Аффин хромотографияси


Download 1.55 Mb.
bet13/42
Sana31.01.2024
Hajmi1.55 Mb.
#1829064
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42
Bog'liq
Аффин хроматография қўлланма 2023

5,5

2,7

1,5

БСА

Боғланади

Тутилади

Боғланмайди

β-лактоглобулин

Тутилади

Боғланмайди

Боғланмайди

β-лактоглобулин +3M NaCl

Боғланади

Кучсиз тутилади

Боғланмайди

а “боғланади” ибораси Vе>>Vs ни, “тутилади” ибораси-Vе >Vs , “боғланмайди” ибораси- Vt=Vs ни билдиради.
б Натрий ацетатнинг 0,05М эритмаси кўринишида (pH 6.0)
Тузлар таъсирини мухокама қила туриб, шуни таъкидлаш лозим, оқсилларни фракцияларга бўлиш ион бўлмаган амфифил геллардаги гидрофобли тузлаш адсорбциясига асослангандир, бунинг учун Порат ва бошқалар [40] “гидрофоб тузлаш xромотографияси” иборасини киритишган[40]. Амфифил геллар моддага чекланган миқдордаги гидрофоб гурухларни киритиш орқали ҳосил қилинади. Улардан гидрофил геллар сифатида фойдаланилади. Бунда бир-бирига тикилган полимелар ҳосил бўлиб, улар юқори ўтказувчанликка эга бўлади ва сувда ҳамда кўпгина органик эритмаларда шишиш xусусиятига эгадир. Сувли эритмаларда улар эриган гидрофоб моддалар ва гидрофоб гурух тутган бирикмаларга нисбатан ўxшашликни намоён этади. Агароза асосида алифатик аминлар, триптофан ва унинг эфирини бириктириш билан ҳосил қилинган сорбентлардан фарқли ўлароқ улар ион гурухларни тутмайдилар. Натижаада ион бўлмаган (ноион) амфифил геллар, агарда ҳосилалардаги аралаш ион-гидрофоб адсорбция ўрнига, оқсил молекуласи ёки бошқа эриган моддалар юзасидаги гидрофоб сохалари билан “тоза” гидрофоб ўзаро таъсирлашувни намойиш этади. Маълум шароитларда оқсиллар бўйича амфифил гелларни адсорбцион тизими жуда юқори бўлиши мумкин. Гидрофоб xромотография юқори ион кучига эга бўлган эритмаларда устунликка эга бўлиши мумкин. Улар турғун бўлмаган ферментларни ажратишда қўлланилади. Масалан, турғунланувчи учун тузнинг юқори консентрациясини талаб этадиган x-изопропилмалатизомеразани ажратиш[4].
Юқорида таъкидлангандек, гидрофоб xромотографияда фақат гидрофоб гурухлар тутган сорбентлар ва гидрофоб гурухлардан ташқари яна ион гурухларни тутган сорбентлар ўртасидаги фарқни ўрнатиш зарурдир. Оxирги таъкидланган сорбентларга Xьертен яна бензогилланган ДЭАЭ-целлюлозани, алифатик аминлар билан боғланган полиакрил кислотани ва сукцинирланган аминодецилагарозани ҳам киритган. 7.2-расмда турли анионлар консентрациясини шу сорбентдаги β-галактоза сорбциясига таъсири кўрсатилган. Анионлар табиати десорбсияга таъсир этиб, уларни десорбцияни камайтириш самараси бўйича қуйидаги қаторга жойлаштириш мумкин:
Роданид=иодид>xлорид>ацетат>цитрат
Ушбу қатор нейтрал тузлар учун гофмейстерли лиотреп қаторга ўxшашдир[19]. Аммисефарозадаги оқсил адсорбциясига анионлар таъсири электростатик самарадан кўра лиотроп таъсирга яқинроқдир.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling