Бобокулов Фазлиддин Фахриддинович
Download 0.86 Mb.
|
крышка торцевая
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЧТЖТЯТ
- Детал конструкциясининг технологиклиги таҳлили
- Детал материали таҳлили
- Ишлаб чиқариш турини аниқлаш
МУНДАРИЖА
Кириш Техникавий тараққиёт ривожланган сари такомиллаштирилган ва автоматлаштирилган, юкори аниқликка эга бўлган машиналарни ишлаб чиқариш ҳамда улардан самарали фойдаланиш учун чукур билим ва куникмаларга эга бўлган мухандисларни тайерлашни вақт тақозо этади. Мутахассисларни сифатини ошириш учун касбга тайёрлашда уларни ишлаб чиқариш билан боғланган ўқув режаларини ва ўқув дастурларини назарий ва фундаментал фанларга асослаган ҳолда олиб борилади [1]. Шу сабабли, эхтимоллар назарияси ва математик статистикадан (тасодифий хатоликларда) ва ўлчамли занжирларни ҳисоблашда ва назарий механикадан (базалаш назариясидан, таёрламани ишлов бериш учун қисишда, технологик системаларни бикрлигини ва ишлов берилаётган тайёрламанинг геометрик шаклининг) ўрганишда фойдаланилган. Умумназарий ва мухандислик муаммоларининг махсус фанларда ўзаро якинлашиши мухандисларнинг билимини назарий жихатдан мустахкамлайди ва ишлаб чикаришда фундаментал фанлар ютуқларига асосланиб уларни ечишда яхши натижаларга эришилади. Малакавий битирув ишини ИЧТЖТЯТ (ЕСТПП) , КХЯТ (ЕСКД) ва ТХЯТ (ЕСТД) лар асосида ишлаш кўзда тутилган. Маълумки машинасозлик халқ хўжалигининг барча тармоқларини янги техника билан таъминлайди, давлатнинг техник жихатдан тараққиётини аниқлайди ва моддий базасини яратишда асосий роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам унинг ривожланишига ҳамма вақт катта ахамият берилади. Машинасозлик ишлаб чиқаришининг ривожланиб бориши натижасида янги техникавий фан – «Машинасозлик технологияси» фани пайдо бўлди. Машинасозлик технологияси – белгиланган муддатда, ишлаб чиқариш дастури асосида аниқланган миқдорда, кам мехнат сарф килган холда ва таннархи арзон булган сифатли махсулотлар ишлаб чикариш тўғрисидаги фандир. Машинасозлик технологияси фани ўзининг ривожланишида бир нечта босқичлардан ўтди. Биринчи босқич 1929-1930 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу давр ичида дунеда машиналарни тайерлаш тажрибалари бир мунча йиғилиб колган эди. Журналларда, каталог ва брошюраларда деталларга ишлов бериш жараёнларини ва уларда қўлланиладиган жихозлар ва асбоб-ускуналарнинг баёни келтирилган. Биринчи қўлёзмалар ва лойихалаш ташкилотларининг меъёрли ҳужжатлари нашриётда чоп этилган. Иккинчи босқич 1930 - 1941 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Иккинчи жахон урушигача бўлган давр. Бу вақт мобайнида ишлаб чиқаришда ахамиятга эга бўлган тажрибаларни йиғиб умумийлаштирилиб, системага келтириш ва технологик жараённи қуришда умум илмий тамойилларни ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилди. 1933-1935 йилларда А.П.Соколовский, А.И.Каширин, В.М.Кован, А.Б.Яхин ва бошқаларнинг системалаштирилган илмий ишлари нашр этилгандан кейин бу давр ичида машинасозлик технологияси фан сифатида шаклланган деса бўлади. Бу этапда технологик жараенларни типиклаштириш тамойиллари ишлаб чиқилди ва амалга тадбик этила бошлади. Шу билан бирга хом-ашёга ишлов беришда базалаш назарияси, ўлчамлар занжирлари, қуйим қатламларини ҳисоблаш, технологик ситеманинг бикрлиги, хатоликларини аниқлаш усуллари ва бошқа муоммолар ечила бошланди. Учинчи босқич 1941 – 1970 йилларга тўғри келади. Бу давр ичида машинасозлик тез ривожланиб борди. Уруш давридаги харбий техникани серияли ва оммавий тайерлашдаги оқимли усуллари, металларга ишлов бериш тезлигини ошириш, тез ўзгарувчан технологик жараёнларни қўллаш каби муоммоларни ечимлари таҳлил қилиниб янги изланишларга асос бўлди. Бу йилларда хом-ашёга ишлов беришда хатоликларни ҳисоблаш ва қуриш (математик статистика ва эхтимоллар назарияси асосида), технологик системани бикрлиги ва уни аниқликка ва унумдорликка таъсири ўрганилди. Бу давр ичида оқимли ва автоматлаштирилган технологик жараённи серияли ишлаб чиқаришда ташкил этиш бошланди. Проф. С.П.Митрофанов томонидан гуруҳли метод технологияси ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди. Кенг миқёсда пластик деформация, электрофизик ва электрохимик жараёнлар тоза ишлов беришда қўлланила бошланди. Тўртинчи босқич 1970 йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда технологик жараенларни лойихалашда ЭХМ дан кенг фойдаланиш ва математик моделлаштириш механик ишлов бериш жараенларида қўлланила бошланган эди. Шу вақт ичида сонли дастурли дастгохларда (ЧПУ) механик ишлов бериш, программалаштириш ва автоматлаштириш, технологик жараёнларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (ТЖ АЛТ) ни жорий этиш ривожланмокда. Автоматлаштирилган системалар ва ЭҲМ дан фойдаланиш асосида эгилувчан автоматлашган ишлаб чиқариш системаларни яратиш, операциялараро транспорт, назорат, работотехникадан фойдаланиш ишлари кенг тарқалмокда. Детал конструкциясининг технологиклиги таҳлили “Ён юза фланеци” 92НС320-02.00.00.07 детали Пўлат 20 ГОСТ 1050-88. материалидан қуйиб тайёрланади. Детал тузилиши содда бўлиб унинг бир томонида 7 мм ўлчамли буртиб чикган юза қисм мавжуд бўлиб, унинг диаметри ϕ100 ммни ташкил этади. Калинлиги 24 мм бўлиб унинг массаси 1,77 кг ни ташкил қилади. Детал қуймасининг аниқлиги ГОСТ 26645 бўйича 12-12 синфда бўлиб, кўрсатилмаган қуймакорлик радиуслари 4 мм ни ташкил этади. Қуймани қолиплаш қияликлари ГОСТ 3212–80 бўйича. Тайёр деталнинг қаттиқлиги Бринелл бўйича 192…285 бирликни ташкил қилади. Дтални тайёрлш бўйича қуйидаги техник талаблар кўрсатилган: 1. Қуймага қўйиладиган талаблар Кst 81.033-2009 бўйича. 2. Қуйманинг аниқлиги 12-12 ГОСТ 26645 - 85. 3. Қуйиш қияликлари ГОСТ 3212 – 92 бўйича. 4. Кўрсатилмаган қуйма радиуслари 3...5 мм. 5. Қуйма нуқсонларини тузатиш - СТП Уз. 072.041 – 99 га мувофиқ амалга оширилсин. 6. Заводда мавжуд режим бўйича қуйманинг ички куланишлари термик ишлов бериб йўқотилсин. 7. 192...285 НВ. 8. Ўлчамларнинг кўрсатилмаган чегаравий четланишлари: H14, h14, IT14/2 9. Қоплама: кимёвий оксидлантириш O'z. DSt. 9.306-96 бўйича. 10. *Маълумот учун ўлчамлар. Деталга механикавий ишлов бериш нисбатан қийин ҳисобламайди, чунки унинг улчамлари цилиндрик шаклида бўлиб бу уларни мосламага (3 қулоқли патронга) ўрнатишда қийинчиликлар туғдирмайди. Детални токарлик ва йўниб кенгайтириш дастгоҳларида ишлов бериш мумкин. Деталь ϕ 64 ммли ички юзага эга. Деталнинг бир томонида 89 ва 100Н7 буртиб чиккан юза мавжуд бўлиб уларни юпқа йўниб кенгайтириб ишлов бериш талаб этилади. 162 мм. ташқи юзасига ҳам юқори аниқликда ишлов бериш талаб этилган. Деталнинг ташқи юзаси сифати бирмунча оширилган ва кўпчилик юзаларига Rа1,6 яъни 6 синф юза тозалигида ишлов бериш талаб қилинган. Йиллик дастур 25 000 донани ташкил қилганлиги сабабли, ишлаб чиқариш тури йирик серияли бўлиши мумкин. Бундай шароитда деталга ишлов беришда кўп кескичли каллаклардан фойдаланиш ишлов бериш самарадорлигини оширади. Шунингдек 6 та 18 тешикларига бир вақтда қўп шпинделли каллак ёрдамида ишлов бериш мақсадга мувофиқ бўлади. М14-7Н тешикларига ишлов беришда комбинациялашган кесувчи асбоб Парма-зенкердан фойдаланиш тавсия этилади, бунинг натижасида механик ишлов бериш унумдорлиги оширилади ва ёрдамчи вақт камайтирилади. Умуман олганда детал конструкциясининг технологиклиги етарли даражада деб ҳисоблайман. Детал материали таҳлили Таркибида 2,14% гача углерод бўлган темир-углерод қотишмалари углеродли пўлатлар деб аталади. Одатда, таркибидаги углерод микдори 1,7% дан ошмайдиган пўлатлар ишлаб чиқарилади, чунки углерод миқдори 1,7% дан кўпайиб кетса, пўлат кучли даражада қаттиқлашади ва мўрт бўлиб қолади, бундай пулатларни эса амалда ишлатиб бўлмайди. Пўлатга ўзга қўшимчалар қўшиб, структура ўзгаришларига эришиш орқали пўлатларнинг хоссаларини бошқариш мумкин. Бундай максадда қўшиладиган қўшимчаларни легирловчи элементлар, қотишмаларни эса легирланган пўлатлар дейилади. Пўлат ишлаб чиқаришда легирловчи элементлар сифатида кўпинча Cr, Mo, Ni, Co, V, Ti, W, Zr, Nb хамда Mn ва Si каби элементлар қўлланилади ва улар пўлатларнинг физик, механик ва технологик хоссаларини яхшилайди. Ён юза фланеци 92НС320-02.00.00.07 детали Пўлат 20 ГОСТ 1050–88 қуймакорлик пўлатидан тайёрланади. Пўлат 20 материали қуймакорлик пўлатлар таркибига киритилиб, унинг қуймакорлик хоссалари яхши бўлиб ундан прокатлаш дастгоҳларининг станиналарини, шкивлар, траверсалар, ғалтаклар, босим остида ишловчи буюмлар, қуйма-пайвандланган конструкцияли деталлар ва бошқалар қуйиб олинади. Пўлат 20 (ГОСТ 977–88) материалининг кимёвий таркиби, %
Пўлат 20 (ГОСТ 977–94) материалининг механикавий хоссалари
Пўлат 20 (ГОСТ 1050–88) материалига механик ишлов бериш унчалик қийинчалик туғдирмайди. Осон ишлов берилади ва қаттиқ қотишмали (асосан ТК типидаги) кескичлар билан ишлов бериш мақсадга мувофиқ. Ишлаб чиқариш турини аниқлаш Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling