Бухоро давлат университети ҳузуридaги илмий дaрaжa берувчи phD
Биринчи боб бўйича хулосаларимиз қуйидагилар
Download 423.41 Kb.
|
16.02.22.Худойкулова М дисс
Биринчи боб бўйича хулосаларимиз қуйидагилар:
Адабий-танқиднинг алоҳида бир жанри баҳснинг пайдо бўлишида энг аввало, халқнинг турмуш тарзи (маълум бир масала юзасидан одамларнинг баҳслашуви), халқ оғзаки ижодидаги айрим жанрлар: лоф, латифа, аския, мумтоз адабиёт ва адабиётшуносликдаги суҳбатлар, оғзаки баҳслар, мунозараларнинг таъсири катта бўлган. Халқ оғзаки ижодидаги латифа, лоф жанрларига эътибор қаратадиган бўлсак, уларда баҳс, мунозара унсурлари яққол кўринади. Икки фикрнинг бир-бирига қарши қўйилишидан ташкил топадиган аския жанрида ҳам баҳсга хос бир-бирига қарама - қарши фикрлар, мулоҳазалар, қарашлар, адабий муаммоларни турлича талқин қилиш каби хусусиятлар учрайди. Мумтоз адабиёт тарихида юқорида тилга олган асарларда баҳс мунозаралар ҳам қизғин тус олгани, янгидан янги асарлар ёзилишига туртки бўлгани, шунингдек, Жомий мажлислари Алишер Навоий ижодининг ривожланишига ҳам кучли таъсир қилгани кўрсатиб ўтилди. Адабиёт тарихида муҳим ўрин тутган адабий мажлисларнинг ўзига хос маданий ва адабий аҳамияти шундаки, уларда ўқилган ва баҳсларга сабабчи бўлган шеърлар воситасида ўша давр адабий муҳитидаги адабий-эстетик қарашларнинг нечоғли ривожланганлиги ҳақида тасаввурлар ойдинлашади. Жаҳон адабиётшунослиги, хусусан, француз адабиётидаги “қадимлар” ва “янгилар” баҳси, немис ва рус адабиётларидаги баҳслар адабий - танқидий тафаккур ривожида муҳим бир босқич ҳисобланадики, бу баҳснинг тарихи жуда узоқларга бориб тақалишини кўрсатувчи хусусиятлардан биридир. Ўзбек танқидчилигида муҳим ўрин тутадиган, аммо илмий-назарий жиҳатлари кам тадқиқ этилган баҳсда адабиётдаги бирор бир муаммо ёки адабиётшуносликдаги ечилмаган, ечилмаётган бирор бир масала ўртага ташланади. Одатда долзарб муаммо ўртага ташланар экан, матбуот саҳифаларида унга муносабат билдирилади. Ўша муаммога ҳар қайси танқидчи, олим ўз нуқтаи назари, билим даражаси, концепциясидан келиб чиқиб баҳо беради. Баҳс жанри адабий танқидчиликда кам ўрганилган бўлса-да, адабий-танқидий баҳслар адабий жараённи жонлантиришга хизмат қилиши, янги фикр-хулосаларга туртки бериши жиҳатидан қимматлидир. Адабий танқиднинг назарий томонлари, ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги мақолалар, адабий жараёнда кечган баъзида жуда кескин, баъзида сокинлик остида ўтказилган баҳслар буни яққол кўрсатиб туради. Баҳс жанрининг ўзбек танқидчилигида юзага келиш омиллари 6 хил йўл билан амалга ошиши кузатилди. Баҳс баҳсни ким билан олиб боришига кўра, характерига қараб тасниф қилинди. Баҳснинг адабиётда, адабиётшуносликда тутган ўрни муҳимлиги белгиланди. Download 423.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling