Бухоро муҳандислик-технологи
Download 0.93 Mb.
|
Маър Дин
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза режаси.
КИРИШ Юқори сифатли енгил саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун технологик жараёнларни такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни тезлик билан янгилаш, механизациялаштириш даражасини ошириш, машинасозликни жадал ривожлантириш, унинг техник савиясини юксалтириш талаб этилади. Самарадорлик, аниқлик, ишончлилик ва тежамкорлик бўйича ҳозирги замон талабларига жавоб бера оладиган янги машиналар, автоматлар, асбоблар ва комплекслар-назарий ҳамда амалий фанлар ютуқлари асосида яратилади. Кейинги йилларда енгил саноати машиналари ишлаш тезлиги анча ортди, бу эса механизмлар бўғинларига ва машиналарнинг ишчи органларига тушадиган динамик юкларнинг ошишига, титраш даражасининг ва титрашдаги шовқинларо ортишига сабаб бўлади. Шу сабабли ҳозирги пайтда механизмлардаги содир бўладиган динамик юкларни камайтириш, машиналарни титрашдан ҳимоялаш ва улардаги шовқин даражасини пасайтириш муоммаси устида тадқиқот олиб борилаяпти. Енгис саноат машиналар динамикасининг ривожланишида тебраниш масалалари алоҳида ўрин эгаллайди. Бир томондан, бу – машина ва механизмларнинг титрашга чидамли конструкцияларини бунёд этиш йўли билан титрашга қарши кураш масалалари бўлса, бошқа томондан, бу турли технологик жараёнларни бошқариш мақсадида титрашнинг резонанс таъсиридан фойдаланиш ва талаб қилинувчи кинематик хусусиятларга эга бўлган янги титраб ишловчи механизмлар яратишдир. «Енгил саноат машиналар динамикаси» - саноатда қўлланиладиган машиналар ва механизмларни динамик жиҳатдан таҳлил қилиш, ҳамда синтез қилиш усулларини ўргатувчи фан ҳисобланади. 1 – МАЪРУЗА ТЕБРАНМА СИСТЕМА ИДЕАЛ ЭЛЕМЕНТЛАРИ Маъруза режаси.Тебранма система идеал элементлари. Тебранма системага таъсир қилувчи кучлар. Адабиётлар: Бидерман В. Д. «Теория механических колебаний» М. 2003г. Камиров М. С. «Динамика механизмов машин» М. 2002г. 1.1. 1 – расмда тебранма системанинг идеал элементлари кўрсатилган. Бу элементларга масса, пружина, демпфер ва таъсир қилувчи кучлар киради. Масса, пружина ёрдамида энергия йиғилади ва демпфер таъсирида сўнади. Шунинг учун ҳам 3 та кўрсаткич пассив ҳисобланади. 1 – расм. 2 – расм. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling