Дала тажрибаларини ўтказиш услублари
Download 2.39 Mb.
|
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)
Ғўза, галла ва бошқа зироатларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги. Бсгона ўтларга қарши қўлланилаётган кураш чоралари маданий ўсимликларга ҳам таъсир қилади. Шунинг учун маданий ўсимликларда ҳам фенологик кузатувлар угказилади ва ҳосилдорлик аниқланади. Зарур ҳолларда бегона ўтларнинг маданий ўсимликларга етказган зарари ҳисобга олинади.
Гербицидларнинг тупроқ унумлорлиги кўрсаткичларига таъсирини аниқлаш учун нитратлар микдори, тупроқ намлиги, микробиологик фаоллиги ва агрокимёвий хусусиятлари ўрганилади. Тупроқ ва ўсимликларда гербицидлар қолдиқлари ҳамда мстаболнтлар гербицидлар солингандан то тўлиқ парчалангунича олинган тупроқ намуналарида аниқтанади. Гербицидлар билан ишлашда эҳтиеткорлик чоралари. Гербицидлнрни сақлаш, ташиш ва сепишда хавфсихликки таъминловчи чоралар курилиши лозим. Бунинг учун қуйидаги қоида ва йуриқномаларга амал қилиш зарур: “Ўзбекисгон қишлоқ хўжалигида пестицидлардан ҳавфсиз фойдаланишга доир қўлланма”, Тошкент, 1997 ва “Ўзингизни пестицидлардан қандай ҳимоялаш керак”, Тошкент, 1997. Кичик ёшдаги болалар, ҳомиладор ва эмизувчи аёлларга гербицидлар билан ишлаш учун рухсат берилмаслиги керак. Ишловчилар препаратларнинг хусусиятлари ва уларга муносабатда бўлиш усуллари билан таништирилиши зарур. Гербицидлар билан ишловчилар махсус оёқ кийими, махсус уст кийим, қулқоп, противогаз, респиратор, ҳимоя кўэойнаги ва бошқалар билан таьминланган бўлишлари керак. Гербицидпар билан ишлаётганда, шунингдек, иш жараёнларида овқатланиш, сув ичиш, чекиш мумкин эмас. Иш тугагач, қулни совун билан ювиш, оғиз ва томоқни чайиш ёки душга тушиш ва кийимни алмаштириш зарур. Сув ҳавзаларини ишчи эритмапар билан ифлослантириш, бундай эритмапарни тўкиш тақиқланади. Ишчи эритма тайёрланган майдончада гербицидлар 5% ли кальций содаси ёки 10%ли хлорли оҳак билан зарарсиэлантирилади. ЎСИШНИ СОЗЛОВЧИ МОДДАЛАР БИЛАН ТАЖРИБАЛАР ҚЎЙИШ УСЛУБЛАРИ Фиэиологик фаол моддалар ўсимликнинг ҳосилдорлигини ошириш ва тезпишарлигини таъминлашда катта аҳрмиягга эгадир. Биологик фаол моддаларнинг ўсимликлар метоболизмида, яъни фотосинтез жараёнида фсрментлар фаоллиги, аминокислоталар, . нуклиенкислоталар ва оқсил биосинтези, фитогормонлар алмашинуви жараёнига ижобий таъсир этиши аниқланган. Республикамиз шароитида ауксинлар, гиббереллинлар, цитокининлар, абсциз кислоталари, ретордантлар, этилен ва бошқалар усимлик ўсишини тезлаштириш ёки тўтгатиш, мевани йириклаштириш ёки узоқ муддат бузилмасдан сақлаш, пишишни тезлаштириш мақсадларида қулланилган ва ижобий иатижаларга эришилган. Лекин янги турдаги стимуляторларнинг яратилиши, уларни синаш ва самарали қўллаш технологиясини ишлаб чиқишни тақоза этади. Ўсишни созловчи моддалар махсус таъсир этиш доирасига эга булиб, турли экинларда турлича мақсадларда қўлланилсада, улар ўсимликка осон сингиб, зарур йўналишда таъсир этади ва кугилган натижага эришишни таъминлайди. Ўсишни соэловчи моддалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: -юқори ва доимий самарали таъсирга эга ва 10% дан кам бўлмаган қўшимча ҳосил олишни таъминлаши; -узоқ муддат таъсир кўрсатадиган ва кам меҳнат талаб қилувчи; -ишлатиш қулай, бошқа кимёвий воситалар билан биргаликда қўллаш мумкин бўлиши ва арзон нарҳ; -бир ёки бир нечта экинларда қўллаш, яъни универсал таъсир этувчи; -ўсимликка зарари кам ёки умуман эарарсиз ва ўсимликнинг турли ноқулай шароитларга чидамлигини ошириши; -экинларни парваришлаш агротадбирлар тизимига мос келиши; -токсикологик хавфсиэ, қолдиқ шаклда кам тўпланадиган ёки умуман тез парчаланувчи, атроф муҳитга кам зарарли бўлиши лоэим. Деярли барча ўсишни созловчи моддалар табиий фитогормонлар каби кам концентрацияда усишни теэлаштирса, катга меъсрда ўсимликни нобуд бўлишига олиб келиши мумкин Шу сабабли ўсишни созловчи моддаларни ҳар бир экннда қўллаш меъёри ва муддатини аниқдаш талаб этилади. Шунингдек, уларнинг биологик самарасини ўрганиш, атроф муҳитга, ҳайвонларга, балиқпарга, фойдали хашоратларга таъсирини текшириш лозим. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling