Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   295
Раҳбарият моделдан фойдаланган ҳолда ҳаққоний қийматларни 
баҳолайдиган ҳолатда аудиторлик кўриб чиқишлар
121. АХС 540 нинг 13(б)-банди аудитордан, раҳбариятнинг ҳисоблаб 
чиқилган баҳони амалга ошириш жараёнини тестдан ўтказишда, 
фойдаланилган ҳисоблаш методининг ҳолатларда ўринли бўлишини 
ва раҳбарият томонидан фойдаланилган тахминлар молиявий 
ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосининг ҳисоблаш 
мақсадларига нисбатан оқилона бўлишини баҳолашни талаб этади.
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000

Учинчи-томон 
нархлаш 
манбаларидан 
олинган 
маълумотларнинг ишончлилигини баҳолаш учун жорий 
этилган раҳбариятнинг назоратларини тестдан ўтказиш. 

Тегишли актив туркумлари ёки муайян молиявий 
инструментлар учун фойдаланилган назоратларни ва 
жараёнларни, баҳолаш усулларини, баҳолаш учун дастлабки 
маълумотларини ва тахминларни тушуниш ва тестдан 
ўтказиш бўйича учинчи-томон нархлаш манбасидаги тартиб-
таомилларни амалга ошириш. 

Учинчи-томон нархлаш манбаларидан олинган нархлар 
бошқа учинчи-томон нархлаш манбаларидан олинган 
нархларга, тадбиркорлик субъектининг баҳосига ёки 
аудиторнинг баҳосига нисбатан оқилона бўлишини баҳолаш. 

Баҳолаш усулларининг, тахминларнинг ва баҳолаш учун 
дастлабки маълумотларнинг оқилоналигини баҳолаш. 

Учинчи-томон нархлаш манбаси томонидан нархланган 
айрим молиявий инструментлар учун қатъий баҳолаш ёки 
кенгликни ҳосил қилиш ва натижалар бир бирининг оқилона 
кенглигида бўлишини баҳолаш. 

Нархларни тасдиқлаш устидан назоратларни қамраб 
оладиган хизмат кўрсатиш соҳаси аудиторининг ҳисоботини 
олиш.
31
119. Бир неча учинчи-томон нархлаш манбаларидан нархларни олиш 
баҳолашнинг ноаниқлиги тўғрисидаги фойдали маълумотларни 
таъминлаши ҳам мумкин. Кенг кўламдаги нархлар юқорироқ 
даражадаги баҳолашнинг ноаниқлигини кўрсатиши мумкин ва 
молиявий инструмент маълумотлардаги ва тахминлардаги кичик 
31
Айрим нархлаш хизматлари ўзларининг маълумотларидан фойдаланувчилар учун 
нархлаш маълумотлари бўйича ўз назоратларини тушунтириш юзасидан ҳисоботни, яъни 
Ишонч билдириш бўйича келишувларнинг халқаро стандарти (ИКХС) 3402, Хизмат 
кўрсатиш ташкилотидаги назоратлар бўйича ишонч билриш ҳисоботлари, га мувофиқ 
тайёрланган ҳисоботни таъминлаши мумкин. Нархлаш маълумотлари қандай 
тайёрланганлиги бўйича тушунчага эга бўлиш ва нархлаш хизматидаги назоратларга 
таяниш мумкинлигини баҳолаш учун бундай ҳисоботни раҳбарият талаб этиши ва аудитор 
унга эга бўлишни кўриб чиқиши мумкин. 


АУ
ДИТ
1347
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
ўзгаришларга таъсирчан бўлишини англатиши мумкин. Тор кенглик 
пастроқ даражадаги баҳолашнинг ноаниқлигини кўрсатиши мумкин 
ва маълумотлардаги ва тахминлардаги ўзгаришларга камроқ 
таъсирчанликни англатиши мумкин. Бир неча манбалардан 
нархларни олиш фойдали бўлиши мумкин бўлсада, хусусан 
ҳаққоний қиймат поғонасининг 2 ёки 3-даражаларида тоифаланган 
баҳолаш учун дастлабки маълумотларга эга молиявий 
инструментларни кўриб чиқишда, бир неча манбалардан нархларни 
олишнинг ўзи етарлича тегишли аудиторлик далилини 
таъминлашининг эҳтимоли жуда кам. Бунга сабаб шуки:
(a) нархлаш маълумотларининг бир неча манбаларининг ўзи 
айнан бир хил таянч нархлаш манбасидан фойдаланётган 
бўлиши мумкин; ва
(б) учинчи-томон нархлаш манбаси томонидан нархни 
аниқлашда фойдаланилган баҳолаш учун дастлабки 
маълумотларни тушуниш молиявий инструментни ҳаққоний 
қиймат поғонасида тоифалаш учун зарур бўлиши мумкин.
120. Айрим ҳолатларда, аудиторда нархни ҳосил қилишда 
фойдаланилган жараён, жумладан нарх қанчалик ишончли 
аниқланишининг жараёни устидан ҳар қандай назоратлар бўйича 
тушунчага эга бўлиш имконияти мавжуд бўлмаслиги мумкин ёки у 
моделдан, жумладан фойдаланилган тахминлардан ва бошқа 
баҳолаш учун дастлабки маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга 
бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда, аудитор баҳоланган рискка 
муносабат билдиришда раҳбариятнинг қатъий баҳолашини баҳолаш 
учун қатъий баҳолашни ёки кенгликни ҳосил қилишни амалга 
оширишга қарор қилиши мумкин.

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling