Бухоро давлат университети ҳузуридaги илмий дaрaжa берувчи phD
Натижаларнинг жорий қилиниши
Download 423.41 Kb.
|
16.02.22.Худойкулова М дисс
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Менга сўз беринг”, “Ассалом, Бухоро”
- “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги”
Натижаларнинг жорий қилиниши. “Ўзбек танқидчилигида баҳс: табиати ва тараққиёти” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Ўзбек танқидчилиги жанрлари таркибини бойитишга ҳисса қўшган адабий баҳснинг адабий жараённи ривожлантиришга тизимли иштироки мавжудлигини аниқлаш, хусусан, адабий-танқидий баҳс жанри ва унинг келиб чиқиши, ўзига хос хусусиятларини ёритиш, адабий-танқидий баҳс илмий ва эстетик тафаккур намунаси эканлигини асослаш ва тараққиётини, мунаққидлар ижодини ўрганиш муаммоларига оид илмий хулосаларидан, илмий-назарий қарашларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ҳамда 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган. Шунингдек, адабий жараёнда муҳим из қолдирган ва адабиётнинг ривожига маълум даражада таъсир кўрсатган баҳснинг табиати ва ички турларини аниқлаш ҳамда таснифлашда, баҳс тараққиётини белгилаш, мунаққидлар ижодида адабий-танқидий баҳснинг ўрнини асослаш, композицион, структурал хусусиятларини ёритишда, aдабий баҳслар, айниқса, адабиётдаги муҳим бир муаммони кўтариб чиқиши, бошқа мунаққид ва олимларнинг шу масалага диққатини тортиши, китобхоннинг илмий-эстетик тафаккурини ўстиришга кўмаклашиши ҳақидаги илмий натижаларидан “Бухоро” телеканалининг 2018 йилнинг 3 ва 16 декабрь кунлари эфирга узатилган “Менга сўз беринг”, “Ассалом, Бухоро” 2019 йилнинг 11 февраль, 15 март кунлари эфирга узатилган “Жаҳон тамаддуни дурдоналари”, “Асрларнинг асраганлари” “Саккизинчи мўъжиза” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг 18 январь ва 6 февраль кунлари эфирга берилган “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоэшиттиришлари сценарийларида унумли фойдаланилган. Натижада телетомошабинларнинг адабиёт, бадиий матн имкониятлари, бадиий адабиётнинг ўзига хос томонлари, баҳс-мунозара муаммолари бўйича тасаввур-тушунчаларини бойитишга эришилган. Шунингдек, ёш авлод тарбиясида адабиётнинг ўрни ва роли илмий-оммабоп кўринишда тарғиб этилиб, бу телекўрсатувларнинг илмий-оммабоп таъсирчанлиги кучайтирилган. Бунинг натижасида эса ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, шунингдек, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган. Download 423.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling