Дала тажрибаларини ўтказиш услублари
Download 2.39 Mb.
|
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)
Варгларнинг сўриш кучи бўйича суғориш муддатларини бслгилаш. Усимликлар баргининг сўриш кучи уларнинг суғориш тартиби кўрсаткичи ҳисобланади. Ундан сугориш муддатларини бслгилашда фойдаланиш мумкин. Ўсимликлар сув билан маромида тшминланганда суриш кучи кам бўлади, аксинча, тупроқда намлик етишмагацва у кутарилади. Тупроқ намлигидан ташқари сўриш кучига баргларнинг ўсимлиқдаги жойи (бир ўсимликдаги пастки ва юқориги ярусдаги барглар турлича сўриш кучига эга), транспирацияни тезлатувчи ёки сусайтирувчи ташқи шароит (булут, шамол, ҳаво намлиги ва ҳк.) таъсир қилади.
Сўриш кучи атмосфсрада ифодаланади. Ўсимликнинг суғоришга бўлган талаби суриш кучинннг гуллашгача 11-12 атмосфсрагача, гуллаш-ҳосил тугишда 13-14 атм. гача, пишишда 15-16 втм.гача кутарилиши билан бслгиланади. Шўрланган ерларда сўриш кучи қиймагти тахминан 2 атм га юқори бўлиши ксрак. Барглар сўриш кучини аниқпаш учун уни қднднинг маълум сўриш кучига эга бўлган сувдаги эритмаси билан солнштирилади. Бу. оқим усули, дсб номланиб, уни аниқпаш учун яшик-штатив, пробиркалар, шиша найчалар, пўхак тешувчи 5-6 мм диаметрли бурғу ва яхши тозаланган шакар зарур. Дастлабки эритма 34,23 г рафинад қанди ёки шакар сувда (дистилланган ёки оддий қайнатилиб лойқадан сузиб тозаланган сув) эритилиб 100 см' гача ҳажмга етказилади. Суриш кучи 22,4 атмосферага тенг булган бу дастлабки эритмадан сув билан суюлтирилиб, ишчи эритма тайёрланади (16.1-жадвал). 16.1 -жадвал Суриш кучини аниклаш учун эритма тайёрлаш нпи V' п? С\
Суриш кучини аниқлашдан аввал иккита қуруқ пробиркага ишчи эритмадан ҳар бир вариант учун 5—6 см5; суғориш муддати гуллашгача аниқланаётган бўлса, бир пробиркага осматик босими 11,2 атм, иккинчисига - 12,3 атмосферали эритма, бошқа пробиркага шу эритмадан 0,5 см3 олинади. Пробиркалар пўкаклар билан зич қилиб бекитилади. Далада ғўзанинг ўсиш нуқгасидан маромида ривожланган пастки учинчи баргдан пукак тешадиган бурғуча ёрдамида ўрта қисми томирлари орасидан намуна (висечка) олинади ва 0,5 см5 эритмали пробиркага 8-10 дона солинади Намуна ҳар тупдан биттадан, соя тушмаган шу вариант учун типик баргдан олинади. Намуналар солинган пробирка пукаги қисқа муддатга намуналар солиш учун очилади ва тезда маҳкам бекитилши. 20 минутдан кейин намуна солинган пробиркадан шиша найча орқали озгина эритма олиниб, эритмали катта ппобиркага (5—5 см5 бўлган) томизилади. Бунда суюқлиқдаги оқимча кузатилади: у юқорига кўтарилса, баргларда (намуналарда) сўриш кучи эритма концентрациясидан паст; атар оқимча пастга йўналса, демак, барглардаги сўриш кучи эритма концектрациясидан кўпроқ. Учинчи ҳолатда оқимча томизилган жойда қимирламай қолса, бу барглар суриш кучи ва эритма концентрация бир хил эканидан далолат. Мисол. Сўриш кучини 20 июнда (гуллашгача) аниқлаш учун 0,5 ва 0,55 концентраиияли эритмалар олинди. Биринчи пробирка (0,5)да оқимча пастга, иккинчисида (0,55) юқорига кўтарилган. Демак, сўриш кучи 11,2 атм. дан кўпроқ ва 12,3 атм.дан камроқ, яъни суғориш керак бўлади. Агар оқимча биринчИ пробиркада юқорига кўтарилса, барглар етарлича сувга эга ва суғориш талаб этилмайди, чунки суриш кучи 11,2 атм.дан паст. Оқимча аниқроқ кўриниши учун намуналар солинган пробиркага сиёҳ кукунидан озгина солинади. Намуналар соат 1-3 оралиғида, очиқ, булутсиз куни олиниши зарур. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling