Bolalar adabiyoti


Download 0.85 Mb.
bet22/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1586770
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Bog'liq
NAFOSAT BOLALAR ADABIYOTI (1)

АДАБИЁТ ТАРИХИ - адабиётшунослик фанининг асосий сох,аларидан бири. А.т.нинг предмети - утмиш адабиёти булиб, уни жараён ёки шу жараённинг бир булаги (боскичи) сифатида тадкик этади. А.т.нинг асосида тарихийлик принципи ётади. Тарихийлик принципи адабий жараённи конкрет ижтимоий-тарихий шароит билан боглик ходиса сифатида урганишни такозо этади. Яъни А.т. утмишдаги адабий ходисаларни, яратилган асарларнинг гоявиймазмуний хусусиятларини белгилаган, бадиий тафаккур ривожи, поэтик усул ва воситаларнинг узгариши ва ш.к.ларга асос булган ижтимоий-иктисодий, маданий-маърифий омилларни очиб беради. А.т. нуктаи назаридан конкрет бадиий асар тахлил килинганида хам, уша асар яратилган давр шароити, давр адабий жараёни хусусиятларини назарда тутиш шарт килинади. А.т.ни кизиктирадиган масалалардан яна бири конкрет ижодкор фаолиятини урганишдир. Ижодкор фаолиятини урганганда, унинг ижодий усиш жараёнини кузатганда хам асосга куйилган принцип тарихийлик булиши лозим. А.т. утмиш адабиёти хусусиятларини очиб бераркан, биринчидан, утмиш адабиёти тажрибаларини бугунги адабиёт хизматига сафарбар этади, иккинчидан, кенг куламли назарий хулосалар чикариш учун зарур материал хозирлайди. Шунга кура, А.т. бадиий тафаккур тараккиётида хам, адабий-назарий тафаккур ривожида хам катта ахамият касб этади. Узбек адабиётшунослигида А.т. сохасининг дастлабки куртаклари сифатида тазкираларни курсатиш мумкин. Шунингдек, катор тарихий ва мемуар асарларда айрим адабий фактлар, муайян ижодкор хаёти ва фаолиятига дойр маълумотлар хам кайд этилган. Бирок узбек адабиётини тарихий аспектда куламли урганиш, яъни узбек адабиётшунослигида А.т.нинг мустакил тармок сифатида шаклланиши ва ривожи XX асрга тугри келади. Узбек адабиётшунослигида адабиёт тарихи сохасининг шаклланишида Фитрат, А.Саъдий, О.Шарафуддинов, В.Зохидов, В.Абдуллаев, Х,.Сулаймонов, Г.Каримов, Н.Маллаев, А.Каюмов, А.Хайитметов, А.Абдугафуров сингари олимларнинг улкан хизматларини алохида кайд этмок лозим. Узбек адабиёти тарихини урганиш борасидаги изланишлар хозирги кунда хам давом эттирилаётир. Мавжуд ижтимоий вокелик утмиш меросимизга муносабатни узгартиришни, катор адабий ходисалар, фактлар, ижодкор шахслар такдири ва фаолиятини ян15 Адабиётшунослик лурати гича, илмий холис талкин килиш заруратини кун тартибига куйдики, бу А.т. зиммасига улкан вазифаларни юклайди.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling