Бекберганова моҳира равшонбековна


Кадрларни ўқитиш тизими ва унинг самарадорлигини


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/40
Sana21.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1645686
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
c7667b65565cff669915c6ad40f91f1c tashkilotda kadrlarni rivozhlantirish tizimini takomillashtirish

1.2.Кадрларни ўқитиш тизими ва унинг самарадорлигини 
баҳолаш 
 
Кадрларни ўқитиш – профессионал фаолият учун зарур ўзига хос билим ва 
кўникмаларни бевосита ўзлаштиришга олиб борувчи ҳар қандай таьлим фаоллиги. 
Ўқитиш ишлари бирон бир ишни бажаришга ѐки махсус билимлар беришга 
қаратилган бўлиши мумкин. Ўқитишга мисол сифатида бошқарув кўникмаларини 
такомиллаштиришга қаратилган тренинг, сотувларни кўпайтириш бўйича тренинг, 
ташкилотда менежернинг ишини яхшилашга доир тренинг кабиларни 
кўрсатишимиз мумкин.


19 
Кадрларни самарали ўқитиш, фойданинг бевосита ўсишидан ташқари, 
ташкилотнинг бир қатор бошқа муҳим вазифаларини ҳам ҳал қилиш 
имконини беради. Булар: 
- ходимлар салоҳиятини очиш, жамоани жипслаштириш ва ундаги 
ижтимоий-психологик муҳитни яхшилаш; 
- мотивацияни ошириш
- ходимларнинг ташкилотга содиқлигини мустаҳкамлаш; 
- бошқарувда изчилликни таъминлаш; 
- янги ходимларни жалб қилиш; 
- ташкилий мақсадларга самарали эришишга ѐрдам берадиган мақбул 
хулқ-атворни ва тегишли ташкилий маданиятни шакллантириш ва 
ҳ.к. 
Ташкилотлар ва раҳбарлар кўпгина бир қатор кундалик муаммолар 
йиғилиб қолгандагина ходимларни ўқитишга эҳтиѐжни сеза бошлайдилар. 
Улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
- кадрнинг етарлича сифатли танланмаганлиги ҳамда янги 
ходимларни мослаштириш зарурлиги
- топшириқларнинг етарли даражада бажарилмаслиги; 
- аттестация натижаларининг яхши эмаслиги
- ташкилотда юз бераѐтган ўзгаришлар; 
- ходимларнинг ўзларидан ўқиш истаги ҳақида таклифлар тушиши. 
Ўқитиш ташкилот мақсадларига эришишнинг ажралмас қисми 
бўлгани, ўқитишнинг роли, биринчи галда, унинг умумий мақсадлари 
билан белгиланиши боис, биринчи босқичда ташкилотнинг ўқитиш 
борасидаги сиѐсатини аниқлаштириб олиш лозим. Ташкилот ходимларини 
ўқитиш тизимини йўлга қўйишда компетенциялар базасини ҳам 
шакллантириб олиш керак. 
Кадрларни узликсиз ўқитиш қуйидаги қисмлардан иборат: 
- кадрларни тайѐрлаш; 


20 
- қайта тайѐрлаш; 
- малакасини оширишни ўз ичига олади. 
 
Кадрларни тайёрлаш– бу корхона ѐки ташкилотга ишга олинган ва 
бирон бир касбга эга бўлмаган шахсларга бошланғич касбий таълим 
беришдир. 
Кадрларни қайта тайёрлаш– ходимларни иккинчи касб ѐки янги 
ихтисосликни эгаллашлари учун ўқитишдир. 
Кадрлар малакасини ошириш- ходимлар касби ва ихтисослигига 
оид билимларини чуқурлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида уларни 
ўқитишдир. 
Ишлаб чиқаришда кадрларни тайѐрлашнинг қуйидаги шакллари 
мавжуд: 
•индивидуал; 
• жамоа шаклида таълим бериш. 
Ўқитишнинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб(1.2.1-жадвал), унинг 
турларини танлашда ходимлар учун ҳам, ташкилот учун ҳам энг самарали 
эканлигини тушуниб етиш ва тўғри танлаш муҳим. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling