Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари


Download 131 Kb.
bet5/10
Sana28.12.2022
Hajmi131 Kb.
#1015168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
01.Releyf haqida

Ботиқ (ҳавза) ҳамма томони ѐпиқ ва ҳар хил нишабликдаги қияликлар
ва турли шаклга эга бўлган ѐнбағирлар билан ўралган товоқсимон пастлик.
Ботиқнинг шакли ва ўлчами ҳар хил бўлади; унинг тубида ва ѐнбағирларида
мусбат ва манфий шаклли релъефлар ҳосил бўлиши мумкин (1-илова, 15).
Унча чуқур ва катта бўлмаган, нишаблиги кичик, ѐнбағирлари ясси ѐки
бироз эгилган тубли ботиқ юзалар товоқсимон чуқур ер (ботиқ) деб аталади
(1-илова, 16). Ботиқ (ҳавза) ва товоқсимон чуқур ер юзаларининг ўлчами
жуда катта бўлиши мумкин, масалан, Атлантика, Тинч ва Ҳинд океанлари
туби-ботиқлари. Бундай йирик сув ҳавзалари туби бир неча кичик
ҳавзалардан ва сув ости тоғ тизмалари ҳамда ороллар билан мураккаблашган
бўлади.
Юқорида таърифланган релъеф шаклларининг таснифи морфографик
тасниф деб аталади. Бу тасниф, тўлиқ ўрганилган ва таърифланган релъеф
шаклларининг ташқи белгиларига асосланиб берилади. Аммо релъефни
таърифлашда, бир хил кўринишдаги релъеф шакллари пайдо бўлишига ѐки
ўлчамига кўра бир - биридан кескин фарқ қилсалар ҳам, бир хилда
номланадилар. Масалан, ботиқ ва ҳавза, водий ва баланд - паст текисликлар.
Шунинг учун, релъеф шаклларини ўрганишда ўлчами аниқ белгиланиши
40керак. Релъеф шаклларини ўлчамига кўра ўрганиш – морфометрия деб
аталади. Релъеф шакллари ўлчамига кўра таснифланади.
Релъеф шакли ўлчамига асосланган морфометрик тасниф
1. Планетар шаклли релъефлар. Ер юзасининг релъефи юз минг,
миллион квадрат километр майдонни эгаллайди, унинг мусбат релъеф шакли
материкларни ва манфий релъеф шакли океан чўкмаларини банд этган. Улар
оралиғида ўтиш зоналари - шакллари: материк шельф ва материк
ѐнбағирликлар мавжуд. Мусбат ва манфий шакллар оралиғидаги вертикал
баландлик фарқи ўртача 2500 - 6500 м ни, максимали - 20000 м ни ташкил
этади. Бундай шаклли релъефлар ҳамма харита ва глобусларда кўрсатилади,
айниқса чуқурликларни кўрсатувчи изобат чизиқларида яққол ажралиб
туради. Унинг йирик бўлаклари 1:50000000 масштабдаги, баъзида ундан
кичикроқ масштабдаги хариталарда ифодаланиши мумкин.

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling