босқич вазифалари:
Вазифа- афазия нутқ нуқсони бўлган шахсни сўзнинг товуш-харф элементларига бўлиш кўникмасидан уларни артикуляция қилиш кўникмасига ўтказиш, яъни артикуляциянинг кинестетик схемаларини тиклаш. Асосий метод – ойна олдида назорат остида логопеднинг артикуляцион аппарат ҳолатларини такрорлаш.
Кейинга метод– актив луғатда бўлган сўз таркибида товушни аниқлаш методи.
Боғланган жумлали нутқ тезда тикланади, артикулятсия тизими қайта тикланганидан сўнг, махсус тайёргарликни талаб қилмайди.
Эфферент мотор афазияда реабилитацион таълим
Вазифа- патологик инертликни бартараф этиш ва талаффуз қилинган сўзнинг динамик схемасини тиклаш.
Мақсад– оғзаки нутқ, ёзув, ўқишни тиклаш Мақсадни амалга оширишда қуйидаги вазифаларни ечиш зарур: 1) нутқни умумий қўзғатиш; 2) персеверация, эхолалияларни бартараф этиш; 3) умумий руҳий ва вербал фаолликни тиклаш.
2 босқичда амалга оширилади.
1 босқич:
Вазифа– биргаликдаги-акс эттирилган автоматлаштирилган нутқ кетма-кетлигидан сўзларни фаол равишда таъкидлаш, бириктириш ва такрорлаш ва бир сўз ёки бир нечта сўзларни талаффуз қилиш қобилиятини тиклаш
Мақсад–персеверациялар, эхолалиялар, нутқни қўзғалишини олдини олиш.
Асосийси нутқни ихтиёрий даражага ўтказиш, яъни ўзининг нутқини англаш ва ихтиёрий сўзлаш
Кейинчалик эътиборни талаффуз томонидан семантик томонига қаратиш зарур.
2 босқич:
Вазифа–нутқ феъллар шаклларини актуаллаштириш.
Бу экспрессив аграмматизмни бартараф этишда муҳим– телеграфного стихи, ва нутқнинг предикативлигини бартараф этишда.
Афазия нутқ нуқсони бўлган одамларни артикулятсиядан чалғитиб, сўзнинг семантик тузилишига, ритмик-интонатсион тузилишга э'тиборини қаратиш керак..
Do'stlaringiz bilan baham: |