Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet43/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

10000 м2 (1 га) - 1,5 л ски 1500 мл дори 36 м2 - х мл.

_ 36 1500 Х~ 10000

5,4.мл.

Демак, дори микдори 5,4 мл.

Сув сарфини ҳисоблаш: 300 л - 10000 м2 х л - 36 м2

300-36

= 1,08л. сув

10000
Шундай қилиб, 5,4 мл сепилади.

дори 1,08 л сувга аралаштирилиб, 36 м2

майдонга

Дориларни сепишда ўсимликнинг бутун танаси бир хил намланиши, чала жойлари булмаслиги керак. Пуркаш мосламаларини ишлатишдан олдин белгиланган сувни тўлдириб далага сепиб, суп сарфини аниқ билиб олинса, дориларнинг бир текис ва тўғри сепилишига имкон беради. Ўсишни созловчи моддаларни ғўзани суғоришдан 5-7 кун олдин ёки кейин сепиш мақсадға мувофиқ булиб, уларнинг усимлик танасига яхши сингишини таъминлаш учун эрталаб ёки кечки пайт сепиш керак.


Кузги буғдойда ўсишни созловчи моддалар пояларнинг ётиб қолишига қарши. буғдойнинг пишиб етилишини тезлаштириш ва дон сифатини ошириш мақсадларида туплаш ва найчалаш, бошоқлаш даврининг бошида юқоридаги ғузада қўллашга ўхшаш ҳолда қўлланилади.
Ўсимлик ривожланиш даврларида қўлланиладиган ўсишни созловчи моддалар ҳам мутлақ (абсолют) ишлов берилмаган ҳамда вегетация даврида қўллашга тавсия этилган эталон препаратга солиштирма равишда бир нсчта меъёрда урганилади. Олдин ўрганилиб, ишлатишга рухсат бери.лган препаратларни қўллаш технологиясини такомиллаштириш бўйича тажрибалар утказилса, қисслаш учун мутлақ назорат варианти олиниши етарли. Ишлов бериш даврида ишчи аралашмани тўғри тайёрлаш ва барча вариантларга бир хилда сепилишини таъминлаш лозим.
Тажриба вариантлари майдони энг камида 24 м5, шароитдан ва мақсаддан келиб чиқиб 100-200 м2 ва ундан ҳам каттароқ бўлиши мумкин. Вариантлар I, 2 ёки 3 ярусда ва 3 ёки 4 такрорланишда жойлаштирилади. Уруғга қўлланиладиган стимуляторлар бўйича тажрибаларда уруғлар аниқ санаб қулда экилиши уларнинг самарасини аниқроқ белгилаш имконини беради. Аммо экиш сеялкада амалга оширилса, тракторнинг бир ёки икки ва ундан кўпроқ юриш йўли ҳисобга олинади вл бошқа вариантлар ҳам шу тартибда экилади. Бунда ҳар бир вариант алоҳида экилади ва кейин бошқа вариантга ўтилади.
Ишлаб чиқариш тажрибаларида эса энг юқори натижаларга эришилган стимулягорлзр меъёрлари ва муддатлари 1-3 гектар ва ундан кўпроқ майдонда синовдан ўтказилади. Ўсув даврида сепиладиган ўсишни созловчи молдалар трактор пуркагич мосламаларида сепилади.
Олиб бориладитан кузатуалар ва ҳисоблашлар. Тажрибалардаги фенологик кузатув ва таҳлиллар ЎзПИТИ услубий қўлланмаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Кимсвий моддаларни ишлатиш даврида «Ўсишни созловчи моддаларни даалат синовидан ўгказиш бўйича қисқача услубий кўрсатмалар» (Москва, 1984), «Инсектицид, акарицид, биологик актив моддалар ва фунгицидтарни синаш бўйича услубий кўрсатмалар» (Тошкент, 1994) дан фойдаланилади. Уруғликка қўлланилган препаратлар самарасини аниқлаш учун нихолларнинг униб чиқиши, гоммоз, илдиз чириш ва бошқа касалликлар билан зарарланиши, илдиз тизимининг тузилиши, ўсимликнинг усиши ва ривожланиши, қуруқ масса тўплаши, барг юзаси, фотосинтез маҳсулдорлиги, пахта ҳосили ва тола сифатига таъсири ўрганилади. Чигитларнинг униб чиқиши ғуза қатор ораси 60 см. булганда 16,6 м. ёки 8,3 м. жойда, қатор ораси 90 см. бўлганда 11,1 м. ёки 5,55 м. жойда униб чиққан ниҳоллар сонини ҳисоблаш орқали ҳамда уяларда пайдо бўлган ниҳолларга қараб ҳисобланади. Кузги буғдойда барча вариант ва қайтариқларда униб чиқиш даражаси кузда тўлиқ униб чиққэнда ва баҳорда қишловдан кейин ҳисоблаб чиқилади. Бунда 1 м2 майдонли рамка билан, ҳар бир вариантнинг камида 2 жойда униб чиққан уруғлар (майса) саналади.
Ўсишни созловчи моддалар ўсимлик ривожланиш даврида сепилганда эса уни қуллашгача ва ундан кейинги даврда ғўзада ва буғдойаа фенологик кузатуалар ўтказилади. Шунинг билан биргаликда, юқоридагига ўхшаш ҳолда ғузанинг қуруқ массаси ва барг юзасининг даврлар бўйича ўзгариши, фотосинтез маҳсулдорлиги, гуллаш ва кусаклар очилиш даражаси, вилтга чалиниши, зарарли ҳашоратлардан шикастланиши, ҳосилдорлик ва тола сифати, чигитнинг мойдорлиги, унинг таркибидаги препаратнинг қолдиқ миқдори, чигитнинг лаборатория шароитидаги униб чиқиш қуввати ва унувчанлиги, тупининг тузилиши, иқгисодий самараси ва бошқа физиологик, биокимёвий таҳлиллар ҳам ўтказилиши мумкин
Куэги бутдой тажрибаларида ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши, бошоқ ва дон таҳлиллари ўтказилади. Шунингдек, доннинг сифат кўрсаткичлари клейковина ва оқсил микдорлари ва бошқалар аниқланади
Дала тажрибаларида ғўза ва ғалла экинлари умумий талаблар асосида парваришланади ҳамда агротехник тадбирлар тўлиқ ёэиб борилади, шунингдек, кўлланилган ўғитлар ва сув микдори ҳисобланади.

  1. ҒЎЗА ДЕФОЛИАЦИЯСИ ВА ДЕСИКАЦИЯСИ БЎЙИЧА ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ

Ғўэа дефолиацияси ва десикация бўйича ўтказилациган дала тажрибаларида ишлов аппаратларини тўғри танлаш, сифатли ишлов бериш, зарур ҳисобларнинг пухта бажарилиши, ишчи эритмалар талаб даражасида тайёрланиши, куэатув ва ҳисобларнинг аниқ мақсадга йуналтирилганлиги тадқиқот натижалари ишончлигини оширишга кўмаклашади.
Тажриба вазифаларига кўра, дефолиация ва десикация ўтказиш учун аппаратура танланади. Дастлабки синовларда, физиологик-биологик жараёнларни ўрганиш учун қўлда ишлатиладиган аппаратурадан фойдаланилади. Дала - ишлаб чиқариш тажрибаларида тракторга осилган пуркагичлар ёки қишлоқ хўжалик авиацияси қўлланилади.
Янги дсфолиантларни биряамчи баҳолаш услуби. Прспаратларнинг бирламчи синови дала ёки оранжереяда 5-10 туп ғўзада ўткачилади Улар 3 та концентрацияда (0,1; 0,5 ва 1,0%) сувли эритма ёки эмулсия ҳолда синалади. Агар далага 400 л/га эритма сарфланса, бир туп урта толали ғўзага 4,0, ингичка толалига 3,2 мл ишчи эритма кетади. Фаоллиги сеэилган бирикматар 10 м2ли майдончада 4 такрорланишда 0,1; 1,0% 5 ва 10 кг/га меъёрда қайта текширилади. Бирламчи синовнинг охирги босқичи учинчи йили далада 30 м2ли вариантда, 6 каррали такрорланишда, 10 тадан ҳисобли ўсимликда ниҳоясига етади.
Такрорий синовларда таъсирчанлиги тасдиқпанган бирикмалар меъёрини аниқлаш учун ўрганилади. Бунда меъёрлар майда бўлакчаларга камайтириш томонига бўлиниб синалади.
Қўлда ишлатиладигаи аппаратурадан фойдаланиш. Қўлда пуркалганда эритма ғўзага пухта ва аниқ сепилганига аҳамиятбериш керак. Бундай сепилганда I га ердаги ғўза барги юзаснда 670-700 л ишчи эритма сақланиб туради (ОП-7 ёки ОП-Ю миқдорни тутувчи лрепаратлар учун биринчи чегара) ва барглар юзасини олдиндан билган ҳолда маълум аниқпик билан зарур дефолиант меъёрини пуркаш мумкин. Ишчи эритманинг зарур концентрацияси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
т 100 “ 5 V
Бунда /п-дефолиантниш I га майдонга мўлжалланган меъсри;
5- 1 га майдондаги ғўза барги юзаси, га;
V- бир гектарига сарфланадиган ишчи аралашма миқдори, л;
100 - концентрация купайтиргичи.
Бир туп ўсимлик барги сатҳи маълум булганда, ишчи эритма концентрацияси ушбу формула бўйича аниқланади:

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling