Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet40/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

Т -

Ц 100%
80
б*г/га

100м2 ли вариантта 100 марта кам прспарат (16 г) талаб қилинади.
Агар препарат эритмалари, суспенэиялари, эмульсиялари турғун бўлса, теад» чўкмаса, барча такрорланишлар учун аввал дастлабки эритмани тайёрлаб. кейин ундан эарур ҳажмгача сув қўйиб, ишчи эритма тайёрлаб, суспснэия ёки эмульсия пуркагичлар (трактор ёки бир кишилик) билан экиш чиэиғи буйича 30 см тасмасимон сспнб чиқи.тади Ишчи эритма сарфи 400 л/га, тасмасимонда (30 см кснгликда) 200 л/га. Текис сепиш учун тупроққа гербицид сспилган куни ва гербицид сепилганиннкг 6-куНи 0-5 ва 5-10 см чуқурликда намлик аниқланади. Кучли шамоллар эсадиган ҳудудларда сепилган гербицид тупроғқ билан учирилиб кетади, унинг бсгона ўгларга таъснри бўлмайди. Шунинг учун гербицидларни тупроққа ёлиштирувяи препаратларга (сульфат-спирт бардаси ёки бирор полимер билан) қўшиб сепиш зарур. Бу яхши натажа беради. .
Гсрбииидларни аиал даврида сепиш. Бунда у ўсиб чиқаётган бегона ўгларни қириб юборади. Аммо бу даврда сепилган гербицидпар ўсиб турган бегона ўгларга таъсир қилмайли. Гербицидлар сув бсришдан олдин гўэанинг бўйи 25-30 см етганда унинг 2 томонидан 15 см ли тасмасимон бўлакчага «ПХГ-4» ёрдамида; буғдойэорларда бегона ўтлар маАсалаш даврида «ОВХ-28» ёки бошқа пуркаш мосламалари ёрдамяда пуркалади.
Тупроққа ишлов бериш ва жинларни парвариишаш ишлари барча вариантларҳа муддатида, сифатли ва бир хил бажарилиши даркор. Чопиқ (ўг уддмриш) амаллари тажриба тизимида кўрсатилган вариантларда бажарилади.
ЭЙинларнинг ўг босганлигини ҳисоблаш ишлари. Тадқиқрт мақради ва гербицид турига қараб, амал даврида 3 марта ва ҳосилни йиғишдан олдин амалга оширилади. Ҳисоблашлар доимий ва ҳаракатчан майдончаларда угкаэилади. Ўт босганликни аниқлаш мақсадида бирикчи ҳисоблашда бутун амал даври учун доимий майдонча тайёрланади. У қозиқпар билан белгиланиб, расмга ҳам олинади. Тўрэга ҳисобли қаторни ўэ ичига олган бу майдонча катгалиги 1 мг бўлиши мумкин. Ҳар бир қдторнинг гербииид сепилган 30 см лик тасмасимон булакчасндаш ўглар ҳисобланади. Бундай майдонча ҳар бир вариантаа 3 тадан кам булмаслиги керак. Ҳаракатчан ҳисоб майдончаси гербицйднинг ўтлар сонига ва оғирлигига таъсирини аииқпаш учун зарур. Бу майдончада ҳисоб бир марта ўгказилади.
Узоқ муадат самарали таъсир этувчи гербицидлар солинган вариантларда ўглар уч марп ҳисобга олинади: гербицидларнн сепишлан олаин. экиш оллиаан, культивация ва пахга теримидан олдин. •
Гербициялар алмашлаб экиш даласига сепилган тажрибаларда ўтлар тажриба бошида (дастлабки ўт босганлик) ва алмашлаб экишда ҳар бир зироат экилишидан аввал ҳисобланади.
Бегона ўт турларидан ғербарий йиғилади. Бу, тегишли далала шу турлардаги бегона ўтлар учраганинм тасдиқпаш учуи зарур.
Бегона ўглар уруғи ва вегетатнв органлари орқали ўт босишини ҳисобга олиш учун тупроқ бурғуланиб олиниб, 0-25мм ли элакдан ўткааилади Экиладиган ўтлар уруғини бошқа дағал, қаттиқ жисмлардан ажратиш учун огир суюқлик (поташ, хлорли рух) ишлатилади ёки уруғтахта устига ёйиб қўйиб, саналади.
Тупроқни ифлослантирган бегона ўтларнинг вегетатив органларини ҳисобга апиш кўп меҳнат талаб қилади. Бу ишни осонлаштириш учун тупроқнинг юқори қатламларида тарқалган илдиэпоя ва бачкиларни ҳисоблаш билан чегараланилади.
Ажриқ илдиэи ва илдиэпояларини аниқлаш учун 50 см гача, кўп йиллик илдиз бачкили ўтлар илдизи ва илдизпояларини ҳисоблаш учун 1 м гача кавлаш етарлидир. Бунинг учун 0,5 х I м катгаликдаги 3-5 та майдонча кавланиб, чиқарилган тупроқдаги ўтлар илдизи, илдизпояси, бачкиси, куртаклари териб олинади, ювилади, қуритилади, тортилади.
Бегона ўтлар уруғининг шамол билан тарқалиши қуйидагича аниқланади: даланинг ўрганиладиган қисмида ҳар бири I м2 дан иборат бўлган камида 4 та майдонча ажратилиб. уларга дока ёки пахтадан тўқилган мато ёйилади. Ҳар ўн кунда дока ёки мато устига шамол учириб келтирган ўтлар уруғи саналади, тури аниқланади ва 1м2даги ўртача сони ҳисобланааи.
Шамол учириб келтирган бегона ўтлар уруғлари бошқд усул билан ҳам ҳисобланади.
Бунда темир ёки тахтадан ҳар бирининг баланддиги 15-20 см, юзаси 0,5 ёки 1м! бўлган 4 та қути (яшик) ясалади. Уруғларни йўқотмаслик учун уларнинг устига тешиклари 2-3 см ли тўр ёпилади. Кучли шамол турадиган ерларда устига 0,25 см ли тўр ёпилиб, 5-6 см қдлинликда сув қуйилган темир қутилар лала диагонали бўйлаб териб қўйилади ва ҳар 10 кунда уларга шамол билан келиб тушган бегона ўтлар уруғи саналади.
Бегона ўтлар уруғи сув билан тарқалишини ўрганиш мумкин: сув эгатларга тақсимланадиган жойда 50 л ли ҳовузча кавланади, ҳовузчадаги бегона ўт уруғлари икки қаватли дока ски 0,25 мм ли элак билан ҳар 2 кунда 4 карра олинади.
Новлардан эгилувчан қувурларга сув олиб, ғуза ва бошқа зироатлар сугорилганда қувурларнинг бош қисми, ўрта қисми ва охиридаги тешикларидан оқаётган сув 0,25 мм ли тўр орқали 1000 ёки 3000 м3 ўтказилиб, 1м3даги бегона ўтлар уруғи ҳисобланади.
Бегона ўтлар уруғи қушлар орқали тарқалишини аниқпаш учун даланинг 4 жойига диагонал бўйича 1м2 ли дока ёйиб қуйилади. Ҳар 10 кунда докада қолган қуш нажасларидаги ўтлар урути саналади. Гўнгдаги бегона ўтлар уруғини билиш учун I кг гўнг олиб қуритилади. 20 г ли намуна 4 марта олиниб, 0,2 мм ли элакдан ўтказилади, лупа ёрдамида ундаги ўтлар уруғи ажратилиб, саналади, уларнинг турлари аниқтанади.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling