А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

Усулнинг моҳияти 
Сабаблар диаграммаси пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал 
қилишнинг калитидир. 
Диаграмма кўриб чиқилаётган муаммоларнинг барча мумкин 
бўлган сабабларини содда ва тушунарли тарзда тизимлаштиришга
энг муҳимларини ажратиб кўрсатишга ва асосий сабабни босқичма-
босқич излашга имкон беради. 
ПАРЕТО ДИАГРАММАСИ 
Усулнинг мақсади. Парето диаграммаси - 1897 йилда 
италиялик иқтисодчи Вилфредо Парето томонидан таклиф қилинган 
маълумотларни ўрганиш ва тартибга солиш усули. Таҳлиллар 
асосида Парето диаграммаси тузилади, бу эса "аҳамиясиз кўпчилик" 
билан солиштирганда "ҳаётий озчилик"ни ажратишга имкон беради. 
Шунга асосланиб, "Парето принципи" деб номланди. 
Парето принципи шуни англатадики, 20% ҳаракат натижанинг 
80% ни, қолган 80% эса натижанинг атиги 20% ни беради. 
Бу тамойил ҳаётнинг турли соҳаларида ўтказилган миқдорий 
тадқиқотлар билан тасдиқланган. Шундай қилиб, масалан, 
нуқсонларнинг энг муҳим сабабларининг 20 фоизини аниқлаб, 
нуқсон даражасини 80 фоизга камайтириш мумкин. Шундай қилиб 
энг муҳим вазифаларнинг 20% га эътибор қарасангиз, мақсаднинг 
80% га эришишингиз мумкин. Маҳсулотларнинг 20% компаниянинг 
80% даромадини ташкил қилади; Жиноятчиларнинг 20 фоизи 
жиноятларнинг 80 фоизини содир этади; Кийимларнинг 20% ни 
одамлар 80% ҳолларда кийишади. 
ПАРЕТО ДИАГРАММАСИ АБК -ТАҲЛИЛИ 
АБК- таҳлил - оптимал бошқарув усули. Бу усул универсалдир 
ва уни иқтисодиётнинг ҳар қандай соҳасида ва фаолият соҳасида 
кучларни тақсимлаш муаммоларини ҳал қилишда қўллаш мумкин.
АБК таҳлилида абсциссда ҳам, ординатада ҳам 100% гача бўлган 
икки томонлама тўпланишдан фойдаланади, натижада эгри (синган) 
чизиқ пайдо бўлади. 
Усулнинг мақсади. Биринчи навбатда ҳал қилиниши керак 
бўлган муаммоларни аниқлаш, уларни биринчи ўринга қўйиш. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling