Аффин хромотографияси
Иммобилланган антигенлар асосида сорбент олиш (P. Varioti замбуруғини тозалаш учун)
Download 1.55 Mb.
|
Аффин хроматография қўлланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.4. ТШ-ВТМ антитанаси асосида сорбент олиш.
4.3.Иммобилланган антигенлар асосида сорбент олиш (P. Varioti замбуруғини тозалаш учун).
P. Varioti антитана ва антигенларини тозалаш учун, объект табиатига хос сорбент синтез қилдик. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, бунда полиамид глутар альдегиди билан модификация қилиниб, фаол гуруҳлар ҳосил қилинди, кейин эса модификацияланган полиамидга, антиген сифатида қўлланилаётган замбуруғ оқсили, ковалент иммобилланди. Бунда боғланган антигенлар 1г ташувчига 86мгни (оқсил бўйича) ташкил қилди. Сорбентнинг альдегид гуруҳларидан эркин қолган қисми, моноэтаноламин ёрдамида блокировка қилиш йўли билан йўқотилди. Шундай қилиб, эримайдиган полиамид ташувчига иммобилланган антиген Р.Varioti сорбенти олинди (1-жадвал). 4.4. ТШ-ВТМ антитанаси асосида сорбент олиш. Ҳозирги вақтда антиген ва антитаналарни, хусусан ўсимлик вирусларини (яъни ТШ-ВТМ ) тозалашнинг турли услублари мавжуд. Бунда сорбент сифатида BrCN асосидаги сефарозадан кенг фойдаланилади. Бироқ, бу сорбентларни қўллаш, (айниқса полисахарид асосли сорбентлар) тозалаш жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, бунда тозаланаётган антиген миқдори чиқими жиҳатидан анча паст бўлади (30-35 мг оқсилга 100 мл антизардоб). Вирусни тозалаш учун иммуносорбент синтез қилиниши, ўсимлик вирусларини 1-жадвал Янги синтезланган биологик сорбентлар
тозалаш муаммосини ҳал этди. Синтезланган биоспецифик иммуносорбентларни ВТМ вирусини тозалашда қўлладик. Синтезланган иммуносорбент асосида, иммобилланган вирус билан тозалаш услуби, кўп босқичлиликни, қийинчиликларни сезиларли йўқотади ва вирус чиқимини кўпайтиради. Шу билан бирга, керакли миқдордаги тозаланган вирус препаратларини олиш имконини беради. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling