Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet39/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

Тажриба учун дала танлаш. Тажриба утказиладиган дала шу жой учун типик, тупроғи бир хил ва яхши текисланган бўлиши керак. Тажриба қуйишдан аввал тупроқнинг механик таркиби, агрокимёвий хусусиятлари ва даланинг камида охирги уч йилдаги хўжалик тарихи белгиланади.
ЎзПИТИда олиб борилган кўп йиллик тажрибалар натижалари далолат беришича, тупроқ орқали таъсир этувчи гербицидлар сепилган дапаларда бегона ўтлар камайиб, ботаник таркиби, Узгаради. Шу сабабли янги препаратларни синаш учун янги дала танлаш зарур. Гербицидларни узоқ муддат қуллаш ёки уларни алмаштириб солиш буйича тажрибалар учун каттароқ дала танланиб, биринчи, иккинчи, учинчи йилги вариантларга бўлиниши, унда доимо гербицид сепилмайдиган назорат варианти ҳам бўлиши зарур.
Тажриба вариантлари. Мақсадлари ва вазифаларига кўра, тажриба тизимига турли масалалар (янги, истиқболли препаратларни танлаш, гербицидларни алмашлаб экишда, тупроққа турли ишлов бериш технологнялари, маъдан ўтитларнинг ҳар хил турлари ва меъёрлари, шунингдек, маҳаллий ўғитларнинг турли меъёрлари қўлланган шароитда солиш) киритилиши мумкин.
Кўпчилик гербицидлар (далапон, трефлан, прометрин ва б.қ) тупроққа солиниб, илдиз орқали ўсимликка ўтади, бир қисми эса амал даврида сепилиб, барглар орқали таъсир қилади. Икки ҳолда ҳам уларнинг киришини, ҳаракатини, ўсимликдаги ва тупроқцаги кимёвий моддалар ўзгаришига, ҳосилга таъсирини ўрганиш даркор.
Киёсланаётган вариантлар асосан қуйидагиларни аниқлашга имкон бериши керак: ўрганилаётган усулларнинг бегона ўтлар нуфузига дастлабки ва кейинги таъсири; дала фитоценозининг ўзгариши; гербицидларнинг пахта, ғалла ва бошқа экинлар ҳосили ва ҳосил сифатига таъсири; гербицидларнинг усимликлар ва тупроқда тупланиш суръати, миграцияси ва детоксикацияси; гербииидларнинг атроф-муҳитга таъсири; ўрганилаётган усулларнинг иқгисодий самарадорлиги.
Янги, юқори таъсирчан гербицидпарни танлаш мақсадида ўгказилаётган тажрибада уларни сепишнинг 2-3 меъёри, турли усуллари ва муддатлари ўрганилиши зарур.
Тажриба тизимига, албагга, назорат варианти киритилиши зарур. Чунки прспаратлар таъсирчанлиги нисбатан белгиланади. Унда гербицид солинмайди, чопиқ, қатор ораларига ишлов бериш ўтказилади.
Тажрибада барча вариантлар бўйича ишлар қисқа муддатларда (1-2 кун), бир хил шароитда, юқори агротехник даражада сифатли ўтказилиши шарт.
Гербицидлар қўлланилаётган алмашлаб ёки навбатлаб экишлар шу шароит учун типик бўлиши, улар зироатларга ва атроф-муҳитга салбий таъсир этмаслиги зарур. Тажриба вариантлари, қўлланилаётган прспаратлар бутун ротация учун ягона бўлиши керак, ротация орасида янги гсрбицидлар ски вариантлар киритиш ман этилади Метеорологик омиллар таъсирини тўлиқ қамраш учун тажриба 3-4 йил давомида утказилиши, бунда фақат синоадан утказилган гербииилларни қўллаш зарур.
Вариантлар ўлчами ўрганилаётган усулга боғлиқ. Қар бир вариант янги гербицидларни танлаш учун 50 м2дан 100 м2гача, бошқа тажрибаларда 100-400м2 қидиб белгиланади. Ишлаб чиқаришда вариант майдони 1 гектаргача етиши мумкин Кичик вариантлар кенглиги сеялканинг бир юришига тенг бўлиб, шундан 2 ўрта қатори ҳисоблидир. Бошқа тажрибаларда вариант кенглиги сеялканинг икки ва ундан ҳам кўп ўгишига тенг бўлади Шунга мос ҳолда ҳимоя ва ҳисобли қаторлар сони ҳам ортади.
Вариантлар такрорланганлиги қанча кўп бўлса, тажриба натижаларининг ишончлилиги шунча ошади. Такрорланиш 4дан кам ва Ядан кўп булмаслиги ксрак Тажриба иложи борича бир ярусда жойлаштирилиши зарур. Гербицидлар суғориш билан бирга сепилса, бу тадбирни икки ва бундан кўпроқ ярусда утказиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки препаратлар бир вариантдан бошқасига оқиб тушиши мумкин.
Гербниидларни қўллаш уларнинг турига кррао пурхаш (ҳулланадиган кукун, эмульсия) ёки сепиш йўли билан (дрналаштирилган шакли) амалга оширилади. Турлн препаратлар турлича тагъсир қилувчи моддага эгалиги ҳисобга олиниб, уларни қўллаш меъёри ушбу формула бўйича белгиланади:

Т ш
л 100%
Р
Бунда: Т - препарет сарфининг техник меъёри, кг/га;
п - препаратнинг таъсир қнлувчи модца бўйича сарфланиш меъёри, кг/га;
Р - препарат паспорти бўйича таъсир ҳилувчи модда миқлори, %.
Масалан, «лораннинг пахтаэорга сепишга мўлжалланган миқдорини ҳисоблаймих



  1. Download 2.39 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling