда нефтни қайта ишлаш учун атмосфера қурилмаларининг ректификацион коланналарининг юқори қисмида кузатилади. Бу ерда углеводород буғлари билан бирга сув буғлари интенсив равишда конденсатланади. Сув хом-ашё ва дистиллят таркибидаги кальций ва магний хлоридларни гидролизлайди, бунинг натижасида ҳосил бўлган водород хлорид сув муҳитида электролитни хлорид кислотасини ҳосил қилади. Колонна қобиқларининг эррозион емирилиши суюқликнинг кучли оқими ва Буғ оқими таъсири натижаси ҳисобланиб, уларнинг таркибида абразив қўшимчалари мавжуд бўлади. Эрозияга учраган қобиқ участкаларини проекторлар ва суюқлик ва буғнинг кинетик энергиясини камайтирадиган, махсус қурилмалар билан муҳофаза қилинади (улиталар, маточниклар, ва ҳ.к). Колонна қурилмаларининг емирилиши фақатгина уларнинг пухталиги, бузилганида хавфли бўлиб колмайди; ҳосил бўлган коррозия маҳсулотлари, кичик оқимли труба кувурларини, иссиқлик алмашиниш қурилмаларини ва конденсаторларни ифлослантириш ёки жипслаб беркитиб қўйиш мумкин. Download 352.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling