Қадрият(аксиология)лар фалсафаси


Download 23.88 Kb.
bet1/4
Sana03.12.2023
Hajmi23.88 Kb.
#1799695
  1   2   3   4
Bog'liq
10-мавзу Қад-ят (акс-я) фал-си

10-Тема: Қадрият(аксиология)лар фалсафаси


1
2
3
4

10.1. Қадрият тушунчасининг умум-ий таснифи

10.2. Қадрият турлари: шахсий, миллий ва умуминсоний қадриятлар

10.3. Қадриятни оила ва жамият тинчлиги-барқарорлигидаги ўрни 10.4. Қадриятларнинг ижтимоий-маънавий аҳамияти ва ўрни


Режа:

10.1. Қадрият тушунчасини умумий

10.1. Қадрият тушунчасини умумий

таснифи


Қадрият (аксиология) фалсафаси-жамиятда мавжуд қадриятларнинг ранг-баранглиги уларни таснифлаш заруриятини белгилайди. Аксиология (грекча axio-қадрият ва logos- фан, таълимот)-қадриятшунослик, маънавий ҳодиса-лардан бири бўлган қадриятлар соҳасини ўрга-надиган, қонун ва категорияларини тадқиқ қиладиган илм йўналиши, қадриятлар ҳақидаги фан. Қадриятлар-ижтимоий тарихий тараққиёт-нинг маҳсули, жамият маънавий камолотининг муҳим омили.

Файласуфлар қадриятлар ва уларнинг жамият ҳаёти ва тараққиётида тутган ўрни масаласига онтологик, гносеологик, эвристик ва дунё қараш нуқтаи назаридан ёндошиб, ижти-моий-сиёсий, маданий-маърифий ва тарбиявий аҳамиятини ўз даври талаб ва имкониятлари доирасида очиб беришга уринганлар.

Файласуфлар қадриятлар ва уларнинг жамият ҳаёти ва тараққиётида тутган ўрни масаласига онтологик, гносеологик, эвристик ва дунё қараш нуқтаи назаридан ёндошиб, ижти-моий-сиёсий, маданий-маърифий ва тарбиявий аҳамиятини ўз даври талаб ва имкониятлари доирасида очиб беришга уринганлар.

Қадриятлар жамият тараққиётининг, мод-дий ва маънавий бойликлари ривожининг якуни, инсон камолотининг келажак учун ҳам катта аҳамият касб этадиган ижобий маҳсулидир. Инсоннинг объектив оламга нисбатан бўлган актив фаолияти, моддий ва маънавий муҳит,


яшаш шарт шароитларининг ривожланиши, ворислик асосида содир бўлиб, янгидан-янги қадриятларни шаклланиши ва ўтмишдан мерос бўлиб қолганлари эса давр руҳи, янги ижтимоий эҳтиёж талаблари асосида ривожланишига олиб келади.
Бунинг натижасида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий тараққиётнинг имконият-лари ҳам кенгаяди. Жамият тараққиёти жара-ёнида шаклланган ҳар қандай ҳодиса ўтмишда ижобий аҳамият касб этгани учунгина эмас, балки келажак истиқболи учун янги имконияти
Жамият тараққиёти жараёнида шаклланган ҳар қандай ҳодиса ўтмишда ижобий аҳамият касб этгани учунгина эмас, балки келажак истиқ-боли учун янги имкониятлар яратиб беришга қодир бўлганлиги сабабли ҳам қадрият деб аталади. Қадриятлар оламни билиш ва уни амалий ўзгартиришнинг муҳим омилидир. Қад-риятлар инсон маънавий камолотининг муҳим омили ҳамдир. Моддий ишлаб чиқариш, маъ-навий тараққиёт эҳтиёжлари қадриятлар шакл-ланишининг асосий омилларидир.
Қадриятларнинг шаклланиши, уларга амал қилиш мкониятлари кишилар яшаган муҳит, табиий шароитлар, ишлаб чиқариш усули, касб малакалари, меҳнат фаолиятининг асосий йўналишлари, ёши, жинсий жиҳатлари, турмуш тарзи билан ҳам боғлиқдир.
Қадриятлар жамият тарихий тараққиёти жараёнида шаклланган ва ривожланган, ўт-мишда, ҳозирги кунда ва келажакда ҳам ижти-моий тараққиётга ижобий таъсир этадиган, кишилар онгига сингиб ижтимоий аҳамият касб этган моддий, маънавий бойликлардир.
Қадриятлар кишиларнинг моддий турмуш даражаси, шароити, имкониятлари асосида шаклланади ва ривожланади. Бу-қадриятлар-нинг объектив заминидир.
Қадриятлар ижтимоий, моддий, маънавий ҳодиса бўлса ҳам уларнинг аҳамияти ва моҳияти кишиларнинг уларга нисбатан бўлган муносабати асосида белгиланади.
Қадрият-ўзи ҳам қадр-қиммат, маъносини билдиради.

Download 23.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling