Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet42/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

Дала таилаш ва вариаятларни жойдаштириш. Ўсишни созловчи моддалар аввало санитария ва гигисна тарафдан текширувдан ўтган ва қўдлашга рухсат берилган бўлиши керак. Уларни синаш учун тажриба далапари умумий талаблар асосида танлаб олинади. Бунда шу жойнинг тупроқ иқпим шароити вилоят ёки минтақага хос, яъни тупроқ тури, типи, мелиоратив ҳолати мос келиши лозим.
Стимуляторлар уруғ экишдан олдин ишлатилганда, мутлақ назорат (ииъ.эв берилмаган) ва шу мақсадда қўллашга рухсат берилган эталон препаратга, янги препаратнинг бир нечта меъёри қиёсий равишда синаб кўрилади. Бу тажрибалар 2-3 йил давомида кичик майдончаларда, сўнгра ишлаб чикдриш шароитида. заруратга қараб турли тупроқ-иқлим шароитларида ва ҳар хил навларда синапиши янада тўликроқ маълумотлар олишга имкон беради.

Маълумки, республикамизда тукли ва туксизлантирилган (кимёвий ва механик усулда) чигитлар экилади. Тукли чигитларга экиш олдидан дорилар билан қуйидаги тартибда ишлов берилади. Стимуляторларни экиш олдидан қуллаш учун аввал сувли эритма тайёрланади. Уни тайёрлаш учун стимуляторнинг I тонна чигит учун тадқиқ этиш мулжалланган меъёри 15-20 л сувга аралаштирилади. Чигитни экишга тайёрлаш умумий қоидалар асосида бажарилади. Бунда тукли чигитларни бир хил дорилаш учун ариқ сувида 1 тонна чигит \ар 2 соатда 200 л сув билан 2-3 марта (400-600 л/т) намланади. Сунгра сувга намиққан чигитларга стимулятор қушилган ишчи эритма сепилади ва яхшилаб аралаштирилиб, 4-6 соат давомида димлаб қуйилади. Бунда чигитларга дорилар билан бир хил ишлов берилишига эришиш лоэим. Агар тажриба кичик майдонда олиб борилса, қисоблашлар ўша майдонга сарфланадиган чигит миқдорига қараб қисоб қилинади. Масалан 1 тонна чигитга 5 л стимулятор қўлланилса, 100 м2 майдонга сарфланадиган тукли чигит (60 кг/га бўлганда) ва стимулятор миқдорини ҳисоблайлик. Бунинг учун пропорция туэамиз.
60 кг- 10000 м2 (1 га)

х кг - 100 м2 60 100 6000

- 0,6 кг

10000 10000 х- 0,6 кг еки 600 г чигит
/ тониа ёки 1000 кг чигнтга - 5,0 л ёки 5000 мл дори қўлланилади. Унда 1000 кг - 5000 мл 0,6 кг - х мл

0,6-5000 3000

1000

1000

= 3,0 мл.

Демак, 100 м2 майдонга 600 г чигит экилади ва унга 3 мл дори билан ишлов берилади.
Шундан сунг уруғ экишга тайёр бўлади ва уни шу куни ёки эртасига экиш мумкин. Чигит қўлда экилса ҳар бир уяга санаб, бир хил масофада ва чуқурликда экилишига аҳамият қаратиш зарур.
Ғўза ўсув даврида ўсишни соэловчи (стимулятор, ретордант ва ҳ.к) моддаларни қўллаш учун дала танлашда ўсимликнинг усиш ва ривожланиши ҳамда кўчат қалинлиги бир хил бўлишига эътиборни қаратиш лозим Агар тажриба вариантлари 4 қаторли бўлса, икки четидан бир қатордан ҳимоя қатори қолдирилади ва ўртадаги икки қаторда ҳисоблаш ишлари олиб борилади. Ҳисоблашлар камида икки нуқгада, кетма кет жойлашган, ёрлиқ (этикетка) осилган 50-100 ўсимликда ўгказилади. Аввал препаратлардан ишчи аралашма тайёрланиб, сўнгра сувга аралаштирилади. Дорилар қулда «Автомакс» ёки бошқа қўл аппаратларида шоналаш даврида гсктарига 250-300 л, гуллаш-мева тугиш даврида 500-1000 л сувга аралаштирилиб сепилади, ишлаб чиқариш шароитида эса ОВХ-28 ва бошқа трактор пуркагич мосламалари билан гектарига 250-300 л сув меъёрида ишлов бсрилади.
Мисол: ўсишни созловчи модда гектарига 1,5 л меъсрда ғуза шоналаш даврида сепилса, 36 м2 даги тажриба учун ҳисоблаб чиқамиз. Бунда сув сарфи қўл мослама «Автомакс» учун гектарига 300 л қи.пиб белгиланса, қуйидагича булади:

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling