Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet31/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

Вариантлар ўлчами. Захоб чуқур жойлашган ерларда кўпчилик тажрибалар учун вариант кснглиги тракгорнинг икки ўтишига, яъни тўрт қаторли машиналар тизимида 8 қаторга ва олти қаторлида 12 эгатга тенг бўлиши керак.
Кузатишлардан маълумки, суғориш тартиби турлича икхи вариантнинг бир- бирига узаро таъсири бир вариантда 4 ҳимоя эгати (бир гомонидан иккита, иккинчи томонидан иккита) қолдирилганда бўлмайди. Бу ҳолда ҳосил 4 қатордан тўрт қаторли машиналар тизимида ва 8 қатордан олти қаТорли тизимда териб олинади. Агар суғориш тартиби билан бирга бошқа омиллар (туп қалинлиги, ўғитлар, истиқболли янги навлар) ҳам ўрганилаётган бўлса, у ҳолда суғориш таргиби бир хил вариантлар бирлаштирилса, суғориш ва ишлов беришда қулай бўлади, чунки суғоришлар бўйича вариантлар ҳажми ортиб кетади (16.1-чизма). Худди шу каби қаторлар сони шўрланган, захоб 1,5-2,0 м ва чуқурроқ булган ерларда ҳам бўлиши керак.
Вариантлар катғалигини бундан оширганда ерларнинг унумдорлиги ва мелиоратив ҳолати бўйича нотекислиги ортади. Тажрибалар натижасига кўра, фақат захоб чегарасигача тупроқни намловчи оэ меъёрли сугоришлардагина захоб сатҳи кўтарилиши сезиларли бўлмайди.
Захоб сатҳи 1,0-1,5 м ва ундан ҳам юза жойлашганда суғориш нафақат сув берилган вариантда, балки қўшни вариантларда ҳам захоб сатҳнни сезиларли кўтаради. Аммо бу кўтарилиш бевосита суғоришдангина эмас, балки ариқлардан фильтрация бўлган сув ҳисобига юз бсради. Бунинг оддини олиш учун тажриба далаларини суғориш учун сувлар лотоклар ёки асбоцемент қувурлар орқали келтирилиши ёки суғориладиган вариантларга сув эгилувчан қувурлар орқали берилишн яхши натижа беради. Шу билан бирга захоб 1,0-1,5 м ва ундан ҳам юза жойлашганда вариантлар кенглиги икки марта оширилса, суғориш пайтида қўшни қаторларда захоб сатҳи кўгарилиши камайтирилади.
Ишлаб чиқариш тажрибаларида ва шунингдск, ёмгирлатиб сугоришда вариантлар майдони 0,25-1,0 гектаргача оширилиши мумкин. Ушбу ҳодда ҳам сугориладиган вариантлар кенглиги сеялкаларнинг жуфт сонли ўтишига тенг бўлгани маъқул. Бу сугориш билан қатор ораларига ишлов бериш бирга олиб борилишини ва бир вариакгни суғориш учун бир сувчи банд булишини таъминлайди. Ер нишаблиги ва тупроқ сув ўтказувчанлигига қараб, эгат узунлиги 120 мстрдан оширилмайди . Энг қисқа эгат узунлиги кучли сув ўтказувчан тупроқларда, энг узунлари кам сув ўгказувчан тупроқларда ва кенг қаторли эгатларда 200 м гача бўлиши керак.
Ушбу ўлчамли вариантларда ғўза етиштиришни мажмуий механиэациялаштириш, шу жумладан, пахтани машинада тсриш имкони яратилади. Вариантлар ўлчами бу кўрсаткичлардан оширилмагани дуруст, акс ҳодда, тупроқ унумдорлиги хилма-хиллиги ҳисобига тажриба натижалари ишончлилиги камайиб кетади. Ундан ташқари вариантлар каггадаштирилганда экинларга ишлов бериш, хусусан, эгатларни тайёрлаш, сув қўйиш вақги чўзилади, натижада вариантлар бир текисда намланишига эришиб бўлмайди Илмий-тадқиқот ишларининг кўп йиллик амалиёти кўрсатишича, сугориш бўйича тажриба пайкалининг мақбул катгалиги 2,0-3,0 га дан ошмагани маъқул.
Ишлаб чиқариш тажрибаси майдони барча вариант такрорланишлари билан 5-6 га дан ошмаслиги керак. Ишлаб чиқариш шароитида тажриба ўтказганда сув таъминоти яхши булишига алоҳида аҳамият бериш зарур.



Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling