Аффин хромотографияси


Гетероген иммуноэнзим таҳлилида қўлланиладиган иммуноташувчилар


Download 1.55 Mb.
bet18/42
Sana31.01.2024
Hajmi1.55 Mb.
#1829064
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42
Bog'liq
Аффин хроматография қўлланма 2023

4.1. Гетероген иммуноэнзим таҳлилида қўлланиладиган иммуноташувчилар.
Иммуноэнзим таҳлили талабларини қониқтирадиган полимерлардан бири полиамидлардир. Бу полимер ташувчи сифатида механик жиҳатдан анчагина мустаҳкам бўлиб, осонгина турли хил шаклларни олиши мумкин (гранула, газлама, ип, кукун кабилар).
Шу сабабли ушбу ишда, полиамид асосида сорбентларни олиш технологиясини, ҳамда зарур лигандлар асосида биоспецифик сорбентлар синтезлаш шароитлари ўрганилди. Шубҳасиз, полиамид П-6 нинг муҳим хоссаларидан бири, аминогруҳларнинг очилиши учун унинг фаоллашувидир. Бу жараён нисбатан юмшоқ шароитларда ўтказилади ва бунда полиамид материаллар ўзига хос хусусиятларни сақлаб қолади. Фаоллаш жараёни қуйидагича ўтказилади: полиамид материаллар, масалан мембраналар, хлорид кислотани 2,5 н эритмасига солинади ва 2 соат давомида 400Сда сақланади. Бунда –NH-CO , боғламларининг бир қисми узилиб, полимер юзасида қуйидаги гуруҳларни ҳосил қилади; -NH2 ва -СООН. Бу ўринда шуни айтиб ўтиш лозимки, аминогуруҳларнинг қўшимча сонини гидрозин ёрдамида (NH2-NH2) ҳосил қилиш мумкин.
Бундай полиамид мембраналар, шубҳасиз амалиётда кенг қўлланилиб келинаётган полистирол плашкалардан яхшироқ ва қулайроқдир. Биринчидан, улар стандартлаштирилган бўлиб, унинг оғирлиги сиртининг юзасига тўғри пропорционал, яъни ташувчи юзаси қанча катта бўлса, унинг оғирлиги ҳам шунча катта бўлади. Улар эса, ўз навбатида фаол гуруҳларга эга бўлиб, бу маълум миқдордаги антитаналарни аниқ ва маҳкам боғлайди.
Иккинчидан, полиамид мембраналар юзаси иммуноэнзим таҳлилини ўтказиш учун қулайдир. Учинчидан, улар сақланиш ва қўлланиш вақтида барқарор бўлади. Бизнинг лабораториямизда 10-12 йил давомида ўзининг асосий кўрсаткичларини ўзгартирмаган мембраналар бор. Бундай полимер ташувчиларнинг ишончлилиги шундан иборатки, улар лиганд билан маълум муддатдан сўнг ҳам, ковалент боғланиш хусусиятини ўзида сақлайди. Бундай ҳолларда, тўла ишонч билан шуни айтиш мумкинки, ИЭТ ни ўтказишда бу боғ бузилмайди.
Шундай қилиб, полиамид материаллар турли хил сорбентларни олишда қимматбаҳо, шу билан бирга биомахсус хом ашё ҳисобланади. Турли чиқиндилар асосида, биологик сорбентларни олиниши 1-расмда кўрсатилган. Бунда хом ашё (капрон) чумоли кислотасида (ёки HCL) эритилади ва сув билан ювилиб, гранула ҳосил бўлгач қурутилиб, сўнг керакли ҳажмдаги элакдан ўтказилади.




Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling