1. Бошқарув ва лидерлик. Университетларни самарали корпоратив бошқариш тизими асосий стейхолдерлар(манфаатдор шахслар) учун муҳим бўлган натиажаларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган бўлиши лозим. Бунда инновациялар ва тадбиркорликни ривожлантириш, нафақат стратегик мақсад, балки уни амалга ошириш дастаги бўлиши, университет раҳбарияти эса, инновацион ва тадбиркорлик маданиятини ташувчилари бўлишлари керак. - 1. Бошқарув ва лидерлик. Университетларни самарали корпоратив бошқариш тизими асосий стейхолдерлар(манфаатдор шахслар) учун муҳим бўлган натиажаларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган бўлиши лозим. Бунда инновациялар ва тадбиркорликни ривожлантириш, нафақат стратегик мақсад, балки уни амалга ошириш дастаги бўлиши, университет раҳбарияти эса, инновацион ва тадбиркорлик маданиятини ташувчилари бўлишлари керак.
- 2. Ташкилий салоҳият-инсонлар ва рағбатлар стратегияни амалга оширишдаги асосий омиллар ҳисобланади. Университет ташқи молиялаштиришни жалб этишга, самарали инвестициялар киритишга, самарали бошқарувчиларни, етук ўқитувчиларни, тадқиқотчиларни, талабаларни жалб этиш ва ушлаб қолишга, шунингдек, самарали мотивация тизимини шакллантиришга қодир бўлиши лозим.
- 3. Тадбиркорликка ўқитиш нафақат махсус курслар ёки дастурларнинг мавжудлигини, балки бутун таълим жараёнида тадбиркорлик компетенцияси ва тажрибасини ўзлаштириш борасида инновацион ва тадбиркорлик тафаккурини рағбатлантириш учун илғор методика ва дастакларни ўзида намоён этади.
4. Тадбиркорларни тайёрлаш ва қўллаб-қуватлаш. Университетларнинг мазкур йўналишдаги фаолияти таълим олувчиларга ўзларининг ҳам тадбиркорлик карьераси бўйича истиқболини баҳолашга, ҳам университетнинг ресурслари, компетенцияси ва алоқаларига таянган ҳолда дастлабки 3 та қадамларини қўйишларига имкон беради. Бунда асосийси университетнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги бутун экотизимнинг бир қисми сифатида фаолият юритиши ва молиявий ва номолиявий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи дастакларни намоён этувчи бошқа ўйинчилар билан фаолият юритиши муҳим ҳисобланади. - 4. Тадбиркорларни тайёрлаш ва қўллаб-қуватлаш. Университетларнинг мазкур йўналишдаги фаолияти таълим олувчиларга ўзларининг ҳам тадбиркорлик карьераси бўйича истиқболини баҳолашга, ҳам университетнинг ресурслари, компетенцияси ва алоқаларига таянган ҳолда дастлабки 3 та қадамларини қўйишларига имкон беради. Бунда асосийси университетнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги бутун экотизимнинг бир қисми сифатида фаолият юритиши ва молиявий ва номолиявий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи дастакларни намоён этувчи бошқа ўйинчилар билан фаолият юритиши муҳим ҳисобланади.
- 5. Рақамли трансформация. Рақамли муҳит ва инфратузилманинг ривожланиши университетнинг миссияси ва стратегиясига, шу жумладан тадбиркорлик ва инновацион маданиятни ва экотизимни шакллантиришга мос ҳолда ўз фаолиятини самарали ташкил этишга имкон беради.
- 6. Бизнес, давлат тузилмалари, инновацион инфратузилма ва бошқа стейкхолдерлар(манфаатдор шахслар) билан билимлар алмашинуви ва ҳамкорлик қилиш ташкилий инновациялар, таълим ва тадқиқотчилик функциялари ривожланишининг муҳим катализатори ҳамда инновцияларни самарали жорий этишнинг натижаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |