Дала тажрибаларини ўтказиш услублари
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИДА ҒЎЗАНИНГ ВИЛТ БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ УСЛУБИ
Download 2.39 Mb.
|
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИДА ҒЎЗАНИНГ ВИЛТ БИЛАН КАСАЛЛАНГАНЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ УСЛУБИ
Ғўзанинг вертициллсз вилт билан зарарланганлиги тажрибаларда қуйидагилар аосида аниқланади: а) касалликнинг ташқи белгилари бўйича; б) илдиз бўйни яқинида поя кесмаси бўйича. Касалликни олдиндан аниқлаш учун ғўзанинг вшлта чалиниш бслгиларини билиш зарур. Вилт эамбуриғи УткШшт с1аМшс ЮсЬ, ғўза ривожланишининг барча паллаларида, айниқса ниҳоллар механик, илдиз бўйни, илдизлар шикастланганда касаллик қўзғатади. Касаллик инкубация даври (ўсимликка патоген томонидан касаллик юққднида унинг белгилари кўрингунча) ҳаво ва тупроқ ҳарорати, ўсимликнинг индивидуал хусусиятлари (инфекцияга қдршилик курсата олиш даражаси) ва касаллнк қўэғатувчининг вирулснтлиги (касал юқгиручанлиги)га боглиқдир. Далада ўсимликлар касаЛлик 3-4 чин барглик палласидан кўзга ташпаниб, биринчи кузги аёзларгача давом этади Вилтга чидамсиз ғўза навпарида уруғпалла баргларининг сарғайиб турганини йўқотади, 2—3 кундан кейин доғлар сисҳранг-пушти рангга эга булади ва барглар қурий бошлайди. Сўнгра касаллик биринчи ва иккинчи чинбаргларда вилтга хос доғланиш ва баргнинг алоҳида қисмларида ёки бутун юэасида сарғайиш намоён бўла бошлашига олиб келади Касалликнинг бундан кейин кечиши қуйидагиларда намоён бўлади: навбатдаги баргларда сарғишлик алоҳида доғлар ҳрлида кузатилади, шу билан бирга барг тургорни узоқ вақг йўқотмайди ва тўкилмайди ёки бутун баргни теэ қамраб олиб, чеккааан барг томирларй орасига тарқалиб, улар юзасида қамбар яшил тасмалар қолдиради. Бунда барг рангсиаланади, қурий бошлайди ва тукилади. Вилтга чидамли на&лар (“Тошкент-1", “Тошкент-6”) барг шапалоғида касаллик оқиш-яшил доғланиш ҳолида куриниб, бир неча кунда некроз очиқ-қўнғир догга айланади. Ингичка толали ғўза навларида вилт 5-6 - барглар пайдо бўлганда уларнинг баъзи қисмларида туқ-қўнғир некроалар кўрннишида намоён бўлади. Вилт билан касалланган ўсймликларда амал даврининг дастлабки даврларида барглар тўкилади, ғуза тупи қурийди, кўсаклар ривожланмайди, ўсмайди. Баъзи ўсимликлар поясининг тепа қисмида иккиламчи барглар чиқаради ёки пастки қисмида бир неча моноподиал шохлар қосип қилади. Бундай ўсимликлар ҳосил тугунчалари пайдо қилмайди ёки улар 2-3 та кўсак тугса ҳам бу кўсаклар совуқ тушгунча очилмайди. Касалдан фориғ бўлган ўсимликлар ўқ ва ён илдизларида, айниқса, ҳайдов қатламида кўплаб оҳ илдизчалар ҳосил бўлади, улардан купчилиги оқ бўртмалар кўринишидадир. Августнинг охирида ва сентябрнинг биринчи ярмида вилтнинг тўсатдан бошланадиган тури пайдо бўлади.Бунда 2-3 кунда тупдаги барча барглар бўзариб, бир вақгда сўлийди ва усимлик қуриб қолади. қуриган барглар тўкилмайди; кўсақдаги тола ва чигитлар етилмаган бўлади. Ингичка толали ғуза навларини фуэариоз вилт амал даврининг барча паллаларида зарарлантиради. Касаллик бошланишида уруғ баргларида ва ғўзанинг пастки баргларғда томирлар ва унга ёндош тўқималари сарғайиши кузатилади. Натижада барг сарғайган томирлар билан улар орасида яшил бўлакчалардан иборат тўрсимон шакл ҳосил қилади, бу, айниқса, қуёшга тутилганда аниқ кўринади. Касалланган ўсимлик барглари- тургорни йуқотади, очилиб қолади, қўнғир рангга киради, ниҳоллар уруғ баргларни ташламай қурийди, ёш ўсимликларда чинбарглар тўкнлади, фақат қуриган пояларигина қолади. Катта ёшдаги ўсимликларнинг ёш баргларида тўрсимонллк кузатилади. Баъзан катта ёшдаги ўсимликларда ёш баргларнинг бир қисми қолиб, тургррни сақласа ҳам томирлар бўйлаб барг ичига қзйтарилнши кўэга ташланади. Уларда ҳам тўрланиш бўлади. Эрта касалланган ўсимликларда.бўғин оралиғи яқинлашиши, илдиз буйнининг йўгонлашиши, барглар тўкилиши кузатилади. Фақат тупнинг учида янги барглар вужудга келади, улар ҳам кучли ғижимланган ҳолда бўлади. Шоналаш-гуллаш палласнда касалланган ўсимликлар, баргларини, шоналарини, гулларини ташлаб юборади, пояси қурий бошлайди, мўрт бўлиб, қолади, тупроқдан осон суғурилади. Кўсаклар пайдо була бошлаган пайтда касалланган ўсимликлар баъзан амал даври охиригача яшайди ва кузда қурий бошлайди. Улар пояси тўқроқ рангда, юзаси сурланганга ўхшайди, кўсаклари ўзилмайди (фузаркзз вилт диагностикаси А.И.Саловёва, Л.В.Пояркова (1945 й.) томонидан берилган). Вилт усимлик поясининг ёғоч қисмини бугунлай, баъзан соғлом тўқималар билан ўралган ҳолда қўнғир тусга, айрим ҳолларда қорайишга олиб келади. Барг асосидан 3-4 см да банднинг ички .тўқимаси ҳам қўнгир тусга киради. Ўсимлик поясининг ўтказувчи тўқималари қорайиши унинг ташқи белгилари билан ва уларсиз ҳам бўйини орқали қийшиқ кесими касалланишини кўрсатувчи белгидир. Тажриба қўйишда бўлажак вариантлар фони қуйидаги белгилар бўйича аниқланади: ғузанинг вилт билан касалланганлиги, унинг пайкал бўйича бирдек тақсимланиши ва ҳосилдорлиги. Вариантлар тажриба ўтказиладиган даврда доимий бўлишн керак. Дала дефолиация қилингунча вариантларга бўлиниб, ғузанинг вилтга чаликганлиги вариантлар бўйича аниқланади (дастлабки зарарланганлик). Кичик вариантли тажрибалар. Ҳар бир вариант 4 ғ^тордан кам бўлмаслиги ксрак. Ҳимоя эгатлари чеккадагилар бўлиб, 6—8 қаторликда 2—4 тадан эгат, агар 8 дан кўп бўлса, икки ёндан 4 тадан, жами 8 қатор қолдирилади. Ҳисобли эгатлар ҳар вариантда ўртадагилардир. Ҳисоблашларда барча ўсимликлар қатнашиб, соғлом ва вилтга чалинганларга ажратилади. Қулай бўлиши учун қатордаги барча ўсимлик1|ар ҳисобланади, шу билан бирга, қатор охирида касал ва соғлом ғузалар сони аниқчанади ва ёзиб қўйилади (1-сон дафтар). Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling