Аффин хромотографияси
Нордон протеазалардан тозалайдиган биоспецифик сорбент олиш
Download 1.55 Mb.
|
Аффин хроматография қўлланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.5. А милазаларни тозалаш.
Нордон протеазалардан тозалайдиган биоспецифик сорбент олиш. Ҳозирги вақтда нордон протезаларни боғлаш учун турли биомахсус сорбентлар синтезланган. Кўп ҳолларда лиганд сифатидаги ингибиторлар ва шу билан бирга, протеолитик фермент субстратлари ишлатилади. Зеро, протеолитик субстратлар – бу катта молекуляр массага эга оқсилдир. Шунинг учун протеазани йўқотиш мақсадида йирик ғовакли ташувчини танлаш мақсадга мувофиқдир. Ана шундай ташувчилардан бири, йирик ғовакли сополимер сорсилендир.
Сорсилен юқори даражада оқсилни ушлаб қолиш хусусиятига эга бўлиб, айниқса қорамол зардоби альбумини (ҚЗА) билан тўйинтирилган сорбентнинг (яъни импрегнирланган) нордон протеазаларни сорбция қилиш хусусияти ўта юқоридир. Ана шунга асосланган ҳолда, биз реакция муҳитига 20% этанолни киритганимизда, биоспецифик сорбентнинг протеазаларни ушлаб қолиш хусусиятини янада оширишга эришдик. Бу эса ўз навбатида, асосий оқсил гидролизини олдини олишга ёрдам берди. Шундай қилиб, синтезланган биоспецифик сорбент ёрдамида, фермент препарати протеазалардан самарали тозаланди. Шунингдек қуйида кўрсатилган биомахсус сорбентлар синтез қилинди ва ўрганилди: иммобилланган антигенлар ёрдамида биомахсус сорбент олиш; амилаза ва глюкоамилаза ферментларини эпокси ва тиоэпокси гуруҳларга эга сополимерлар ёрдамида модификациялаш; ковалент боғлар ҳосил қилиш орқали ферментларни барқарорлаш; қаттиқ система асосида ферментлар турғунлигини ошириш. Олинган натижалар 1- жадвалда келтирилган. 4.5. Амилазаларни тозалаш. Амилазалар ИЭТ мақсадлари учун энг қулай фермент ҳисобланади. Бу фермент крахмални гидролизлайди ва бунинг натижасида реакция маҳсулоти ҳосил бўлади. Йод-крахмал реакцияси асосида бўладиган бу жараён натижасида маҳсулот ранги ўзгаради ва уни хеч қандай асбобсиз, оддий кўз билан кўриш мумкин. Шу сабабли, таҳлил қилиш учун амилолитик ферментларни нишон сифатида ишлатиш, ҳар томонлама аниқ ва қониқарли натижа олиш учун қулай ҳисобланади ва шу билан бирга, қисқа вақт ичида, таҳлил қилинаётган модданинг таркибини баҳолаш мумкин бўлади. Амилолитик фермент манбааларига арпа суви, қон зардоби, ошқозон ости бези экстракти, турли ўсимликлар ва микроорганизмлар асосида олинадиган техник препаратларни киргизиш мумкин. Биз ушбу ишда микробли, амилоризин П10х ва амилосубтилин Г3х техник препаратлардан амилаза ферментини, протеазалардан буткул тозалаш ишларини олиб бордик. Сабаби, фермент препаратлари таркибида протеазалар мавжуд бўлиб, бу протеазалар оқсилларни гидролизлаши, яъни парчалаши натижасида, турли оқибатларга олиб келади. Протеолиз натижасида, препаратларнинг амилолитик фаоллиги ва барқарорлиги сезиларли камаяди. Бундан ташқари, протеиназалар ИЭТни ўтказилиши вақтида антитаналарга ҳам, салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун энг муҳим масалалардан бири, протеолитик ферментларни йўқотиш ёки уларни ингибирлаш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат. Ҳозирги вақтдаги амилазани тозалаш бўйича мавжуд усуллар, протеолизни бутунлай йўқотиш нуқтаи назаридан самарасиз. Олинган адабиётларда, бу саволга маълумотлар етарли эмас. Шу сабабли, амилазани тозалашда, таққослаш учун икки хил усул қўлладик: а) протеолитик ферментларни олдиндан йўқотмай тозалаш, б) протеиназаларни биомахсус сорбент ёрдамида тозалаб, сўнг бошқа усул қўллаш. Бунинг учун махсус сорбент синтез қилинди. Ушбу сорбент амалиётда барча протеолитик ферментларни аффинлик принципи бўйича боғлаш қобилиятига эга, негаки, унинг таркибида, импрегнирланган (сорбция қилинган) альбумин мавжуд. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling