Тадқиқотнинг амалий натижалари:
ўзбек танқидчилиги жанрлар тизимида адабий-танқидий баҳс муаммосининг ўрганилиш даражаси, ҳар бир даврда адабиёт ривожи ва ёзувчи ижоди такомилида тутуган ўрни тадқиқ этилган, ХХ аср бошларидаги мураккаб адабий жараёнда, шунинг шўро даври ва мустақиллик йилларидаги тараққиётидан келиб чиқиб, тасниф қилинган;
баҳсни келтириб чиқарадиган омиллар, уни яратишда мунаққидларнинг илмий тафаккури ва муносабатининг индивидуал хусусиятлари, баҳснинг турли шакллари, баҳслашувчи томонлар мушоҳадаларидаги ранг-баранглик каби бир қатор хусусиятлар ёритилган;
баҳсда баҳслашувчиларнинг бадиий матнга муносабатининг муҳим жиҳатлари илмий далилланган, баҳс жанри композицияси, поэтик хусусиятлари масалалари ўрганилиб, муаммо бўйича зарурий хулосалар олинган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги қўлланилган ёндашув усуллари ва назарий маълумотларни беришда аниқ илмий манбаларга таянилгани, таҳлилга тортилган материалларнинг илмий методлар воситасида асослангани, назарий фикр ва хулосаларнинг амалиётга жорий этилгани, адабиётшуносликнинг замонавий илмий концепциялари асосида ўрганилгани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти:
Ушбу тадқиқотнинг натижалари ва хулосалари адабиётшунослик ва танқидчиликда жанрлар муаммосини тадқиқ этиш, мунаққидлар ижодини ўрганиш ва шу орқали адабиёт ривожида танқидчининг ролини кўрсатиш, баҳснинг илмий -назарий жиҳатларини, моҳиятини тадқиқ этиш тажрибасига самарали улуш бўлиб қўшилиши, шубҳасиз. Шунингдек, яна ишнинг хулосаларидан ўзбек адабиётшунослиги ва танқидчилигида мавжуд, турли характердаги адабий баҳсларни ўрганишда, баҳс яратишда фаол ўзбек танқидчилари ижодига баҳо беришда назарий манба тарзида фойдаланиш мумкин.
Ишнинг амалий аҳамияти шу билан белгиланадики, унинг натижалари академик лицейларда ўзбек адабиётшунослигини ўрганиш бўйича маърузалар ўқишда, амалий машғулотлар олиб бориш, олий ўқув юртида “Ҳозирги адабий жараён”, “Ўзбек адабий танқиди тарихи”, “Адабий танқид назарияси” фанларини ўқитиш, адабий танқидчиликнинг жанрлари муаммоларини тадқиқ этиш, адабий баҳс намуналарини таҳлил этиш каби мавзуларда курс ишлари, рефератлар ёзишда қўл келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |